9. Лаборатория ишини ўтказиш
9.1. Ташқи кўрик ва синаб кўрилиши
Ташқи кўрикни ўтказишда қуйидагиларни аниқлаш лозим:
- асбобда корпус, стрелка (перо) штуцери, шиша ва циферблатнинг механик шикастлари бўлмаслиги керак;
корпус билан тутқич бириктирилиши мустаҳкам бўлиши, корпус силжишига йўл қўймаслиги керак;
-циферблат шишаси ва ҳимоя қопламаси тоза бўлиши ва кўрсатишларни тўғри ҳисоблашга ҳалақит берувчи нуқсонларга эга бўлмаслиги керак.
9.2. Метрологик тавсифларни аниқлаш
Асосий хатолик ва вариация, асбобнинг назорат срелкаси юқори чегарадан ўтказилганда аниқланади.
Назорат стрелкасини ўрнатиш қурилмасига эга бўлмаган асбоблар учун охиргиси ёпиқ асбобда қиёслаш жараёнида ўрнатилиши керак.
Стрелкани (перо) нол белгисига (диаграмманинг нолли ҳисоб чизиғига) ўрнатишдан, ёки нол белгисида (диаграмманинг нолли ҳисоб чизиғи) стрелканинг (перо) ҳолатини текширишдан аввал асбоб юқори ўлчаш чегараларининг (90÷100) % чегарасида 1÷2 мин давомида босим остида ушлаб турилиши керак.
Ўлчаш диапазонида асосий хатоликни аниқлаш
Асбобнинг асосий мутлақ хатолигини асбоб кўрсатишлари (ёзуви) орасидаги айирма ва намунавий асбаб бўйича босимнинг ҳақиқий қиймати сифатида аниқлаш лозим.
Асбобнинг хатолигини аниқлаш учун намунавий асбоблар танланганда қуйидаги шартга риоя қилиш керак:
∆0- шкаланинг қиёсланаётган белгиларида намунавий асбобнинг жоиз мутлақ хатолигининг чегараси.
D- қиёсланаётган асбобнинг кўрсатишлар (ёзув) диапазони.
- қиёслашда қўлланиладиган намунавий асбобнинг жоиз қиймати чегарасининг асбоб асосий хатолиги қийматининг чегарасига нисбати (давлат қиёслови учун---0,25 дан ошмаслиги керак).
- асбобнинг фоизларда асосий жоиз хатолиги чегараси нормаланган қийматдан ( мановакуумметрлар ва босим тортиш ўлчагичлари учун ўлчаш диапазони ёки ўлчаш диапазонларининг йиғиндиси).
∆0 ва D қийматлари босимнинг бир хил бирликларида ифодаланиши керак.
10. Лаборатория ишининг натижаларини расмийлаштириш
Қиёслашнинг ижобий натижаларида пломба асбоб ёки паспортга (унинг ўрнини босувчи ҳужжатга) қўйилади. Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда қиёслаш санаси кўрсатилган ҳолда асбоб фойдаланишга яроқлилиги ҳақидаги ёзув ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган қиёслашни ўтказган шахс имзоси ёки қиёсловчини шахсий тамғаснинг изи қўйилади.
Қиёслашнинг салбий натижаларида (ушбу услубий кўрсатмаларни бажармаганда) асбобни ишлаб чиқаришдан ёки таъмирдан чиқаришга йўл қўйилмайди, фойдаланишдаги асбоб эса ишлаб чиқаришдан олиб ташланади. Фойдаланишдаги асбобнинг қиёслаш тамғаси- қўлланишдан олиб ташланади. Фойдаланишдаги асбобнинг қиёслаш тамғаси, шунингдек паспортда ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатида ҳам ўчирилади, асбоб яроқсизлиги ҳақида ёзув қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |