1. Маркетинг муҳитини тушунчаси ва моҳияти. Маркетинг муҳити


-расм. Алоқалар ўрнатувчи аудиторияларнинг турлари



Download 68,87 Kb.
bet3/4
Sana23.02.2022
Hajmi68,87 Kb.
#178038
1   2   3   4
Bog'liq
4-дарс. Маркетинг муҳити

9-расм. Алоқалар ўрнатувчи аудиторияларнинг турлари.



  • ички (меҳнат жамоаси, касаба уюшмалари, аксионерлар, менежерлари, директорлар кенгаши);

  • маҳаллий (атрофда яшовчи аҳоли, маҳалла қўмиталари, фахрий кегаши, “Нуроний” жамғармаси);

  • давлат муассасалари (давлат идораларининг мансабдор шахслари, солиқ ва статистика идораларининг ижтимоий жамғармалар, ёнғин инспексиялари, санитарияепидималогия назорат идораларининг ходимлари ва ҳакозолар);

  • молиявий доиралар (банк ходимлари, аудиториялар, молиячилар, молиявий ва инвестицион маслаҳатчилар);

  • оммавий ахборот воситалари (мухбирлар, реклама иқтисодиёт, бизнес бўлимларининг газеталари, журналлари, телевидения ва радио, ахборот ва таҳлилий агентликлар ходимлари);

  • фуқаролик гуруҳ ҳара катлари (екологик ҳаракатнинг истеъмолчилар ассоцияциялари, соғлом ҳаёт тарзи ҳаракатининг фаоллари ва юристлари);

  • кенг жамоатчилик (експертлар, сиёсатчилар, спортментлар, артистлари рассомлар, мусиқачилар).



3.Корхонанинг макро-муҳити.

Корхона тўхтовчиз ташқи куч ва омиллар таъсироти остида ўз фаолиятини олиб боради. Баъзи ҳолларда улар имкониятларни, бошқа ҳолларда эса хавф-хатарни содир қиладилар. Шу боис айтиш мумкинки, корхона пешқадамлигининг истиқболи товар ва хизматнинг тегишли маркетинг муҳитига мослиги билан ифодаланади. 10-расмда корхона макро-муҳитининг асосий омиллари келтирилган.







10-расм. Корхонанинг макро-муҳити.

Мамалакатдаги сийсий муҳит асосан давлатнинг мустақиллигини ва бевосита сиёсий ёндошувлар ва йўналишлари мустаҳкамлаш билан боғлиқ тенденсиялар, бошқа томондан эса бозор муносабатларига ўтиш ова ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш билан тавсифланади. Сиёсий муҳитга ижро этувчи давлат ҳокимиятининг омиллари билан бир қатор муҳит омиллар ҳам киради. Улар ичида мулкчилик, тадбиркорлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик ва қонунларни кўрсатиш мумкин. Ҳуқуқий тартибга солишнинг самарали йўналишларини излаш давом этмоқда.


Жамият иқтисодий муҳитининг аҳволи асосан корхоналар даромадларининг даражаси ва аҳолининг харид қобиляти каби кўрсаткичлар билан, шунингдек, инфлатция, кредит ставкалари, солиқ солиш ставкалари, аҳолининг жорий даромадлари, жамғармаларининг даражалари, истеъмол саватининг қиймати билан аниқланади. Бу кўрсаткичларнинг ўзгариш талабда нафақат миқдорий, балки таркибий силжишларига ҳам олиб келади.
Табиий муҳит жамики ландшафт (манзаро) ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ:

  • хом ашёни рационал ишлатиш даражаси;

  • қайта ишлаб чиқаришга имконсиз табиий ресурслардан фойдаланиш миқдори;

  • бутунлай йўқ бўлиши олдида турган ҳайвонлар сони;

  • озон қатламининг камайиши ва натижада “иссиқхона тассуроти” вужудга келиши.

Йўналишларнинг ҳар бир муайян кўрсаткичлари орқали атроф-муҳитнинг у ёки бу томонини таснифлаш мумкин. Шу билан бирга булар маркетинг кучларининг таъсиротига ҳам эга.
Умумий ёндошув жиҳатдан табиий муҳитнинг ўзгариши қуйидаги омиллар атроқида рўй беради: хом ашёнинг тансиқлиги (дефицит), энергиянинг қимматлашиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиий ресурсларнинг давлат томонидан мувофиқлаштирилиши.
Маркетинг нуқтаи назаридан ҳозирги шароитда сув, озиқ-овқат, ёғоч, нефт, кўмир ҳамда айрим минерал турларини ишлатишда оқилона ёндошув қўлланиши катта аҳамиятга эга. Энергиянинг қимматлашиши, аввало, нефт қазиш ишлари билан боғлиқ. Маълумки уларнинг захиралари чекланган ва кейинги қазиш жараёнлари йилдан-йилга йирик инвестицияларни талаб этмоқда. Бошқа (алтернатив) энергия турларини топиш борасида муҳим изланиш ва тадқиқотлар олиб борилмоқда. Гап қуёш, ядро, шамол ва бошқа энергия манбалари тўғрисида бораётир.
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда экология қонунчилиги доимо такомиллаштириш ва ўта талабчанлик тенденсиясига эга. Демак, бу шароитда атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи стандартларга риоя қилган фирмалар муаммоларни эчиш мақсадида кам куч ва восита сарфланадиган йўл ва имкониятларни амалиётга жалб этишлари муқаррар.
Бозор конъюктураси кўп томондан демографик тавсиялар ва аҳоли шаклланишининг асосий тенденсиялари билан белгиланади. Бунда шахсий истеъмол товарларига бўлган талабнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган товарлар бозордаги ўзгаришлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа кузатилади.
Илмий –техкавий муҳит бевосита илмий техника тараққиёти (ИТТ) таъсирида шаклланади ва шунинг учун талаб ва унинг ривожланиш йўналишларини белгилайдиган энг муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Бошқа томондан эса ИТТ таъсири маркетинг муҳитининг бошқа соҳалари, жумладан, демографик, сиёсий ва ҳакозолар таъсиридан кучли бўлади. Иқтисодиёти ривожланган давлатларда ИТТни белгилайдиган соҳаларга асосий эътибор берилади, жумладан:

  • информатика ва ҳисоблаш техникаси;

  • кўп марта ишлатиладиган фазовий техника;

  • биотехнология;

  • қаттиқ жисмли электроника;

  • робототехника;

  • материалшуностлик;

  • ноанъанавий энергия манбалари билан ишлаш технологияси;

  • екология;

  • туғилишни тартибга солишнинг самарали усуллари ва ҳакозо.

ИТТ, маданий ва этник муҳитнинг муаммолари бир-бирининг ичига сингиб кетган ва янги муаммоларни вужудга келтиради. Улар ўз навбатида жамоатчилик эътиборининг янги объектларига айланади, талабни тартибга солади.
Ўзбекистоннинг яқин йиллардаги ривожланиш хусусиятлари ўтиш даври билан, янги тизимли ўзгаришлар даври билан боғлиқ (маънавий-ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий соҳаларда.) Иқтисодий жиҳатдан, хусусан, қуйидагича ўзгаришлар қилиниши зарур:
Ижтимоий-маданий, маданий-ахлоқий муҳит анча мураккаб ҳодиса бўлса ҳам кўп жиҳатдан жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг омили бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистондаги маданий ривожланишнинг устувор йўналишлари фуқаролар, ҳокимият тузилмаларининг умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва демократияни ўзлаштиришлари билан белгиланади. Бу йўналишлар охирги йилларда жадал равишда Шарқ ва Ислом фалсафаси ва маданияти, аҳолининг яшаш тарзи ва менталитетининг анъанавий қадриятлари билан ўзаро алоқада бўлмоқда.

Иқтисодий муносабатларни йўл-йўриқ кўрсатувчи тизим орқали тартиблаштиришдан (нарх, иш ҳақи, товар оқимларини тақсимлаш)
Иқтисодиётни ресурсларни лимитлаш, фондлаштириш ва квоталаш орқали бошқариш, зарар билан ишлайдиган корхоналарда молияни қайта тақсимлашдан.
Табиий ресурслардан фойдаланиш эвазига ривожланишининг экстенсив йўлидан.
Корхоналарининг давлат томонидан доимий сақлаб турилишидан, маблағлар ва моддий воситаларининг меъёрдан ортиқ сарфланиши маҳсулот таннархини оширишда.

Нархлаштиришни реал талаб ва товар хизматларга мос таклифнинг шаклланиши асосида эркинлашувига, нарх ва даромадга фискал, молиявий-ҳуқуқий усуллар билан таъсир этиш.
Очиқ банклар, зарарли ва норентабел корхоналар банкротлиги ва санацияси орқали, шунингдек, миллий иқтисодиётда эркинлашув ва протексионзм сиёсати орқали ресурсларга етишишга.
Юқори технологиялар, илғор бошқарувчанлик қарорлари асосида иқтисодиётнинг интенсив ривожланишига.
Режалаштирилмаган харажатларни қатъий чеклаш, маҳсулот таннархини реал харажатларни ҳисобга олиш орқали тартиблаштиришга.

Миллий ўз-ўзини англаш, маънавий ва маданиятнинг тикланиши, аҳолининг тобора кенг қатламлари томонидан қабул қилинаётган тарзда, ўзини этник идеаллаштириш ва яккаланишни билдирмайди. Юқори даражада ривожланган мамлакатларнинг прогрессив андозаларига этишишга йўналтирилганлик тобора барқарорлашмоқда. Жаҳоннинг маданий, ахборот ва демократик маконига қўшилиш эҳтиёжи, шунингдек, ғарб ва Шарқ цивиллизацияларининг уйғунлашуви, ижтимоий гуруҳлар ва қатламларнинг мутлоқ кўпчилигига ёйилмоқда. Ҳамма даражаларда шахс, оила, қўшничилик жамоаси – маҳалла, шаҳар ва қишлоқ, ижтимоий ва миллий гуруҳлар ва умуман, жамият миқёсида маданиятнинг устувор аҳамиятини англаш ўсиб бормоқда.
Шундай қилиб бозор иқтисодиётининг қарор топиши – бу корхона ва фирмалариннг ички ва ташқи муҳитлари ўртасида муайян мувофиқликни ёки боғланишни таъминлашдир. Маркетинг тизими бу боғлиқликни ўрнатиш керак. Бир томондан, ташқи муҳитнинг бошқариладиган омиллари (истеъмолчилар, таъминотчилар, воситачилар, рақобатчилар) га таъсир этиш орқали, иккинчи томондан эса ички муҳитни такомиллаштириш (бошқариш ва ишлаб чиқариш тизими, маркетинг-микс элементлари: нарх, товар, силжитиш, тақсимлаш).
Бироқ ташқи муҳитнинг иқтисодий, демографик, илмий-техника ва сиёсий, ҳуқуқий атроф-муҳит каби таркибий қисмлари корхона томонидан деярли бошқариб бўлмайдиган омилларга киради. Бунда ички ва ташқи муҳитларнинг анча даражада номувофиқлиги корхонани банкротликка олиб келади ва ҳамма вақт ҳам унинг маркетинг фаолиятини такомиллаштириш орқали тузилмайди. Бозор муносабатларининг муваффақиятли қарор топиши учун ташқи муҳит ички муҳитга қараганда тезроқ ривожланиши керак. Бу эса давлатнинг иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги самарали сиёсатидан келиб чиқади.

Download 68,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish