1-маъруза: АҚш иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Режа



Download 299,78 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi299,78 Kb.
#57765
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза.АҚШ иккинчи жаҳон урушидан кейин




1-маъруза: АҚШ Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда 
 
Режа: 
1. АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллардан кейинги 
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолати
 
2. “Совуқ уруш” йилларида АҚШнинг ташқи сиёсати 
3. Кўп қутбли дунёда АҚШнинг ташқи сиёсати 
4. Ўзбекистон–АҚШ ўзаро муносабатлари 
 
Таянч иборалар: “Аскар билли”, “Трумэн доктринаси”, Тафт–Хартли 
қонуни, Лэндрем Гриффин қонуни, маккартизм, сегрегация, Ку-Клукс Клан, 
МРБ, “Эйзенхауэр доктринаси”, “Янги сарҳадлар” дастури, “Тинчлик 
корпуси”, “Буюк жамият” дастури, Мартин Лютер Кинг, “Уотергейт иши”, 
НАТО, Америка давлатлари ташкилоти, АНЗЮС, СЕНТО (ёки Бағдод Пакти), 
“Даллас режаси”, “Янги дунё тартиби”. 
1. АҚШнинг ички сиёсати
 
Президентлар: 
• Гарри Трумэн (33, Демократлар партияси) – 1945–1953 йй. 
• Дуайт Эйзенхауэр (34, Республикачилар партияси) – 1953–1961 йй. 
• Жон Кеннеди (35, Демократлар партияси) – 1961–1963 йй. 
• Линдон Жонсон (36, Демократлар партияси) – 1963–1969 йй. 
• Ричард Никсон (37, Республикачилар партияси) – 1969–1974 йй. 
• Геральд Форд (38, Республикачилар партияси) – 1974–1977 йй. 
• Жимми Картер (39, Демократлар партияси) – 1977–1981 йй. 
• Рональд Рейган (40, Республикачилар партияси) – 1981–1989 йй. 
• Жорж Буш, отаси (41, Республикачилар партияси) – 1989–1993 йй. 
• Билл Клинтон (42, Демократлар партияси) – 1993–2001 йй. 
• Жорж Буш, ўғли (43, Республикачилар партияси) – 2001–2009 йй. 
• Барак Обама (44, Демократлар партияси) – 2009–2017 йй. 
• Дональд Трамп (45, Республикачилар партияси) – 2017 йилдан
АҚШ бошқа мамлакатларга қараганда, Иккинчи жаҳон урушидан энг кам 
зарар кўрди. Урушда 300 минг киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, уруш 
Америка иқтисодиётининг жадал ўсиши омилига айланди. Масалан, уруш 
йилларида АҚШда ишлаб чиқариш қуввати икки баравар, экспорт ҳажми эса 
беш бараварга ошди. АҚШ урушдан ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий-сиёсий 
жиҳатдан қудратли бўлиб чиқди. 1948 йилда капиталистик дунё ишлаб 
чиқаришида АҚШнинг ҳиссаси 54,6 % ни, олтин захираси эса дунё олтин 
захирасининг 53,3 % ини ташкил этди. СССРни ҳисобга олмаганда, дунё олтин 
захирасининг 73 % ига эга бўлди. АҚШ капиталистик дунё саноат ва ҳарбий-
стратегик ашёлар захирасининг 50 % ини, жаҳон капиталистиик саноат ишлаб 
чиқаришининг 62 % ини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 
32 % ини бера бошлади. Дунё капиталистик экспортидаги ҳиссаси 40 % ни 



ташкил этди
1
. 1945 йилда АҚШ савдо флоти 2,3 баравар ошди. Уруш охирида 
АҚШ капиталистик дунёда энг кўп сонли ва қудратли армияга эга бўлган 
давлатга айланди. 1949 йилгача у атом қуроли монополиясига танҳо эгалик 
қилди ва ундан 1945 йилда фойдаланди. 
Урушдан 
кейинги 
йилларда 
ижтимоий-иқтисодий 
соҳаларда 
Ф.Рузвельтнинг “янги йўл” дастури асосида бошланган ислоҳотлар давом 
эттирилди. Жумладан, урушдан кейин ҳарбийларнинг ва аҳолининг қашшоқ 
қатлами аҳволини яхшилашга йўналтирилган “Аскар билли”, “Ишсизликни 
камайтиришга қаратилган бандлик тўғрисида”ги Қонун, нафақа ва тўловларни 
ошириш Акти қабул қилинди. 
1945 йил апрелида Ф.Рузвельт вафотидан сўнг АҚШ президенти бўлган 
Г.Трумэн ўз сиёсатини “Адолатли йўл” деб атади. Президент Трумэн даврида 
сиёсий ҳаётда ўнг ва консерватив кучлар фаоллашди, бу ҳолат қонунчиликка 
ҳам ўз таъсири кўрсатди. 1947 йил 23 июнда ўз моҳиятига кўра ишчиларга 
қарши бўлган “Тафт–Хартли” (сенатор Тафт ва вакиллар палатаси аъзоси 
Хартли номидан олинган. Қонуннинг асл номи “Меҳнат муносабатларини 
тартибга солиш тўғрисида қонун”) қонуни қабул қилинди. У “корхона эгалари 
миллий ассоциацияси” томонидан илгари сурилган бўлиб, унинг асосий 
мақсади касаба уюшмалари фаолиятини чеклаш ва назоратга олишдан иборат 
эди
2
. 1959 йилда қабул қилинган ва Меҳнат вазирлигининг касаба уюшмаси 
олий раҳбариятини танлаш механизми устидан назорат ўрнатишни кўзда 
тутувчи “Лэндрем Гриффин” қонуни ҳам меҳнат муносабатларини давлат 
томонидан тартибга солиш тизимини янада кучайтирди. 
1947 йилда давлат хизматчиларининг “лояллигини (содиқлигини) 
текшириш” номли кампания бошланиб кетди. Бу, аслида, коммунизм ва 
СССРга хайрихоҳликда шубҳа қилинган, мавжуд жамиятга нисбатан бошқача 
фикрловчи ва ишончсиз шахслардан давлат аппаратини тозалаш кампаниясига 
айланиб кетди. Бу 1950–1954 йилларда маккартизм (сенатор Жозеф Маккарти 
раҳбарлигида ўнг доиралар томонидан кенг миқёсдаги антикоммунистик ва 
антисовет кампанияси) реакцион оқимининг кучайиб кетишига сабаб бўлди. 
Бу даврда ишлаб чиқаришда монополияларнинг мавқеи тобора юксалди, 
корпорацияларнинг сони кўпайиб борди. Банклар энг йирик молия капитали 
магнатлари: Америка банки, Чейз–Манхаттан банки, Биринчи миллий Нью-
Йорк банки қўлида марказлашди. Мамлакатда 8 та йирик молия гуруҳи 
(Морган, Рокфеллер, Кун Лебе, Дюпон, Меллон гуруҳлари ҳамда Чикаго, 
Кливленд ва Бостон банклари) етакчи мавқега эга бўлди
3
. Шулардан 4 та йирик 
гуруҳ 
(Морган, 
Рокфеллер, 
Дюпон 
ва 
Меллон) 
миллиардерлар 
корпорациясининг кўпига эгалик қилди. Биргина Морган банки гуруҳи 55 млрд 
доллар капитали бўлган монополияларни назорат қилди. 
Молия ва саноат монополистик магнатлари мамлакатнинг ҳам иқтисодий, 
ҳам сиёсий ҳукмронлари бўлиб қолдилар ва давлат аппаратини ўзларига 
1
Кичкилов Ҳ., Файзуллаева М. Энг янги тарих (1945–2010 йиллар). –Т.: “Янги нашр”. 2011. Б. 284. 
2
Ўша жойда. Б. 285. 
3
Ўша жойда. Б. 287. 



бўйсундирдилар. Масалан, генерал Д.Эйзенхауэр президент бўлганда, ҳукумат 
кабинети энг йирик саноат ва молия магнатларидан иборат бўлди: “Салливэн 
энд Кромвелл” деган йирик юридик фирманинг эгаларидан бири Жон Фостер 
Даллес давлат котиби лавозимини, пўлат ва кўмир бўйича энг йирик магнат 
Жорж Хемфри Молия вазири, “Женерал Моторс” концернининг президенти 
Чарльз Вильсон Мудофаа вазири лавозимларини эгалладилар. 
АҚШ монополистлари максимал фойда олиш учун зўр бердилар. 1946 
йилда 23,5 млрд, 1948 йилда 32,8 млрд, 1959 йилда 41,2 млрд доллар фойда 
олдилар. Солиқларнинг фақат 25–30 %ини монополиялар тўласа, қолгани 
меҳнаткашларнинг зиммасига тушди. Монополиялар томонидан ерларнинг 
тортиб олиниши натижасида фермерлар хароб бўлди. 1940 йилда майда 
фермерларнинг сони 6 млн бўлса, 1951 йилда 3,8 млн бўлиб қолди. Уларнинг 
қарзи кўпайиб, 1952 йилда 14 млрд, 1954 йилда 171 млрд долларга етди. 1950–
1954 йилларда 600 минг фермер хўжалиги синди
4
.
Мамлакатда негрларнинг аҳволи жуда оғир эди. Уларнинг сони 17 млн 
(мамлакат аҳолисининг 10 %и) бўлиб, 90 %и оқ плантаторлардан ерни ижарага 
олиб тирикчилик қиларди. Фақат 10 % негрлар кам миқдордаги ерларга эга 
эдилар. Негрлар энг оғир ишларда ишласа-да, оқ танлилардан 2 ҳисса кам иш 
ҳақи олардилар. Негрларга нисбатан ирқчилик сиёсати, сегрегация авж олди. 
Негрларга, барча прогрессив кучларга нисбатан гангстеризм, таъқиб 
кучайтирилди. Реакцион фашистик ташкилотлар: “Ку-Клукс Клан”, “Америка 
легиони”, “Оқ танли фуқаролар кенгаши” ва бошқалар ажв олди. 1947 йилда 
президент ҳузурида олий маслаҳат органи – Миллий Хавфсизлик Кенгаши 
тузилди. Ўша йили марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) ташкил этилди. 
Ф.Рузвельтнинг ҳукмронлик даври “сотқинликнинг йигирма йили” деб 
номланди. Маккарти бошчилигида давлат департаменти Пентагондаги 
“коммунистлар”ни излаб топарди. Бузғунчи “унсурлар” ва иммигрантлар 
тўғрисида қонунлар ҳам қабул қилинди. Хусусан, 1954 йилда АҚШ Конгресси 
“Коммунистларни назорат қилиш тўғрисида” қонун қабул қилди. Бунга 
мувофиқ, коммунистик партия аъзолари “чет эллик агент” ҳисобида ҳар йили 
Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказиб турилди. Маккартизм шу даражада 
ҳаддидан ошдики, охир-оқибат сенатор Маккартини ўзи 1954 йилда олий қонун 
чиқарувчи органни айблашда ҳамда “коммунизмга қарши кураш”га ажратилган 
давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштиришда айбланиб, жавобгарликка 
тортилди. 
Жон Кеннеди президентлиги даври (1961–1963 йил 22 ноябрь)да 
В.Вильсон ва Ф.Рузвельт анъанасини давом эттирди. У “Янги сарҳадлар” номли 
ислоҳотлар дастурини олиб чиқди. Кеннеди маъмурияти ирқий камситишларни 
бартараф қилувчи янги қонун лойиҳасини Конгрессга тақдим этди. Унинг 
даврида “Тинчлик корпуси” ташкил қилинди. Бу ташкилот қолоқ 
мамлакатларда иқтисодиёт, таълим, соғликни сақлаш ва бошқа соҳаларда 
ишлашга истак билдирган кўнгиллилардан ташкил топди. 10 йилга 
4
Ўша жойда. Б. 288. 



мўлжалланган ва кенг оммавийлаштирилган “тараққиёт йўлида бирлашув” 
номли дастурга муҳим эътибор қаратилди. Бу иккала дастурдан кўзланган 
мақсад АҚШнинг халқаро миқёсдаги таъсирини кучайтиришдан иборат эди. 
Айни пайтда, Кеннеди ҳукмронлиги даврида 1959 йилдаги инқилобдан 
сўнг АҚШнинг таъсир доирасидан чиққан Куба ҳудудида совет ракеталарининг 
жойлаштирилиши 1962 йилги Кариб инқирозини келтириб чиқарди. 
Кеннеди ўзининг сайловолди учрашувлари пайтида, Даллас шаҳрида 1963 
йил 22 ноябрда ёлланган қотил томонидан ўлдирилди. Кеннеди ўрнини Вице-
президент Линдон Жонсон (1963–1969 йй.) эгаллади. У Кеннеди йўлини давом 
эттириб, “Буюк жамият” дастурини эълон қилди. Унинг доирасида қатор 
ислоҳотлар амалга оширилди. Масалан, 1963, 1965, 1968 йилларда таълим 
соҳаси ва ишга қабул қилишда негрларнинг ирқий камситилишини тугатишга 
қаратилган фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисида янги қонунлар қабул қилинди. 1965 
йил августда “Негрларнинг сайлов ҳуқуқи тўғрисида” қонун кучга кирди. 
Натижада мамлакатда Ку-клукс-клан, “Жон Бёрч жамияти” каби фашистик 
ташкилотлар фаоллашди. 1968 йил апрелда негрлар ҳаракатининг атоқли 
арбоби, Нобель мукофоти лауреати, руҳоний Мартин Лютер Кинг, 1968 йил 
июнда демократ сенатор, президентликка ўз номзодини қўймоқчи бўлган 
Роберт Кеннеди (Ж.Кеннедининг укаси) ўта ўнг доиралар томонидан 
ўлдирилди.
Ричард Никсон (1969–1974 йй.) оғир вазиятда ҳокимиятга келди. Чунки, 
XX асрнинг 60-йиллари охири – 70-йиллари бошларидан АҚШнинг ижтимоий-
иқтисодий ҳаётида тартибсизликлар кучайди. Инфляция 2 йил (1972–1974 йй.) 
мобайнида 24 %га етди. 1973 йилнинг охирида АҚШ ва Ғарб дунёсини ёқилғи 
инқирози қамраб олди. Араб–Исроил уруши (1947 йил 30 ноябрь – 1949 йил 20 
июль)да Исроилни қўллаб-қувватлаган Ғарб мамлакатлари ва АҚШдан норози 
бўлган бир қатор нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар эмбарго қўллади. 
Инқироз даврида АҚШда саноат ишлаб чиқариш 12,7 %га қисқарди, ишсизлар 
сони 8,5 млн кишини ташкил этди.
1972 йил сайлов кампанияси даврида сайлов қўмитаси билан боғлиқ 
бўлган бир гуруҳ шахслар Демократик партия штаб-квартираси жойлашган 
“Уотергейт” меҳмонхонасида яширин эшитиш қурилмасини ўрнатаётганда 
қўлга тушди (“Уотергейт иши”). Оқибатда Никсон импечментдан кейин 1974 
йил августда ўз хоҳиши билан истеъфо беришнга мажбур бўлди.
Геральд Форд – 1974–1977 йй. 
Жимми Картер (1977–1981 йй.) 1977 йил 7 сентябрда 2000 йилдан бошлаб 
“Панама каналини Панама давлатига қайтариш тўғрисида”ги шартномага имзо 
чекди.
Рональд Рейган (1981–1989 йй.) CCCР билан бир неча шартномалар 
тузишга эришди. 
1988 йилги президент сайловларида Американинг урушдан кейинги 
даридаги тарихида биринчи марта Вице-президентликдан тўғридан-тўғри 
президентликка Катта Жорж Буш (1989–1993 йй.) сайланди.




Download 299,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish