Хамураппи қонунлари
Режа:
1.Манбанинг умумий тафсифи
2.Конунда хўжалик юритишнинг турли шаклларининг акс этиши.
3.Бобил подшолиги ижтимоий таркибининг акс этилиши.
4.Ижтимоий муносабатларнинг реконструкцияси.
5.Кадимги Бобил жамияти ҳукукининг асосий жиҳатлари.
Бобил (Вавилон) Месопатамиянинг жанубий кисмида эр ав 2-минг йилликнинг бошларидан, эр ав 538-йилгача хукм сурган кадимий давлатдир.
Эр ав 1894-1595, айрим манбаларда (эр ав 1894-1518)4 йилларда кадимги Бобилда аморийлар5 сулоласи мустахкамланиб олган. Бу сулола подшоларидан Хаммурапи (эр ав 1792-1750) моҳир сиёсатчи ва саркарда булиб, у харбий ва дипломатик йўл билан ўз подшолигининг дастлабки 35 йилида Оссурия, Месопатамиянинг жанубий ва ўрта кисмини Бобилга тобе эттирган. Хаммурапи даврида товар-пул муносабатлари ривожланган, хусусий кулдорлар хужалиги кучайган, давлатнинг марказлашуви ва подшо ҳокимиятининг мустахкамланиш жараёни ўсган6.
Бобилда марказлашган давлат куриб, бутун мамлакат бир марказдан идора килинган ва бутун олий ҳокимият-конун чикарувчи, ижро этувчи органлар, суд ишларини идора килиш ва динний ҳокимият-ҳаммаси факат подшо кулида бўлган. Унинг даврида Бобил энг кудратли давлатга айланган7 .
Хамураппи тарихда конунлар тузувчи хукмдор сифатида ном колдирган. Унинг буйруғи билан марказлашган Бобил давлатини мустахкамлаш максадида юкори табака вакилларининг манфаатларини химоя килишга каратилган конунлар мажмуаси тузилган ва бу конунлар кулдорлик тузуми хукукининг характерли белгиларини ўзида акс эттирган кадимги Шарк хукукининг кимматли ёдгорлиги саналади8.
Шумерликлар (Сомирликлар) эришган илмий, бадий, ахлокий даража, ҳукукка оид ютуклар бобилликлар ахлокий карашлари учун асос булади. Адолат ва ҳакикатнинг ҳимоясини асосий максад килиб олган Бобил подшоси Хаммурапининг машҳур конунлар мажмуаси эса кадимги Шумер конунларининг тадрижий ривожи эди. Бу мажмуада заифларни, етим-есир ва камбағалларни адолат тамоили асосида ҳимоя килиш асосий максад килиб куйилган9.
Ерга эгалик, савдо сотик, кулчилик, ижтимоий-иктисодий муносабатларни тартибга солишга каратилган “Хаммурапи конунлари” тўплами битилган диорит ёдгорлиги бизгача етиб келган.
Хаммурапи конунлари 1901-1902 йилларда Жениульяк бошчилигидаги француз археологик экспедицияси томонидан кадимги Элам давлатининг пойтахти Суза шаҳрини казиш чоғида топилган. Бу конунлар миххат ёзувида кора базальт12 тош устуни сатҳига ўйиб ёзилган13. Бу устиннинг юкори кисмида куёш, ҳакикт ва адолат худоси Шамаш тахти олдида турган ҳамда унинг кулидан олий суд ҳокимлиги белгиси чўкмор ва чамбарни тантанали равишда олаётган подшонинг ўзини тасвирлайдиган бўртма шакллар билан безатилган. Устиннинг колган ҳамма жойига 282 та моддадан иборат конунлар тўплами битилган14
Бу диорит ёдгорлик тошини эр ав 1155-1115 йиллар орасида Элам подшолари Бобилни талаши натижасида ўлжа сифатида Суза шаҳрига олиб кетган ва эламик ғолиб ҳокон матннинг бир кисмини ўчириб, унинг ўрнига зафар ёзувини битишга амр этади.1 Бунинг натижасида матн кисман шикастланган ва 282 модданинг 5 та устинчага ёзилган 35 моддаси кириб ташланган бўлиб, 247 моддаси сакланиб колган. Кейинчалик ўчирилган моддалар кисман Суза ва бошка жойлардан, айникса Ашшурбаниполнинг Ниневиядаги кутбхонасидан топилган лойдан ясалган сопол бўлакчаларга ёзилган “конунлар нусхаси” бўйича кайта тикланган2.
Хаммурапи конунларини биз шартли равишда кодекс-конунлар тўплами дейишимиз мумкин. Чунки у кўпрок суд карорларининг тўпламига ўхшаб кетади. Мазкур тўплам 3 кисмга бўлинади:
Кириш;
Конунноманинг матни(ёки асосий кисм);
Хулоса;
Кириш кисмида конунларни чикаришдан асосий максад мамлакатда адолат ўрнатишдир, деб кўрсатилган. Унда подшо улуғланиб, кўкларга кўтарилган. Ундан кейин подшо ўз килган ишларини санаб кўрсатади ва унвонларининг тўла номини келтиради3
Асосий кисмида жиноят ҳукуки, процессуал ҳукук, мулк ҳукукининг бузилиши ва унга кўлланиладиган. жазолар, никоҳ ва оила ҳукуки, жангчиларнинг ҳукуклари ва бошка муносабатлар тўгрисида меъёрлар белгиланган.
Хулоса кисмида подшо ўзининг ҳалк олдидаги хизматларини келтиради,бу конунларни келгусида бажарадиган подшоларни ҳурматлаш, уларни бажармаган ёки бекор килмокчи булган подшоларни лаънатлаш лозимлиги тўғрисида гапирилади4.
Хаммурапи конунларига караганда мамлакатнинг бутун аҳолиси конун билан курикланадиган эркин кишиларга ҳамда молдек ва мулк деб ҳисобланадиган, тамомила ҳўжайин ихтиёрида бўлган кулларга кескин суратда бўлинган ва шу билан бирга аҳоли ҳаёти ва фаолиятининг жуда хилма-хил соҳларини камраб олади5. Уни куйидагича таксимлаш мумкин.
Хаммурапи конунларининг 1-5 моддаларида суд ва суд жараёнларининг айрим масалаларига бағишланган. Бу моддалар судларда ҳукмрон бўлган ўзбошимчаликларга, суиистеъмолчиликларга, буровларни ноўрин айиблашларга карши каратилган. Бу шундан дарак берадики Бобилда судяларни ва гувоҳларни сотиб олиш, порахўрлик каби ҳоллар хам кенг таркалган. Хуллас 1-5 моддалар кодекснинг асосий кисми бошидаги ўзига хос мукаддима сифатида берилган. Ундан сўнг мулкка бағишланган жуда катта бўлим бошланади, бу алоҳида ажратиб кўрсатилмасада, кодекснинг 6-120 моддалари мулк ва у билан боғлик муносабатларни тартибга солади. Бунга мулкни ҳимоя килишга тааллукли, жумладан, ўғирлик, талончилик учун жазолар ўрнатувчи, дарахтларни кесиш, майдонларни пайхон килиш ва бошкалар учун жавобгарликлар белгиловчи меъёрлар киритилган ушбу бўлимга мулкка эгалик килиш ва уни тассарруф этиш, бегона мулкдан фойдаланиш усуллари, кўпгина шартнома мажбуриятларини тартибга солишга каратилган моддалар киритилган.
Хаммурапи конунларининг127-195 моддаларида никоҳ, оила ва мерос масалаларига бағишланган. Ундан кейинги кисмда 196-214 моддаларгда шахснинг ҳаёт ва соғлигини ҳимоя килишга каратилган меъёрлар белгиланиб, бу ерда шахсга карши каратилган жиноятлар, жавобгарликлар ўрнатилган.Кодекс матнининг охирги бўлими 215-282 моддалари меҳнат ва меҳнат куроллари тўғрисида бўлиб, бу ерда шифокорларга, ветинарларга, курувчиларга мукофатлар ва жавобгарлик ўрнатувчи моддалар, ҳўкизларни ижарага бериш ҳакидаги ва сузанғич ҳўкиз учун эгасиинг жавобгарлиги ҳакидаги кишлок хужалик ишчилари, ҳунармандлар, чупонлар ҳакидаги кишлок хужалик асбобларини ўғирлаганлик учун жазолар ҳакидаги, эшакларни, араваларни, кемаларни ижарага олиш ҳакидаги ва ниҳоят, куллар ҳакидаги моддалар келтирилган.Шундай килиб, ҳукук тармоклари бўйича унинг тузилиши куйидагичадир:
1) суд;
2) мулк;
3) никоҳ ва оила;
4) шахсни ҳимоя килиш;
5) меҳнат ва меҳнат куроллари6.
Хаммурапи конунлари кулдорчилик тузумини, ва хусусий мулкчиликни акс эттируви биринчи йирик ва машҳур конунлар тўплами бўлган. Шу сабабли конунларда уруғдошлик тизимииннг колдиклари сакланиб колган. Масалан, жазоларнинг жуда оғир ва шафкатсизлиги, талион тамойили1 нинг сакланиб колганлиги, орталия2 усулининг кўлланилиши ва бошкалар айнан уруғдошлик тузумига ҳос бўлиб, улар конунларда тўлик сакланиб колган3.
Хаммурапи конунлари ўзининг тўлалиги нуктаи назаридан ва катъийлиги буйича мукаммал эмас, улар жамият ҳаётининг ҳамма томонларини тулик камраб олмаган, аммо Месопатамиянинг энг муҳим ҳукукий хужжати - Икки дарё оралиғидаги энг йирик давлат-кадимги Бобил подшоси Хаммурапи конунлари, кадимги давр ҳукукий карашларининг ва ҳукук тизимининг жуда катта ёдгорлиги сифатида биз тарихчилар учун жуда кимматли манбадир.
Frot daryosi sohili va uning o’rta oqimida qadimgi Vavilon shahri vujudga keldi. Er.av. XVIII asrda Vavilon podsholigi kuchayib, butun Dajla va Frot sohillarini egallab oldi, boshqa bir qator davlatlarni o’ziga bo’ysundirgan qudratli davlatga aylandi. Eramizdan avvalgi 1792-1750 yillarda Vavilonda podsho Xammurapi hukmronlik qildi. U o’z hukmronligi davrida Vavilonning ijtimoiy, iqtisodiy-siyosiy hayotida muhim o’rin tutgan qonunlarini yaratdi.
Xammurapi qonunlari balandligi odam bo’yidan katta bazalt tosh ustunga, qadimgi mixxat yozuvida o’yib yozilgan. 1901 yilda frantsuz arxeologlari tamonidan topilgan. Hozir Parijdagi Luvr muzeyida saqlanadi. Qonunlar to’plami 282 moddadan iborat bo’lib, 3 qismdan: kirish, qonunlar bayoni va xulosa. Tuplamning bizgacha 247 ta moddasi saklanib kolgan, 50 ga yakin moddasi esa o’chib ketgan.1.
“Men, Xammurapi, xudolar tamonidan qo’yilgan rahbarman. Frot bo’yidagi qishloqlarni itoat ettirgan podsholarning eng birinchisiman, men mamlakatimda haqiqat va adolat o’rnatdim” deb boshlanadi qonunlar to’plami Xammurapi tilidan. Xammurapi qonunlari ko’proq sud qarorlari to’plamiga o’xshab ketadi.
Kirish qismida kodeksni chiqarishdan maqsad mamlakatda haqqoniyat o’rnatishdir, deb ko’rsatilgan.
To’plamning o’rta, asosiy qismida jinoiy ishlarga oid, sud ishlarini yuritish, xususiy mulk, huquqning buzilishi (qarilik va talash), jangchilar huquqiga oid moddalar birma-bir ko’rsatib o’tilgan.
To’plamning xulosa qismida podsho xalk oldida qilgan xizmatlarini birma-bir sanab o’tib, o’zidan keyin uning qonunlarini ado etuvchi podsholarga oq fotiha bergan va bu qonunga rioya qilmaydigan yoki uni bekor qilishga jur’at etadiganlarni qaxr bilan lanatlagan.
Xammurapi katta va markazlashgan davlatda oliy hokimiyat o’z qo’lida to’plangan g’oyat katta er fondiga tayanib turib, mamlakat xo’jalik hayotini
1. E.A. Cherkasova. Xrestomatiya po istorii drevnogo mira. M. « Prosveщenie». 1991 y. 57 – bet.
rivojlanishi uchun uringan. Mamlakat aholisi ehtiyojlaridan kelib chiqqan
holda, jumladan qurilish materiallariga bo’lgan ehtiyojni qondirish va uni
rivojlantirish uchun o’rmonlarni qo’riqlash borasida bir qancha tadbirlar belgilagan. O’rmonlar alohida-alohida o’rmon uchastkalariga bo’lingan va ularga maxsus uchastka mudirlari tayinlagan.
Bobil podsholigining iqtisodiyotidagi sohalar ushbu qonunda aks ettirilgan bo’lib, chorvachilik, dehqonchilik kabi sohalarning rivojlanishida alohida e’tibor berilgan.
Ushbu qonunga ko’ra ish hayvonni ijaraga olgan shaxs uning egasi oldida to’la javobgar bo’lgan. Agar hayvonga biror zarar etsa ijaraga olgan kishi bu zararni to’lagan. Hatto podalarni boqib yurgan cho’ponga ham muayyan javobgarliklar yuklatilgan.
Serunum tuproq bo’lgan ikki daryo oralig’idagi bu davlatda dehqonchilik katta ahamiyatga ega bo’lgan. Sug’orish ishlariga alohida e’tibor qaratilgan.
Hammurapi mamlakatni g’alla to’la konga aylantirib, erlarni ishlashni osonlashtirganligi, parokanda bo’lib ketgan aholini Shumer va Akkad erlariga to’plaganligi,bu aholini don va suvga qondirganligi, uni farovonlikka va baxt-saodatga erishtirganligi bilan faxrlanadi.
Kuchayib borayotgan sinfiy kurashni bir oz yumshatish maqsadida Xammurapi qarzdorlik orqasidan asoratga tushib holuvchi kishining shaxsi va mol-mulkini qarz beruvchining xaddan ortiq siquvini oldini olishga harakat qilgan. Masalan, kodeksning 117- moddasida aytilishicha, agar qarzdor o’z qarzi badaliga xotinini, farzandini bergan bo’lsa qarz beruvchi shaxs ular mehnatidan 3 yil davomida foydalangan. 4-yili esa u ota-onasiga yoki eriga qaytarilgan. 3 yil davomida qarz beruvchi tomonidan u shaxs qiynab yoki boshqa yomon munosabatlar natijasida uldirilsa, qarz beruvchining farzandi ham qatl etilgan.
Kodeksning ayrim moddalarida jangchi-kolonistlar bo’lganligi tilga olinadi. Ular podshodan chek erlar olganlar va buning evaziga harbiy xizmat o’tashga majbur etilganlar. Agar jangchi urush davomida asrga tushib qolsa, u muayyan to’lovlar bilan qaytarib olingan. Jangchining erini boshqa kishilar tomonidan o’zlashtirish mumkin bo’lmagan. Jangchi jang davomida xalok bo’lsa uning eri jangchining farzandlariga qoldirilgan. Jangchi-kolonistga podsho tomonidan tortiq qilingan er, qoramol boqish va uni sotish mumkin bo’lmagan.
Xammurapi o’z qonunlari orqali o’z davrining hukmdori sifatida zodogonlar va mulkdorlar manfaatini himoya qildi. Quldor tuzumining yoqlar ekan, mamlakatda yagona boshqaruv g’oyasini ilgari surdi. Adolat o’rnatishga intilgan Xammurapi qullarga shaxsiy mulk sifatida qaraydi.
Xammurapi qonunlarida sharhlangan adolat odamlarning ozod kishilar va qullarga bo’linishini, shuningdek ozod kishilar ham o’zaro teng bo’lmagan turli tabaqalarga bo’linishini nazarda tutadi. Bobil xokimiyatining ijtimoiy tartibi quyidagicha ko’rsatilgan: teng huquqli erkin fuqarolar-jamiyat a’zolari: huquqiy erkin, (ya’ni qul bo’lmagan), lekin jamiyat a’zosi hisoblanmaydigan, podsholik xo’jaligida xizmatdagi teng huquqsiz odamlar, qullar”.
Uning barcha qilayotgan ishlari ezgu g’oyalardan iborat. “Men, deydi Xammurapi, yagona podshoman... Men podsholar ichida eng oliy podshoman, mening qudratimga va so’zlarimga shubha qilinmaydi. Menga qonunlarni Quyosh xudosining o’zi yuborgan... Men Xammurapi adolatli podshoman. Mening so’zlarim bebaho so’zlar, ishlarim tengi yo’q ishlardir” ,- degan so’zlar bilan kunlaydi Xammurapi o’z qonunlar to’plamini.
Hammurapi qonunlari o’z davrida etuk islohotlar davridan, kuchli markazlashgan davlat tashkil etilganidan dalolat beradi. Mamlakatni markazlashgan holda boshqarish muayyan miqdorda aholining tinch-totuv yashashiga olib kelgan va Mesopotamiyaning keyingi davlat boshliqlari davlatni boshkarishlarida g’oyaviy xizmat qilgan.
Qadimgi Sharq - insoniyat tsvilizatsiyasining beshigi bo’libgina qolmay,
insoniyat tafakkuri bilan bog’liq ilk g’oyalar ilk mafkuralar va ta’limotlar vujudga kelgan ma’naviy makon.
Sharqda yaratilgan ilk g’oyalar dunyo xalqlarining keyingi taraqqiyotiga, yaratilajak ta’limotlariga zamin bo’lib xizmat qildi.
Xulosa qilib shuni aytish kerakki, Sharq dunyo xalqlari taraqqiyoti uchun o’zining ilg’or g’oyalari, ta’limotlari va tajribasi bilan buyuk donishmand bo’lib xizmat qildi.
Do'stlaringiz bilan baham: |