12.
Савдо, маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари шаҳарнинг
қандай қисмларига жойлаштирилади?
13.
Бино ва унинг элементларининг нархи ва сифати қандай баҳоланади?
14.
Бинонинг меъёрий хизмат муддати қандай аниқланади?
15.
Бино ва унинг қисмларининг маънавий эскириш даражаси қандай
омилларга боғлиқ?
16.
Турар-жой биноларининг маънавий эскиришига нималар киради?
3-МАЪРУЗА: Саноат корхоналарини реконструкцияси
.
Маъруза режаси
1.
Саноат корхоналарини реконструкция
килишнинг максади ва
вазифалари.
2.
Саноат корхоналарини чидамлилиги ва емирилиши.
3.
Саноат корхоналарини реконструкция килиш зарурияти.
4.
Саноат биноларининг таъмирлаш ва реконструкция қилишнинг ўзига
хос жиҳатлари.
3.1 Ишлаб чиқариш биноларини реконструкциялаш мақсади ва
вазифалари.
Жамоат эҳтиёжини қондириш учун керак бўлган маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмини ошириш, уларни фақат
намунавий даражага келтириш
орқалигина эришиш мумкин, яъни барча турдаги хомашё, ёқилғилари ва
ишлаб
чиқариш
қувватларидан
тўлароқ
фойдаланиш,
меҳнатни
енгиллаштириш, ишлаб чиқаришда янги махсулотлар тайёрлашга ўтишни
тақоза қилади. Реконструкция асосига эски техникани янгиси, мукаммалроғи
билан
алмаштириш, асбоб-ускуналарни модернизация қилиш, ишлаб
чиқаришни механизациялаш ва
автоматлаштириш, техникавий жараёнларни
мукаммаллаштириш,
хомашёнинг
самаралироқ
турини
қўллаш,
чиқарилаётган махсулот сифатини ошириш, меҳнатни
ташкил этишни
мукаммаллаштириш, ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш – бу деган сўз
қўшимча ишлаб чиқариш ўринлари барпо қилиш мақсадида мавжуд цех ва
асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи
объектларни кенгайтириш, ҳамда шу
корхоналарнинг таркибига кириб, эксплуатацияга
топширилгандан кейин
мустақил балансда бўлмайдиган шохобча ва ишлаб чиқарувчи бўлимлар
қуриш киради.
Ишлаб турган корхонанинг реконструкцияси – бу мавжуд цех ва
асосий хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи тузилмаларнинг
илмий-техникавий
дастур
ютуқлари
асосида
техникавий-иқтисодий
даражасини
мукаммаллаштириш ва ошириш билан боғлиқ бўлган ва ишлаб чиқариш
қувватларини ошириш, сифатини яхшилаш ва ишчиларнинг сонини
оширмасдан маҳсулот хилларини ўзгартириш мақсадида
реконструкция
қилинаётган корхоналарнинг мажмуий лойиҳа бўйича амалга ошириш билан
боғлиқ бўлган қайта ўзгартиришдир.
Яна бир омилни назардан қолдириш мумкин эмас. У янги маҳсулот
турини ишлаб чиқишга ўтишдир. Реконструкцияга ва техникавий қайта
қуролланишга бўлган эҳтиёжни юзага келтирувчи омиллар 3.1- расмда
берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: