Мустақил ечиш учун мисоллар
1- топшириқ
1.1. Яшикдаги деталларининг 20% и яроқсиз. Олинган 3 та деталнинг кўпи билан биттаси яроқсиз бўлиб чиқиши эҳтимоллиги-ни топинг.
1.2. Буюмнинг стандарт бўлиши эхтимоли 0,8 га тенг. Тўртта буюмнинг Ҳеч бўлмаганда биттаси стандарт бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.3. Қурилма бир-бирига богликеиз ишлайдиган учта эле-ментдан иборат. Уларнинг бузилиб қолиши эхтимоллари 0,05; 0,08; 0,07 га тенг. Иккита элемент бузилиб қолиши эҳтимоллигини топинг.
1.4. Тўрт мерган нишонга қарата ўқ узишади. Нишонга тегиш эхтимолликлари мос ҳолда 0,4; 0,5; 0,6; 0,7 га тенг: а) учта мерган нишонга ургани; б) нишон мулжалга олингани эхтимоллигини
топинг.
1.5. Учта мерган нишонга қарата ўқ узишди. Нишоннинг биринчи мерган томонидан «яксон» қилиниш эхтимоллиги 0,8 га, иккинчи ва учинчи мерганлар учун мос ҳолда 0,7 ва 0,9 га тенг. Иккитадан кўп бўлмаган мерган нишонни «яксон» қилиши
эхтимоллигини топинг.
1.6. Таваккалига олинган буюмнинг юкори навли бўлиш эҳтимоллиги 0,7 га тенг. Олинган тўртта буюмнинг фақат иккитаси юкори навли бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.7. 4 та боғликмас ҳодисанинг ҳар бири мос ҳолда 0,012; 0,01; 0,006 ва 0,002 эҳтимолликлар билан рўй бериши мумкин. Ҳеч бўлмаганда битта ҳодисанинг рўй бериши эҳтимоллигини топинг.
1.8. Қурилма учта элементдан иборат. Биринчи, иккинчи, учинчи элементларнинг тўхтовсиз ишлаш эҳтимолликлари мос холда 0,6; 0,7; 0,8 га тенг. Ҳеч бўлмаганда битта элемент ишдан чиқиши эҳтимоллигини топинг.
1.9. Биринчи тадкикотчининг хатога йўл қўйиши эҳтимоллиги 0,1 га, иккинчи ва учинчи тадкикотчилар учун эса 0,2 ва 0,3 га тенг.
а) хеч бўлмаганда битта тадкикотчининг;
б) иккита тадкикотчининг хатога йўл қўйиши эҳтимоллигини
топинг.
1.10. Электр занжиридаги узилиш R элементнинг ёки иккита r1 ва r2 элементларнинг ишдан чиқиши туфайли рўй бериши мумкин. (Бу элементларнинг ишдан чиқиши эҳтимолликлари 0,3; 0,2 ва 0,1 га
тенг).
а) занжирнинг узилиш эҳтимоллигини топинг;
б) элементлардан бирининг ишдан чиқиши эҳтимоллигини
топинг.
1.11 Яшикда 100 деталь бўлиб, уларнинг 10 таси яроқсиз. Таваккалига 4 та деталь олинган. Олинган деталлар ичида:
а) иккитаси яроқсиз;
б) хеч бўлмаганда биттаси яроқсиз бўлиши эҳтимоллигини
топинг.
1.12. Мерган Марказий дойра ва иккита концентрик халкадап иборат нишонга қарата битта ўқ, узади. Дойра ва халкаларга ўқ, тегиши эҳтимоллиги мос равишда 0,2; 0,5; 0,1 га тенг. Ўқнинг халкага тегиши эҳтимоллигини топинг.
1.13. Мерганнинг битта ўқ, узишда нишонга текказиш эҳтимоли 0,8 га тенг. Бешта ўқ узишда нишонга камида тўрт марта тегиш эҳтимоллигини топинг.
1.14. Ўнта кулёзма 30 та папкага жойлашган (битта кулёзмага 3 та папка). Таваккалига олинган 6 та папкада бирорта ҳам кулёзма бутунича жойлашмаслик эҳтимоллигини топинг.
1.15. Йиғувчига керак бўлган деталь биринчи, иккинчи ва учинчи яшикларда бўлиши эҳтимоллиги мос холда 0,6; 0,7; 0,8 га тенг. Зарур деталнинг камида иккита яшикда бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.16. Икки Тўпдан бараварига отилганда нишонга тегиш эҳтимоллиги 0,46 га тенг. Агар иккинчи Тўпнинг нишонга текказиш эҳтимоллиги 0,7 га тенг бўлса, биринчи Тўп учун бу эҳтимоллик қандай булади? Тўпларнинг Ҳеч бўлмаганда бири нишонга текказиши эҳтимоллигини топинг.х
1.17. Ҳодисанинг ҳар бир синовда рўй бериш эхтимоллиги 0,2 га тенг. Синовлар бирин-кетин, ҳодиса рўй бергунча утказилади. Иккитадан кўп бўлмаган синов утказилиш эхтимоллигини топинг.
1.18. 100 та буюмдан иборат партияда 20 та стандарт буюм бор. Таваккалига 3 та буюм олинди. Уларнинг ичида камида иккитаси стандарт бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.19. Икки спортчининг Ҳар бири учун бирор машқни яхши бажариш эҳтимоллиги 0,5 га тенг. Спортчилар машқни навбат билан бажарадилар, бунда Ҳар бир спортчи уч мартадан уринади. Спортчиларнинг Ҳеч бўлмаганда бири мукофотни олиши эҳтимоллигини топинг.
1.20. Яшикда 15 та деталь бўлиб, уларнинг 10 таси бўялган. Таваккалига 5 та деталь олинади. Уларнинг орасида камида 4 таси бўялган бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.21. Биринчи станокнинг бир соат давомида узлўқсиз ишлаш эҳтимоллиги 0,75 га, иккинчи станокники эса 0,8 га тенг. Агар станоклар бир-бирига боглик бўлмаган холда ишласалар, бир соат давомида фақат битта станок тухташи эҳтимоллиги қандай?
1.22 Автобусда 5 йўловчи бор. Қолган 5 та бекатнинг Ҳар бирида биттадан йўловчи тушиб қолиши эҳтимоллигини топинг.
1.23 Уч ўртоқнинг иккитаси учрашувга келди. Агар уларнинг учрашувга келиш эҳтимолликлари мос равишда 0,1; 0,3; 0,5 га тенг бўлса, учрашувга биринчи ва учинчи ўртоқнинг келиши эҳтимоллигини топинг.
1.24. Йиғув цехига 3 та цехдан деталлар келтирилди: биринчи цехдан 6 та; иккинчи цехдан 7 та, учинчи цехдан 8 та. Таваккалига бир пайтда олинган иккита деталнинг 1-цехдан ёқи 2-цехдан бўлиши эҳтимоллиги қандай?
1.25. Қутида 9 та 40 ваттли, 11 та 60 ваттли электр лампочкалар аралаштириб қўйилган. Таваккалига олинган 2 та лампочканинг бир хил кувватли бўлиши эҳтимоллиги қандай?
1.26. Мерган нишонга қарата 4 марта ўқ узади.Ҳар Қайси ўқ узишда нишонга текҚизиш эхтомоллиги 0,7 га тенг.унинг Ҳеч бўлмаганда бир марта нишонга текҚизиш эҳтимолини топинг.
1.27 «n» та конверт ва уларга мос «n» хат бор.Хатлар конвертларга таваккалига солинади.Ҳеч бўлмаганда битта хатнинг тегишли конвертга тушмаслик эҳтимолини топинг.
1.28 Турли бир хонали сонлар билан номерланган 9 та жетоннинг 3 таси олинади.Уларни кетма-кет қўйганда ёзилган номерларнинг ўсиб бориш тартибида жойлишиши эҳтимолини топинг.
1.29 4 талаба бир хил лабаротория ишини хисоблайди.Уларнинг хатога йўл қўйиш эҳтимолликлари мос холда 0.2,0.3,0.1,0.4, га тенг.Акалли битта талабанинг хатога йўл қўйиш эҳтимоллигини топинг.
1.30 Идишда 10 та оқ15 та қора ва 20та қизил шар бор.Кетма-кет 3 та шар (қайтариб солинмай) олинади.Шарлар оқ, қизил,оқ кетма-кетликда чиқиш эҳтимоллигини топинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |