1-маъруза: Архившунослик фанининг предмети, максад ва вазифалари



Download 0,72 Mb.
bet39/51
Sana25.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#282712
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51
Bog'liq
Архившунослик 1

Муаммоли савол: Архив ъужжатларидан ыандай йщллар билан фойдаланиш мумкин?


Архив ҳужжатларидан фойдаланиш шакллари
Архив ҳужжатларидан фойдаланишнинг куйидаги шакллари мавжуд:

  1. архив маoмуриятининг ташаббуси билан ташкилот ва муассасалар хамда жамоатчиликни мавжуд ҳужжатлар хакида хабардор килиш;

  2. архив материалларини нашр этиш;

  3. архивлар укув залларида тадкикотчиларнинг ҳужжатлардан фойдаланиши;

  4. кургазмалар ташкил этиш, ҳужжатлар ва плакатлар алpбомларини нашр этиш;

  5. матбуот учун маколалар, радио ва телевидение учун эшиттириш ва курсатувлар тайёрлаш, лекция ва маърузалар укиш, архивларга экскурсиялар уюштириш;

  6. мактаблар, техникумлар ва олий укув юртлари учун кургазмали куроллар тайёрлаш;

  7. фукароларнинг талабина кура уларга архив маoлумотномалари хамда ҳужжатларнинг кучирма нусхаларини бериш ва хоказо.

Архивлар уларни фондларидаги ҳужжатларни фойдаланишга манфаатдор булган ташкилот ва муассасалар билан хамкорлик килишлари, вақти-вақти билан уларни илмий ва амалий ахамиятга эга булган ҳужжатлар тўғрисида хабардор килиб туришлари керак. Бунинг учун архивлар уларга хатлар, маoлумотномалар, мавзуий руйхатлар юбориб туришлари лозим.
Архив фаолиятида ҳужжатларни нашр этиш мухим урин тутади. Шу кунга кадар архивлар илмий муассасалар билан хамкорликда Узбекистон тарихининг турли даврлари ва масалаларига оид хилма-хил ҳужжатлар тупламларини нашр эттирдилар. Улар орасида Туркистонда инкилобий харакат, 1916 йилги халк кузГолони, Октябрp инкилоби ва фукаролар уруши тарихига баГишланган археографик тупламларни курсатиб утиш мумкин. Бундан ташкари газета ва журналлар сахифаларида хам долзарб мавзуларга доир айрим ҳужжатлар нашр килинди. Архивлардаги фотосуратларни нашр килиниши хам мухим ахамиятга эгадир.
Тадкикотчиларнинг архив залларида ишлаши ҳужжатлардан фойдаланишнинг кенг таркалган шаклларидан биридир. Барча марказий ва вилоят архивларида укув заллари мавжуд булиб, бу ерда таддкикотчиларга кулайлик туГдириш учун уларга архивга доир курсаткичлар, тавсифлар, руйхат ва каталоглар берилади. Архив ходимлари тадкикотчиларнинг талаби билан уларни кизиктирган ҳужжатларни топиб беришлари, уларга консулpтация ва хар томонлама ёрдам беришлари зарур. Тадкикотчиларнинг буюртмаси билан айрим ҳужжатлардан нусха кучириши ёки ҳужжатларнинг микрофилpмлаштирилган нусхалари берилиши мумкин.
Архив ҳужжатларидан маданий-окартув максадларида фойдаланиш куп холларда кургазмалар ташкил этиш оркали амалга оширилади. Кургазмалар кенг жамоатчиликка мулжалланади. Кургазмалар одатда турли юбилей саналарига, айрим сиёсий ва жамоат арбоблари, фан ва маданият ходимларининг хаёти ва фаолиятига баГишланади. Кургазмаларда намойиш этиш учун ёзма ҳужжатлар, фотосуратлар, кинокадрлар, чизмалар, расмлар, китоб ва брошюралар, варака ва матнлар танлаб олинади.
Архив ҳужжатларини омма орасида тарГиб килишда оммавий ахборот воситалари-матбуот, радио ва телевидениенинг роли каттадир.
Матуботда архив материаллари асосида ёзилган маколалар, илмий-оммабоп брошюралар хамда архивларнинг хаёти хакидаги хабарлар нашр этилади. Уларнинг мавзулари хилма-хил булиши мумкин. Макола ва брошюралар юбилей саналарига, шахар ва кишлоклар тарихига, машхур кишилар хаётига баГишланади.
Архив ҳужжатлари асосида радио оркали сухбатлар утказиш архив материалларини тарГиб килишнинг мухим воситаси хисобланади. Сухбат ва маърузалар туркум эшиттиришлардан иборат булиши хам мумкин. Одатда бундай эшиттиришлар 20-30 дакика давом этади. Шу билан бирга архивларда топилган кизикарли ҳужжатлар, ташкил этилган кургазмалар, утказилган конференциялар хакида радио оркали киска хабарлар бериб турилади.
Архив материалларидан фойдаланишнинг кизикарли шаклларидан бири ҳужжатлар асосида телекурсатувлар намойиш этишдир. Телекурсатувларда томошабиннинг онгига таoсир килишнинг хилма-хил шакллари, йулларидан фойдаланиш мумкин. Ҳужжатларнинг асл нусхаларини томошабинларга курсатиш, тарихий вокеа иштирокчилари билан сухбат килиш, фотофонокиноҳужжатлардан фойдаланиш, курсатувларда мусикий асарлар ва кушиклардан фойдаланиш шулар жумласидандир. Телекурсатувларни бевосита архивларда тайёрлаш максадга мувофикдир.
Архив ҳужжатларини тарГиб килиш максадида архив ходимларининг жамоатчилик вакиллари билан учрашувлари утказилади. Айникса ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар, олимлар, талабалар, ва матбуот ходимлари билан учрашувлар яхши самара беради. Купинча бу учрашувларда у ёки бу архивнинг фондларида сакланаётган ҳужжатлар тўғрисида маoлумотлар берилади. Учрашувлар билан бир каторда ҳужжатлар кургазмаларини ташкил этиш, мулокот чоГида киносюжетлар ёки фоноҳужжатлардан фойдаланиш учрашувларни кизикарли тарзда утказишга ёрдам беради.
Ҳужжатларни тарГиб килиш ва маданий-окартув максадларида архивларга экскурсиялар уюштириш чоГида талабаларга, мактаб укувчиларига архивдаги ҳужжатлар тўғрисида ахборот бериш зарур.
Мактабда ва олий укув юртларида тарих фанини хамда улка тарихини урганиш ишига архивлар якиндан ёрдам беришлари мумкин. Бунинг учун архивда улка тарихига доир айрим дарслар уюштирилиши ёки мавзуий экскурсиялар ташкил этилиши керак. Архив муассасалари фондларида сакланаётган ҳужжатлар асосида мактаблар ва олий укув юртлари учун кургазмали куроллар (диаграммалар, ҳужжатларнинг ксеронусхалари ва б.) тайёрлашда иштирок этадилар.
Архивлар фукаролар ёки айрим муассасаларнинг талабига биноан уларга архив маoлумотномалари ёки ҳужжатлардан кучирмалар бериш борасида хам катта ишлар килмокдалар.
Архив ҳужжатлари айрим холларда бошка муассасаларга фойдаланиш учун берилиши мумкин. Бу холат айрим муассасалар уз иш фаолияти буйича ҳужжатлардан архив укув залларида фойдалана олиш имкониятига эга булмаган такдирдагина руй бериши мумкин. Архив ҳужжатлари купинча олий ва махаллий давлат органларига, тергов, суд, прократура ва миллий хавфсизлик муассасаларига вақтинчалик фойдаланиш учун берилиши мумкин.
Нодавлат ва хусусий архивлардаги ҳужжатлар юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланиш учун эгаларининг розилиги билан берилади. Лекин хукукни мухофаза килувчи ва назорат килувчи органлар зарур булганда бундай фондлардан фойдаланиш хукукига эгадирлар.
Архив ҳужжатларининг махфийлик даражаси, шунингдек УзР Миллий архив фондининг давлат ва тижорат сирини уз ичига олган ҳужжатлардан фойдаланишга доир чекланишлар УзР Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади.
Фукароларнинг шахсий хаёти тўғрисидаги ёки уларнинг хаёти ва хавфсизлигига тахдид туГдирувчи маoмотларни уз ичига олган ҳужжатлардан фойдаланишга доир чекланишлар ҳужжатлар тайёрланган вақтдан эoтиборан 75 йил муддатга белгиланади. Ушбу муддатдан олдин ана шундай ҳужжатлардан фойдаланишга фукаронинг узи томонидан, унинг вафотидан сунг эса меросхурлари томонидан рухсат берилиши зарур.
Ҳужжатлардан фойдаланишнинг хисобиАрхивларда фойдаланилган ҳужжатларни хисобга олиш йулга куйилган. Хар бир йиғмажилдда «Фойдаланиш варакаси» мавжуд булиб, унда мазкур йиғмажилддаги ҳужжатлардан ким, качон ва нима максадда фойдаланганлиги кайд этилади.
Архив укув залларида тадкикотчилар хакида, уларнин бу ерга ташрифи ва уларга берилган йиғмажилдларнинг микдори тўғрисидаги маoлумотлар ёзиб борилади. Архивларда тадкикотчиларнинг шахсий йиғмажилдлари сақланади, уларнинг мавзулари кайд этилади ва ташрифлар китоби юритилади. Бундан ташкари архивга келган талабномалар, уларга мувофки берилган маoлумотномалар хисоби хам олиб борилади.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish