1 лари, объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари



Download 121,5 Kb.
bet1/5
Sana20.03.2022
Hajmi121,5 Kb.
#502175
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3 маъруз


3-маъруза. Дастурлаш тиллари ва технологияларининг ривожланиши, дастурлашнинг асосий парадигма1)лари, объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари


Дастур бирор масалани ечишда компьютер(Электрон ҳисоблаш машина)лари бажариши лозим бўлган амалларнинг изчил тартибидан иборат. Компьютер учун дастур тузиш дастурлаш дейилади.
Дастурлаш икки асосий қисмга: бевосита дастурлаш ва автоматик дастурлашларга бўлинади. Бевосита дастурлашда дастурнинг умумий схемасини ишлаб чиқишдан кодлаш ва машинага киритишгача бўлган барча ишни дастурчи бажаради. Автоматик дастурлашда эса, дастурчи фақат дастур схемасини тузиб, уни қисқатирилган белги(символ)лар кўринишида ёзади. Дастур тузиш ва кодлаш каби техник ишлар эса ЭҲМ ёрдамида бажарилади.
Тезкор электрон ҳисоблаш машиналарининг пайдо бўлиши даструлаш тили деб аталувчи турли-туман белгилар тизимларининг пайдо бўлишига олиб келди. Шундай қилиб, ҳисоблаш машиналарида бажарилиши керак бўлган ҳисоблаш жараёнларини тавсифлаш учун қўлланиладиган белгилар тизимини дастурлаш тили деб юритамиз. Шундай қилиб, дастурлаш тили – бу компьютерни бошқариш учун буйруқларни ёзадиган махсус тилдан иборат. Дастурлаш тилларини қуйи даражали ва юқори даржали турларга ажратиш мумкин.
Биричи авлод машшиналарига дастур машина тилида тузилар эди. Машина тили аниқ амалларни сонли кўринишда кодлаш қоидаларига олиб келишдан иборат эди. Машина тили қуйи даражали даструлаш тили ҳисобланиб, машинага мўлжалланган тиллар синфига киради. Машинага мўлжалланган тилларнинг аниқ бир ҳисоблаш машинасининг буйруқлар тизими ётади. Иккинчи авлод машиналарини пайдо бўлиши масалаларнинг хусусиятларига бутунлай мўлжалланган ва аниқ бир машинага боғлиқ бўлмаган тилларни яратишни тақоза этди. ЭҲМларнинг турли-туман тилларининг вужудга келиши бу талабни янада кучайтирди. Иккинчи авлод компьютерларининг символи сифатида муаммога мўлжалланган тиллар пайдо бўлди.
Кейинги йилларда жуда кўп дастурлаш тиллари яратилди. Улар қаторига қўйидагилдарни киритиш мумкин: Алгол-60 (ALGOL-60- Algoritmic Language - алгоритмик тил), Фортран (FOTRAN – FORmula TRANslation - формулани ўтказиш), КОБОЛ (COBOL – Common Busines Oriented Language - турли ишларга мўлжалланган универсал тил), ПЛ-1 (PL/1 – Programming Language - дастурлаш тили), АЛГОЛ-68, ЛИСП (LISP – LISt Processing - рўйхатни ишлаш тили), СИМУЛА-67(SIMULA-67), ЭПСИЛОН, БЕЙСИК (BASIC – Beginner’s Fll purpose Symbolic Instruction Code - янги ўрганаётганлар учун белгили кўрсатмаларнинг кўп мақсадли тили), АДА, ИПЛ, ПАСКАЛЬ, РАПИРА ва бошқалар.
Шундай қилиб дастурлаш тилларини икки: қуйи даражали ва юқори даражали синфларга ажратиш мумкин.
Қуйи даражали тил – бу аниқ бир тип компьютерларга мўлжалланган тил ва у унинг ички машина кодини акслантиради; паст даражали тилларни кўпинча машинага мўлжалланган тиллар ҳам деб аталади. Уларни турли процессорли компьютерларда фойдаланиш учун конвертация қилиш қийин, шунингдек уларни ўрганиш жуда қийин, чунки компьютер ишлашининг ички тамойилларини яхши билиш талаб этилади. Қуйи даражадаги дастурлаш тилларига АССЕМБЛЕР, МАКРОАССЕМБЛЕР ва машина тиллари мисол бўлиши мумкин.
Юқори даражали тил – бу дастурчининг талабини қаноатлантириш учун мўлжалланган дастурлаш тилидир; у компьютернинг ички машина кодларига боғлиқ эмас. Юқори даражали тиллардан муаммоларни ечиш учун фойдаланилади ва шунинг учун кўпинча уларни муаммога йўналтирилган тиллар деб юритилади. Юқори даражали тилнинг ҳар бир буйруғи машина кодлардаги бир неча буйруқларга эквивалентдир, шунинг учун юқори даражали тилда ёзилган дастурлар, машина кодларида ёзилган дастурларга қараганда анча ихчамдир.
Юқори даражали тилларга мисол сифатида Алгол-60, Фортран, КОБОЛ, ПЛ-1, АЛГОЛ-68, СИМУЛА-67, ЛОГО ва дастурлаш тилларини келтириш мумкин.
ЭҲМ ёрдамида жуда кўп соҳаларга тегишли масалаларни ечиш мумкин. Аммо ихтиёрий соҳага тегишли масалаларни ечишга мослашган, яъни универсал дастурлаш тилларини яратиш баъзи бир ноқулайликларга олиб келиши туфайли бундай тилларни яратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди. Асосий ноқулайликлардан бири шундан иборатки, бундай тиллар катта ҳажмга эга бўлганлиги туфайли уни компьютерга татбиқ этишда ва фойдаланувчи бу тилни ўрганишда катта қийинчиликларга дуч келинади. Шунинг учун ҳам дастурлаш тиллари фақат баъзи бир соҳага тегишли масалаларни ечишга мослаштирилади. Жадвалда ана шундай баъзи бир дастурлаш тилларининг фойдаланиш соҳалари келтирилган.

1. Дастурлаш тилларининг тавсифи






Download 121,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish