5. Малакага бўлган талаблар
Ишларни ўтказишга ЎВ ва НЎВ дан фойдаланиш ҳужжатларни ўрганиб чиққан шахслар киритилади
6. Иш шартлари
Лаборатория иши ўтказилганда қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак:
атроф муҳит ҳаво ҳарорати 23 ±5оС;
ҳаво намлиги 85% дан кўп эмас;
таъминот тармоғининг кучланиши 220V;
таъминот тармоғининг частотаси 50 Нz.
7. Ишни ўтказишга тайёргарлик
Лаборатория ишини ўтказишдан олдин қуйидаги тайёрлов ишларини ўтказиш зарур:
- сақлагич мавжудлигини текшириш;
- асбоб корпусини ерга улаш;
- асбобнинг механик нолини текшириш ва зарур бўлганда уни олд панелнинг марказида жойлашган корректор билан ўрнатиш;
- ўлчаш чегарасининг қайта улагичини юқори волтли ҳолатига ўрнатиш;
- асбобни тармоққа улаш ва 15 мин. иситиш.
Шундан сўнг асбоб ўлчашлар ўтказишга тайёр.
8. Иш тартиби
Асбобга ўлчаш кабели қўшимча қилинган.
Милливолтметр ишлашида ўлчанаётган сигнал мавжуд эмаслигида асбоб стрелкаси нол ҳолатида бўлмайди. Кичик диапазонда стрелканинг жоиз оғиши асбобнинг қисқартирилган кириш жойида 0,05 V ни ташкил қилади.
9. Лаборатория ишини ўтказиш
9.1 Ташқи кўрик ва синаб кўриш
Ташқи кўрикни ўтказишда қуйидагиларни аниқлаш зарур:
- асбобда механик шикастлар бўлмаслиги керак;
- кириш ажратгичининг созлиги;
- ўлчаш чегаралари қайта улагичининг созлигини текшириш.
9.2 Метрологик тавсифларни аниқлаш
Асбобнинг асосий хатолигини аниқлаш учун 1-расмга мувофиқ У-300 ускунанинг чиқиш жойидан волтметрнинг кириш жойига сигнал узатиш зарур.
Vх – қиёсланаётган волтметр
Vо – намунавий волтметр
У-300 ускунаси – стабиллашган ток манбаси
1-расм. 1,0 -4,0 аниқлик классидаги ўзгарувчан ток волтметрларини қиёслаш учун электр схема.
0 - 300 mV кичик диапазонларда хатолик шкаланинг барча рақамли белгиларида аниқланади, қолган кичик диапазонларда текшириш фақат шкаланинг охирги белгиларида ўтказилади.
Чиқиш кучланишини ростлаш ёрдамида У-300 ускунанинг чиқиш жойидан сигнал берилганда волтметр стрелкаси қиёслаш белгисига аниқ ўрнатилади.
У-300 ускунада ўрнатиладиган кучланиш қиймати қиёслаш баённомасида кўрсатилган. Ўлчаш хатолиги фоизларда У-300 ускуна шкаласидан ҳисобланади.
Частота ишчи диапазонида асосий хатоликни аниқлаш
Асбобнинг асосий хатолигини частота ишчи диапазонида аниқлаш учун 1-расмга мувофиқ У-300 ускунанинг чиқиш жойидан волтметрнинг кириш жойига кучланишни узатиш зарур.
0 - 300 mV чегараларда хатолик 50Hz частоталарда аниқланади.
Чиқиш кучланишини ростлаш ёрдамида У-300 ускунанинг чиқиш жойидан сигнал берилганда волтметр стрелкаси қиёслаш белгисига аниқ ўрнатилади.
У-300 ускунада ўрнатиладиган кучланиш қиймати қиёслаш баённомасида кўрсатилган.
Ўлчаш хатолиги фоизларда У-300 ускуна шкаласидан ҳисобланади.
Ўлчаш натижалари волтметрнинг аниқлик классида белгиланган қийматлардан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |