Манбалар ва адабиётлар
Алимов И., Эргашев Ф., Бўтаев А. Архившунослик: Укув қўлланма. Тошкент, 1997.
Теория и практика архивного дела в СССР. Под ред. Ф. И. Долгих и И. К. РуделГсон. Москва, 1980.
Архивк // историческая энциклопедия. Т. 1. Москва, 1961,
Архивлар // Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. 1-жилд. Тошкент, 2000.
Холматова М. Архивлар хамкорлиги // Халк сўзи. 2003. 19 июнp.
2-маъруза: Ўрта Осиёнинг кадимги архивлари тарихидан
Режа:
Ўрта Осиёда энг кадимги архивларнинг вужудга келиши
Ўрта асрларда Мовароуннахрда архив иши
Хонликлар даврида архивларнинг ахволи
Ўрта Осиёда энг кадимги архивларнинг вужудга келишиБугунги кунда кўпгина тарихчилар ва архившунослар орасида Россия истилосига кадар “Ўрта Осиё давлатларида хеч кандай архив бўлмаган” деган нуктаи назар яшаб келади. Таникли шаркшунос олим А. А. Семёнов 1922 йилда куйидагиларни ёзган эди: “Мусулмон Шаркида, умуман Туркистонда биз тушунадиган маънодаги архивларни тасаввур килолмайдиар, негаки идоравий ишлар нихоятда бошкача тарзда олиб борилган”. А. В. Чернов эса ўзининг “СССРда архив иши ва уни ташкиллаштириш тарихи” номли укув қўлланмасида тўппадан-тўғри 1917 йилга кадар “Ўрта Осиё давлатларида хеч кандай архив бўлмаган” деб ёзади.
Муаммоли савол: Рус олимларининг ушбу хулосалари тугрими?
Йук, тўғри эмас. Урта Осиёда кадимги замонлардан буён архивлар мавжуд булган. Ўрта Осиёда кадимги архивларнинг пайдо бўлиши бу ерда илк давлатларнинг вужудга келиши хамда ёзувнинг таркалиши билан боғликдир. Урта Осиёда хўжаликнинг ривожланиб бориши, давлатчилининг шаклланиши натижаси уларок турли хужалик, солик ва юридик ҳужжатларнинг яратила бошланди. Айни пайтда бу ҳужжатлари маoлум муддат давомида ёки доимий равишда саклашга эхтиёж туГилди. Натижада ҳужжатларни саклашга мутассади бўлган шахслар ва муассасалар пайдо бўлади. Бу муассасалар хозирги кунда архивлар деб аталади. Демак, архивлар Ўрта Осиёда кадимги даврларда ижтимоий зарурат юзасидан вужудга келди.
Архивларда сакланган ҳужжатлар замонлар ўтиши билан ўз ахамиятини йукотмади. Агар дастлаб архив ҳужжатлар бевосита хўжалик ва ижтимоий хаётни йўлга солиш учун хизмат вилган бўлса, кейинчалик улар тарихий жараённи ўрганиш учун ёзма манбалар сифатида мухим ахамият касб этди.
Афсуски, биз Ўрта Осиёдаги энг кадимги архивлар хакида етарли маoлумотга эга эмасмиз. Бизгача етиб келган оз сонли ёзма манбаларда улар хакида маoлумот берилмайди. Шунинг учун бўлса керак, юкорида таoкидлаб ўтилганидек айрим архившунослар Ўрта Осиёда то Россия истилосига кадар махсус архивлар бўлмаган деган фикрларни билдирганлар. Аммо, бу фикрлар хакикатга тўғри келмайди.
Аввало шуни кайд этиш керакки, хар кандай давлат ҳужжатларсиз фаолит кўрсатиши амри махолдир. Шундай экан, Ахмонийлар, Юнон-Бактрия ва Кушон давлатларида замонигача кечган даврда хам архивлар бўлган, лекин улар бизгача етиб келмаган ёки хозирга кадар топилмаган. Бундан кейинги археологик тадкикотлар жараёнида Ўрта Осиёда энг кадимий архивларнинг топилиши эхтимолдан холи эмас.
Ватанимиз худудида кадим замонларда архивларнинг мавжуд бўлганлиги 1948-1950 йилларда Хоразмдаги Тупроккалoа харобасида С. П. Толстов бошчилигида олиб борилган археологик казишмалар пайтида исботланди. Бу ерда милодий III-IV асрларга оид хоразм тилида ёзилган 100 га якин ҳужжат топилди.
Бу ҳужжатлар Хоразм подшолари архивига тегишли эканлиги аникланди. Уларнинг 18 таси ёГочга, кўпчилиги ошланган чармга ёзилган. Ҳужжатларнинг 8 таси яхши сакланган. Хозирги кунга кадар 100га якин ҳужжатдан атиги 26 тасини олимлар укишга муваффак бўлдилар.
Тупроккалoа архив ҳужжаталарининг 2 гурухга бўлиш мумкин. Биринчи гурухга солик ҳужжатлари киради. Улар ёғочга ёзилган. Иккинчи гурух (терига ёзилган) асосан хўжалик ҳужжатлари бўлиб, уларга подшо хазинасига тушган жарималарнинг номи, микдори хамда каердан келганлиги ёзиб куйилган.
Шундай килиб, тарихий фактлар Ўрта Осиёда архивлар кадимги замонлардан мавжуд бўлганлигини кўрсатмокда.
Ўрта асрларда Мовароуннахрда архив ишиИлк ўрта асрларда Ўрта Осиё худудида мавжуд бўлган майда давлатларда архивлар мавжуд эди. Бу фикрни 1932-1933 йилларда хозирги Тожикистон Республикаси Панжикент нохиясидаги МуГ тоГида жойлашган кадимги каср харобаларидан топилган суГд архиви тўла тасдиклайди. МуГ тоГидаги суГд архиви деб аталувчи бу мажмуа VII аср охири ва VIII аср бошларига оид 80 га якин ноёб ҳужжатни ўз ичига олади. Улар СуГд подшолигига тобе бўлган Панж хокими саройи хамда турли вилоятлар хокимлари ва амалдорларга тегишли ҳужжатлар йиғиндисидан иборат. Арабларга карши кураш жараёнида Панж хокими, бир муддат СуГд подшолиги тахтига даoвогарлик килган Диваштич уз отряди билан МуГ тоГида жойлашган мудофаа касрига чекинган. Шунда сарой ҳужжатлари хам бу ерга келтирилган. 722 йилда араблар касрни штурм билан олиб, уни бузиб ташлаганлар. Ҳужжатлар вайрон бўлган каср остида колиб кетган ва 1210 йил ўтгандан сўнг топилди. СуГд архиви ҳужжатлари юртимизнинг илк ўрта асрлар тарихига доир Гоят мухим маoлумотлар беради.
Араб халифалиги хукмронлиги тугатилгандан сўнг Мовароуннахрда ташкил топган Сомонийлар давлатида архивлар ташкил этилади. Машхур олим Абу Али Ибн Сино ўз таржимайи холида салтанат пойтахти – Бухорода улкан кутубхона-архив мавжуд бўлганлигини кайд этади. Ишонч билан айтиш мумкинки, Корахонийлар ва Хоразмшохлар давлатларида, мўГуллар хукмронлиги даврида, Темурийлар, Шайбонийлар ва Аштархонийлар замонида хам архивлар фаолият кўрсатган. Лекин турли табиий офатлар, истилолар хамда тўхтовсиз ўзаро урушлар окибатида архивлар ва уларда сакланган ҳужжатлар нобуд бўлди, бизгача етиб келмади. Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архивида сакланаётган энг кадимий ҳужжатлар XIII ва ундан кейинги асрларга доир вакфномалар хисобланади.
Хонликлар даврида архивларнинг ахволиБухоро, Хива ва Кукон хонликларининг XIX асргача бўлган ҳужжатлари бахтга карши бизгача етиб келмаган. Хонликлар хукмронлигининг сўнгги даври (асосан XIX аср охири ва XX аср бошлари) га оид ҳужжатлар кисман сакланиб колган.
1873 йилда чор кушинларининг Хивага килган юришида катнашган шаркшунос А. Кун хон саройини тинтув килиш чоГида 300 га якин китоб (шарк кулёзмалари) ва хар хил ҳужжатларни йиғиб олади. Ҳужжатлар асосан хоннинг кирим ва чикимлари хакида маoлумот берувчи материаллар, дипломатик ёзишмалар ва бир канча вакфнома хамда мулкий ёрликлардан иборат эди. Хива хони архивини ўрганган А. Кун ўз вақтида унинг тулик эмаслигини ва ҳужжатлар асосан хонлик тарихининг сўнгги даврига оид эканлигини кайд килган эди.
Хива хони архиви ва кутубхонасини шошилинч тарзда кўриб чиккан А. Кун айрим ҳужжатларни Россия Фанлар Академиясининг Осиё музейиға топшириш учун танлаб олади, колганини эса генерал фон Кауфман императорнинг Санкт-Петербургдаги Халк кутубхонасига (хозирги Салтиков-Шчедрин номидаги Халк кутубхонаси) га совГа килиб юборади. Шундан сўнг Хива хонининг архиви хамманинг эсидан чикди. Уларни 1936 йилда эслатиб утилган кутубхонада тадкикот ишларини олиб борган шаркшунос олим П. Иванов топди. Айни пайтда П. Иванов кутубхонанинг кулёзмалар фондида сакланаётган ҳужжатларнинг бир кисми Кукон хонлигига тегишли эканлигини хам аниклади. П. Иванов томонидан хаммаси бўлиб турли катталик ва хажмдаги 120 та дафтар топилди. Ҳужжатлар 1822-1872 йилларга тегишли эди.
Кукон хонлиги архивининг такдири хам шунга ўхшашдир. Худоёрхоннинг 1875 йилда Кукондан кочиши, йўлда унинг карвонини таланиши, Кукондаги хон саройини кузГолончилар томонидан талон-тарож килиниши натижасида архив ҳужжатларининг асосий кисми нобуд бўлди. Унинг сакланиб колган кисми эса Куконни забт этган руслар кулига ўтади. Генерал фон Кауфман Кукон хони архивининг сакланиб колган ҳужжатларини номи юкориида зикр этилган Санкт-Петербургдаги кутубхонага ва кисман Тошкентдаги Халк кутубхонасига такдим этади. Кейинчалик Тошкент Халк кутубхонаси ( хозирги А. Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонаси) даги барча шарк кулёзмалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шаркшунослик институти фондига топширилган. Санкт-Петербургдаги Салтиков Шчедрин кутубхонасининг кулёзмалар фондидаги Кукон ва Хива хонликларига тегишли архив ҳужжатлари 1962 йилда Тошкентга кайтарилган ва хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий архиви фондларида сакланмокда. Кукон хони архиви хакида тарихчи олима А. Л. Троицкая 1968 йилда “Каталог архива кокандских ханов XIX в.” номли китобини эoлон килди. Мазкур китобда мингдан купрок ҳужжатларнинг тавсифи келтирилган.
Кукон хонлиги архиви ҳужжатларини ўрганиш борасида т.ф.д., проф. А. Набиевнинг хизматлари каттадир.
Бухоро амирлиги архиви хакида узок вақт хеч нарса маoлум эмас эди. Фақатгина 1931 йилнинг декабрида Бухоро аркидаги суваб ташланган ертўлада араб алифбосида, форс-тожик тилида ёзилган номалар бетартиб холда топилди. Дастлаб бу материаллар Бухоро музейиға келтирилиб, чек тарзида сараланади ва тартибга келтирилади. 1937-1938 йилларда 77764 та мактуб Ўзбекистон ССР Марказий Давлат архивига ўтказилади ва бу мажмуага Бухоро амири Кушбегииси фонди деб ном берилади.
Бухоро амири Кушбегиси архивидаги ҳужжатлар XIX аср охирларидан то 1920 йилгача бўлган даврга тааллуклидир. Улар орасида Бухородаги Россия сиёсий агентлиги билан ички ва ташки сиёсий масалаларга доир дипломатик ёзишмалар, мансабдор шахсларнинг жойлардаги ахвол хакидаги хабарлари, соликлар, халк сайилларини ўтказиш, жиноят-кидирув, дехконлар кузГолонлари, амирликка олимлар, харбийлар, чет элликларнинг келиши, кушинларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши, лавозимга тайинлаш хакидаги ёрликлар ва бошка ҳужжатларни учратиш мумкин. Фонд мажмуалари орасида фақатгина Кушбегига юборилган материаллар бўлмай, козикалон ва амир хазинасини юритувчи девонбегига оид расмий ҳужжатлар хам мавжуд.
Бухоро амирлиги архиви устида ишлаш амирликнинг XIX аср охири ва XX аср бошларидаги ижтимоий-иктисодий тарихни ёритишда мухим ўрин тутади. Хозирги кунда шаркшунос-олимларнинг бир гурухи мазкур ҳужжатларни ўрганиш, тахлил этиш, таржима килиш ва илмий муомалага киритиш бўйича иш олиб бормокда.
Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, Ўрта Осиё худудида архивлар кадимги замонлардан мавжуд бўлган. Аммо турли сабабларга кўра бу архивларнинг кўпчилиги бизгача етиб келмаган. Биз хозирги кунда Хоразм подшолари ва СуГд давлати архивларининг айрим ҳужжатларини, шунингдек XVI-XIX аср вакф ҳужжатлари хамда кисман XIX асрга тегишли Хива, Кукон хонликлари ва Бухоро амирлиги архивларига мансуб ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эгамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |