1-Лаборатория машғулоти
КАРТОШКАДАН КРАХМАЛ АЖРАТИБ ОЛИШ, КРАХМАЛ ГИДРОЛИЗАТИ ТАРКИБИНИ ХРОМАТОГРАФИЯ ЁРДАМИДА ЎРГАНИШ. САХАРОЗА ВА КРАХМАЛНИНГ КИСЛОТАЛИ ГИДРОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЮҚХ ЁРДАМИДА СОЛИШТИРИБ ЎРГАНИШ.
Ишнинг мақсади:
1. Углевод молекулалари тузилишининг ўзига хослиги тўғрисидаги маълумотларни мустаҳкамлаш;
2. Сахароза ва крахмалнинг кислотали гидролизи махсулотларини ЮҚХ ёрдамида солиштириб ўрганиш
3. Талабаларни хроматография қилиш усуллари билан таништириш;
4. Махсус адабиётлар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ва ўтказилган тажрибалар юзасидан хулосалар қилишни ўрганиш.
Ишнинг умумий изохи. Крахмал қайтар совутгичли сув ҳаммомида 1н НС1 ёрдамида қиздириб, гидролизланади, сахароза ҳам худди юқоридаги усул билан ва 6 н НС1 ёрдамида 1 соат давомида гидролизланади. 3та гидролизатнинг углеводлар таркиби ЮҚХ ёрдамида ўрганилади, гидролизатларнинг эфирли ажратмалари фурфурол резорцин реактиви ёрдамида аниқланади.
Жихозлар ва реактивлар. Крахмал, сахароза, хроматография учун камера, сув ҳаммоми, қайтар совитгич, резорцин реактиви, силикагель, Н2ВО3, гидролиз учун колбалар.
Ишнинг бориши. Крахмалнинг сувдаги 2%-ли эритмасига тенг ҳажмда 2 н НС1 қўшиб, қайтар совутгичли сув ҳаммомида 3 соат давомида гидролиз қилинади. Сахарозани худди крахмал каби ва параллел равишда юқоридаги шароитда 6 н НС1 таъсирида 1 соат давомида гидролизга учратилади.
3та гидролизатнинг ҳар бири концентрланган КОН ёрдамида нейтралланади ва моносахарид таркиби алоҳида компонентларни кўз билан чамалаш орқали аниқланади, бунда фруктоза миқдорининг ўзгаришига эътибор бериш керак. ЮҚХ Н2ВО3 ва силикагелли пластинкаларда бутанол:ацетон:сув - (4:5:1) системасида олиб борилади. Гувохлар – сахароза, глюкоза, мальтоза ва фруктоза.
3 та гидролизат ҳам эфир билан экстракция қилинади, сув қисмидан ажратилиб, буғлантирилади ва минерал кислоталар таъсирида пентоза (фруктоза)–дан ҳосил бўлган фурфурол миқдори резорцин реактиви ёрдамида аниқланади. Кўз билан чамалаб, ҳосил бўлган фурфурол миқдори орасидаги фарқ аниқланади.
Хроматограмма резорцин реактиви ёки анилин реактиви ёки сульфат кислота иштирокида ёритилади (очилади).
Эслатма: Гидролизни худди шундай концентрациядаги H2SO4 ёрдамида ҳам олиб бориш мумкин, у ҳолда Ca(OH)2 ёки Ba(OH)2 билан нейтраллаш бир вақтда гидролизатни тузсизланишига ҳам олиб келади. Тузларнинг бўлиши ЮҚХ – да ажратиш сифатига салбий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |