Муаммоли савол: Археографик тщпламнинг режаси ыандай тузилади?
Иш режасини тузишдан аввал адабиётлар ва манбалар библиографиясини тузиб олиш хамда адабиётларни синчиклаб урганиб чикиш зарур. Адабиётларни урганиш жараёнида мавзуга доир асосий масалалар доираси аниклаб олинади ва шу асосда иш режаси тузиб чикилади. Режа тадкикотчининг илмий ишни тайёрлаш борасида килинадиган ишларида маoлум бир қўлланма булиб хизмат килади. Ишда кандай масалалар ёритилиши зарурлигини аник белгилаб олиш ва уни чукур тасаввур этиш материаллар, ҳужжатларни тўғри топиш, хамда танлаш учун жуда мухим давр хисобланади. Илмий тадкикот режаси бошка хар кандай илмий иш режаси сингари туплам тузувчилар томонидан тупламнинг масoул мухаррири рахбарлигида тузилади.
Дастлаб илмий иш режаси тузилади. Демак, бу режада хали мукаммал булмайди. Тахминий режадаги саволлар хажми илмий ишнинг тузилажак мукаммал режасидаги саволлар хажмига караганда кенг ёки тор булиши мумкин. Чунки унда хали барча мавжуд манбалар хисобга олинмаган булади.
Ишнинг давом эттириш жараёнида тахминий режа топилган ҳужжатлар таркиби, мазмунига караб узгариб, аниклашиб, мукаммаллашиб боради. Илмий ишни ёзиш учун зарур булган барча манбалар топил-ганидан кейингина ишда аник масала ёки масалаларни тула ёритиш имконияти туГилади. Эoлон килинган, эoлон килинмаган манбаларнинг хаммаси топилганидан кейин шу асосда катoий режа тузилади. Режа тузишга ижодий ёндашиб уни янги боблар ва параграфлар билан тулдириш ёки бирон-бир бобдан, параграфдан воз кечиш, айни пайтда айрим боб ва параграфларни кенгайтириш, йириклаштириш мумкин. Режанинг структураси суз боши, боблар, параграфлар ва сунг суздан иборат булади. Куйида илмий ишнинг дастлабки тахминий режасига, унинг узгариб боришига мисол келтирамиз.
Мавзуга тааллукли адабиётларни урганиб чикиш асосида мана бундай тахминий режа тузилди:
ТУРКИСТОН ЧОРИЗМ МУСТАМЛАКАЧИЛИГИ ДАВРИДА
Ҳужжатлар туплами
Кириш
I боб. Туркистоннинг Россия томонидан босиб олиниши.
II боб. Туркистонда миллий озодлик харакати.
Мана шу режага биноан йиғилган ҳужжатлар ва материаллар режани узгартиришни талаб килди.
Йиғилган манбалар таркиби ва мазмуни режадаги бобларни параграфларга булишни такозо килди. Шу сабабли илмий ишнинг узил-кесил вариантини тайёрлаш жараёнида бу боблар бир неча параграфларга ажратилди ва яна бир боб кушилди. Натижада илмий ишнинг катoий режаси куйидагича куриниш олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |