Ў л ч а ш л а р
Rэ эталон қаршиликнинг маълум қиймати учун 32-расмда кўрсатилган схема бўйича электр занжири йиғилади. Занжирнинг тўғрилиги текшириб кўрилгач, ўлчаш ишлари бажарилади. ФИК аввал Rэ= соnst, сўнгра R=сonst бўлган ҳол учун аниқланиб, тажриба 1-машқнинг 1-4-бандларидаги кўрсатмаларга риоя қилинган ҳолда бажарилади.
3 - машқ
Амперметр ва вольтметр ёрдамида ваттметр шкаласини даражалаш
Керакли асбоб ва материаллар. Ток манбаи, ваттметр, амперметр, вольтметр, лампали ёки бошқа турдаги реостат (истеъмолчи сифатида фойдаланиш учун), калит ва улаш симлари.
Мазкур ишнинг назарий қисмида кўрсатилганига асосан ўзгармас ток занжиридаги қувватни қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин:
Р = IU. (16)
Худди шу ўзгармас ток занжиридаги қувватни тажрибада ваттметр воситасида ҳам аниқлаш мумкин. Қувватни ваттметрда ўлчаш қулайроқ, чунки бу асбоб шкалалари бевосита қувват катталигида даражаланган бўлади. Амалда ток манбаининг даврий ёки даврий эмаслигига қараб қувватни ўлчашда турли системаларда ишловчи ваттметрлар билан иш кўришга тўғри келади. Бу борада электродинамик системадаги ваттметрлардан фойдаланиш бирмунча қулайликларга эга. Чунки электродинамик ваттметрларнинг иш режими ўзгармас ва ўзгарувчан ток занжирлари учун мосланган.
Ваттметрнинг қўзғалувчан ғалтагидаги ўрамларда намоён бўлувчи индуктив қаршилик эътиборга олинмаганда, ундаги ток ўрам
ва қўшимча қаршилик учларидаги кучланишга пропорционал бўлади. Шу сабабли қўзғалувчан ва қўзғалмас ғалтак ўрамларидан ўтувчи ток кучларининг бир-бирига нисбатан фаза силжиши кучланиш ҳамда ток кучи орасидаги фаза силжишига тенг деб олинади. Бу вақтда стрелканинг бурилиш бурчаги Р актив қувватга пропорционал равишда ўзгаради:
(17) бунда пропорционаллик коэффициенти, Р = IU - актив қувват.
(17) формуладаги ва k1 коэффициентларни аниқлаш учун электр занжирнинг ваттметр уланган истеъмолчи қисмига яна қўшимча вольтметр ва амперметр улаш зарур бўлади. Бу коэффициентлар ток кучи ва кучланишга боғлиқ бўлмаганлигидан (ваттметр тайёрлашда ғалтаклардаги ўрамлар сони шундай танлаб олинадики, натижада айлантирувчи моментнинг стрелка силжишига боғлиқ ҳолда ўзгариши барча оралиқларда доимий сақланади), амперметр ва вольтметр воситасида ўлчанган ток кучи ва кучланишдан фойдаланиб ваттметр шкалаларини осонгина даражалаш мумкин. Мазкур ишни бажаришда қўлланилиши мумкин бўлган қурилмалардан бирининг электр схемаси 5-расмда келтирилган. Схема бўйича занжир йиғишда ваттметр қисқичларининг белгиларига аҳамият бериш зарур.
5-расмда
Do'stlaringiz bilan baham: |