1-КУРС ОМХ ФАКУЛЬТЕТИ УЧУН ИНФЕКЦИОН НАЗОРАТ ФАНИДАН
ТЕСТЛАР– 2012-2013 ЎҚУВ ЙИЛИ
1. Эпидемик жараён таълимотининг асосий моҳияти:
А. паразит ва хўжайин популяциясининг генотипик ва фенотипик гетерогенлиги*
Б. хўжайин организмида қўзғатувчи жойлашган жойининг юқиш механизмига мослиги
В.ижтимоий ва табиий шароитларнинг бошқарувчилик роли
Г. қўзғатувчининг зарарланган хўжайин организмидан чиқиши
Д. қўзғатувчининг асосий хусусияти бўлиб, унинг ёввойи хайвонлар орасида айланиб юриши (циркуляцияси) хисобига табиатда сақланиши хисобланади
2. Паразитар тизимни ўз-ўзини бошқариш назариясининг асосий ҳолати:
А. қўзғатувчи юқиш механизмининг хўжайин организмида асосий жойлашишига (локализация-сига) мосланиши қонуни
Б. паразит қўзғатувчи ва хўжайин одамлар популяциясининг генотипик ва фенотипик жиҳатдан жиҳатдан хилма-хиллиги (гетерогенлиги)
В. ўзаро таъсир этувчи популяциялар биологик хусусиятлари ўзгарувчанлигининг бир-бирига боғлиқлиги
Г . эпидемик жараён нотекис ривожланишини белгиловчи паразит популяциясининг ўзини-ўзи фазали қайта тузиши*
Д. эпидемик жараённинг фазали ўзгаришларида ижтимоий ва табиий шароитларнинг йўналтирувчи роли
3. Одамлар популяцияси касаллик қўзғатувчиларига нисбатан гетероген:
А. ёши бўйича
Б. бўйи бўйича
В. ирқи бўйича
Г. жинси бўйичи
Д. иммунитетни ишлаб чиқиш ва сақлаш хусусияти бўйича*
4. Эндемик касалланиш қуйидагиларга хос:
А. аэрозол механизм билан юқадиган барча юқумли касалликлар учун
Б. худудлар бўйича касалланиш
В. барча юқумли бўлмаган касалликлар учун
Г. айрим юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар учун*
Д. мулоқот механизми билан юқувчи барча юқумли касалликлар учун
5. Госпитал штаммларнинг характерли белгиларини кўрсатинг:
А. юқори вирулентлик, антибиотикларга ва дезинфектантларга чидамлилик*
Б. ташқи муҳит таъсиротларига чидамсизлилик
В. дезинфектантларга ва УБ-нурларга сезгирлик
Г. антибиотикларга ва антисептикларга сезгирлик
Д. фагларга сезгирлик
6. Касалхона ичи инфекциялари юқиш эҳтимоли юқори бўлган ҳавфли омиллари:
А. лаборатория текширувлари, инвазив тиббий манипуляциялар, операциялар*
Б. нур билан даволаш
В. даво физкультураси
Г. томография, ультратовуш ташхисоти
Д. электрокардиограмма
7. Госпитал инфекция билан касалланиш ҳавфи юқори бўлган бўлимлар:
А. физиотерапия бўлими
Б. болалар бўлими
В. терапевтик бўлим
Г. жарроҳлик ва урологик бўлимлар*
Д. неврологик бўлим
8. Фекал-орал юқиш механизми хос:
А. гепатит E *
Б. гепатит G
В. гепатит Д
Г. гепатит В
Д. гепатит С
9. Гепатит А қўзғатувчилари қайси оилага мансуб:
А. пикарновируслар*
Б. гепаднавируслар
В. ретровируслар
Г. аденовируслар
Д. рабдовируслар
10. Гепатит А дан кейин қандай иммунитет қолади:
А. қисқа муддатли
Б. узоқ муддатли
В. иммунитет йўқ
Г. узоқ вақт давом этувчи, умрбод*
Д. иммунитет 1 йил давом этади
11. Гепатит А учун қандай мавсумийлик характерли:
А. ёзги
Б. баҳорги
В. қишки-баҳорги
Г. баҳорги-ёзги
Д. кузги- қишки*
12. Гепатит В учун характерли вирус ташувчиликни аниқланг:
А. экстенсив
Б. интенсив
В. узоқ вақт вирус ташувчилик, умрбод вирус ташувчилик*
Г. вирус ташувчилик кузатилмайди
Д. Ретроград
13. В гепатитида эпидемияга қарши асосий чора–тадбирлар:
А. В гепатитининг мавсумий кўтарилишидан олдин иммуноглобулин профилактикасини ўтказиш
Б. В гепатитига қарши тиббий асбобларни зарарсизлантириш
В. В гепатитига қарши вакцинация, қон қуйиш ва тиббий муолажаларни амалга оширишда стерил анжомлардан фойдаланиш, донорларни HВsAg мавжудлигига текшириш*
Г. иммуноглобулинопрофилактикани қизамиққа қарши вакцинация билан биргаликда ўтказиш
Д. фекал-орал юқиш механизмига қарши йўналтирилган санитар- гигиеник чора – тадбирларни ўтказиш
14. В гепатитида хавфли гуруҳлар:
А. коммунал хўжалик ходимлари, канализация тизимида ишловчилар
Б. мактаб ёшдаги болалар
В. ҳарбий хизматчилар
Г. мактабгача ёшдаги болалар
Д. қон ва унинг компонентлари билан доимий мулоқотда бўлувчи тиббиёт ходимлари*
15. А гепатитининг юқиш механизми:
А. ҳаво - томчи
Б. ҳаво - чанг
В. фекал – орал*
Г. парентерал
Д. маиший-мулоқот
16. Вирусли гепатитларда эпидемиологик назорат қуйидагиларни кўзда тутади:
А. карантин
Б. дезинфекция, дезинсекция
В. дератизация
Г. дезинсекция
Д. хавфли гуруҳларда касалланишнинг олдини олиш ва умумий касалланиш кўрсатгичларини пасайтириш, ретроспектив ва оператив эпидемиологик таҳлил*
17. Юқумли касалликлар кабинети (ЮКК) фаолияти ким томонидан назорат қилинади:
А. педиатр
Б. хамшира
В. эпидемиолог*
Г. терапевт
Д. участка шифокори
18. Инфекция манбаига қарши йўналтирилган чора – тадбирлар гуруҳини ажратинг:
А. клиник ташхиси, алоҳидалаб қўйиш, даволаш, тартиб-чеклаш, дератизация*
Б. изоляция ва госпитализация
В. санитария-гигиеник
Г. дезинфекцион ва дезинсекцион
Д. иммунопрофилактика, шошилинч профилактика
19. Эпидемик жараён биринчи звеносига қандай чора – тадбирлар қаратилган:
А. дезинсекция
Б. дезинфекция
В. изоляция ва госпитализация*
Г. мулоқотдаги шахслар ўртасида шошилинч профилактика ўтказиш
Д. фагопрофилактика
20. Юқумли касалликлар юқиш механизми назарияси ким томонидан ишлаб чиқилган?
А. Е.Н.Павловский
Б. В.А. Башенин
В. Л.В.Громашевский*
Г. Д.К.Заболотный
Д. Б.А.Беклемишев
21. Юқумли касалликлар табиий ўчоқлилик назарияси ким томондан ишлаб чиқилган?
А. Е.Н.Павловский*
Б. В.А. Башенин
В. Л.В.Громашевский
Г. Д.К.Заболотный
Д. Н.И.Ходукин
22. Паразитар системанинг ўз –ўзини бошқариш назариясини ким яратган:
А. В.А. Башенин
Б. Н.И.Ходукин
В. Л.В. Громашевский
Г. Д.К. Заболотний
Д. В.Д. Беляков*
23. Болалар жамоасида А гепатитининг эпидемик авж олишида, ўчоқни эпидемиологик текширишни эпидемиолог қайси профилдаги врачлар билан ҳамкорликда олиб боради:
А. коммунал гигиена, эпидемиолог
Б. харбий врачлар
В. бактериолог, эпидемиолог, болалар ва ўсмирлар гигиенаси врачи*
Г. меҳнат гигиенаси врачи, бактериолог
Д. ветеринар, бактериолог, эпидемиолог
24. Касалланишнинг кўп йиллик динамикаси :
А. аҳолининг йил мобайнида касалланиш динамикаси
Б. аҳолининг кўп йил мобайнида касалланиш динамикаси
В. аҳоли касалланишининг интенсив кўрсаткичи
Г. касалланишнинг йиллик интенсив кўрсаткичларда ифодаланган қатор йиллар мобайнидаги ўзгариши*
Д. мавсумий касалланиш
25. Ретроспектив тахлил натижалари нима учун қўлланилади:
А. эпидемик ўчоқни эпидемиологик текшириш учун
Б. аҳолининг йил мобайнида касалланиш динамикасини аниқлаш учун
В. эпидемияга қарши чора – тадбирларни режалаштириш ва келажакда касалланишни башорат қилиш*
Г. оператив эпидемиологик таҳлилни ўтказиш
Д. режаларни коррекциялаш
26. Организмнинг мойиллигига қарши қандай тадбирлар қўлланилмайди:
А. иммунопрофилактика
Б. вакцинация
В. шошилинч профилактика
Г. фагопрофилактика
Д. дезинфекцион – дератизацион тадбирлар*
27. Диспозицион чора–тадбирларга киради:
А. тартиб-чеклов тадбирлари
Б. ветеринария чора-тадбирлар
В. лаборатория текширув ишлари
Г. шошилинч профилактика*
Д. дезинсекцион тадбирлар
28. Экспозицион чора –тадбирларга кирмайди:
А. алоҳидалаб қўйиш ва даволаш
Б дезинсекция
В. дератизация
Г. дезинфекция
Д. иммунопрофилактика*
29. АКДС вакцинаси қандай юборилади:
А. мушак орасига*
Б. тери ичига
В. тери орасига
Г. тери устига
Д. тери остига
30. Иммуноглобулинни юбориш усули:
А. тери остига
Б. тери ичига
В. тери орасига
Г. тери устига
Д. мушак ичига*
31. Тирик вакциналар қаерда сақланади:
А. термостатда
Б. ер тулада
В. музлатгичда*
Г. хона ҳароратида
Д. Ҳовлида
32. Якуний дезинфекция қуйидаги беморлар соғайгандан сўнг ўтказилади:
А. сувчечак, менингит
Б. тепки, чинчичак
В. грипп, ларингит
Г. қизамиқ, қизилча
Д. дифтерия, ичбуруғ*
33. Ошхона идишлари ва чойшабларни зарарсизлантириш йўллари:
А. қайнатиш, дезинфекцион эритмага солиш*
Б. хлорлаш
В. кварцлаш
Г. автоклавга юбориш
Д. озонлаш
34. Ассоциацияланган вакцина препаратларини кўрсатинг:
А. БЦЖ вакцинаси
Б. ОПВ вакцинаси
В. СТИ вакцинаси
Г. антирабик вакцинаси
Д. АКДС*
35. Эмлаш хоналаридаги совутгичларда сақланаётган вакциналар тўғри сақланаётганлигини қандай қилиб текшириш мумкин:
А. совутгичда ҳарорат қайд этилиб бориладиган журнални текшириш
Б. совутгичдаги ҳароратни ташқи мухит ҳарорати билан солиштириш
В. эмлаш хонасининг ҳамшираси маълумотлари асосида
Г. индикатор ёрдамида ва ҳарорат қайд этиладиган журналдаги рақамларни совутгич ичидаги термометр кўрсаткичи билан солиштириш асосида*
Д. фақатгина совутгич ичидаги термометр кўрсатгичларидан билиш
36. Аҳолининг катта ёшдаги гуруҳлари орасида ўтказиладиган профилактик эмлашнинг ҳисоб ҳужжатларини кўрсатинг:
А. Ф-058
Б. Ф- 087
В. Ф-064*
Г. Ф-086
Д. Ф-063
37. Иммунизациянинг эпидемиологик самарадорлиги қайси белгилар билан аниқланади:
А. қонда иммунологик силжишлар аниқланади
Б. қонда иммунологик натижаларни аниқланади
В. эмланганларда касалликнинг енгил шакллари кузатилади
Г. аҳоли ўртасида касалланиш даражасининг ва қўзғатувчи ажратилишининг пасайиши*
Д. эмланганларда касалликнинг оғир шакллари кузатилади
38. Пассив иммунизацияда қайси препарат қўлланилади:
А. иммун зардоблар*
Б. кимёвий вакциналар
В. тирик вакциналар
Г. анатоксинлар
Д. Антибиотиклар
39. Қуйида келтирилган вакциналардан қайси бири энг кам реактивлик хусусиятига эга:
А. АКДС
Б. БЦЖ вакцинаси
В. қизамиқ вакцинаси
Г. полиомиелит вакцинаси*
Д. эпидемик паротит вакцинаси
40. Тери орасига қилинадиган аллерген-антраксин синамаси қайси касалликда қўлланилади:
А. бруцеллез
Б. қутуриш
В. туляремия
Г. куйдирги*
Д. Ку-иситмаси
41. Амалиётда дезинфекциянинг қайси усулларидан фойдаланилади:
А. механик
Б. кимёвий
В. биологик
Г. физик
Д. барчаси*
42. Қайси ҳолларда хлорли оҳак сути қўлланилади:
А. кишилар яшайдиган турар жойларни дезинфекция қилиш учун
Б. кишилар яшайдиган турар жойларни дезинсекция қилиш учун
В. ошхона ва буфетларга ишлов беришда
Г. маҳаллий типдаги ковланган ҳожатхоналарни оҳаклашда ва ишлов беришда*
Д. озиқ-овқат дўконларини дезинфекция қилиш учун
43. Тиббий асбоблардаги қон қолдиқларини аниқловчи синамани кўрсатинг:
А. антраксин синамаси
Б. Искандарив синамаси*
В. азопирамли синама
Г. Бюрне синамаси
Д. фенолфталеинли синама
44. Шаҳар шароитида бемор касалхонага ётқизилганидан сўнг якуний дезинфекцияни неча соат мобайнида ўтказилиши зарур:
А. 20 соат
Б. 10 соат
В. 44 соат
Г. 6 соат*
Д. 48 соат
45. Шаҳар шароитида якуний дезинфекция ким томонидан назорат қилинади:
А. поликлиника
Б. харбийлар
В. ҳокимият
Г. маҳалла
Д. дезинфекцион станциянинг бактериологик ва кимёвий лабораторияси*
46. Марказий стерилизация бщлимидаОЦС да стерилизацияланган тиббий асбоб ускуналарнинг максимал сақланиш муддати:
А. 24 соат
Б. 20 соат
В. 48 соат
Г. 6 кун
Д. 3 кун*
47. Гепатит В тарқалишида эпидемиологик нуқтаи назардан хавфли омил бўлиб ҳисобланади:
А. қон*
Б. ўт суюқлиги
В. нажас
Г. пешоб
Д. сўлак
48. А гепатити билан оғриган бемор атрофдагилар учун қачон хавфли ҳисобланади:
А. яширин даврнинг дастлабки кунларида
Б. яширин даврнинг биринчи 6 кунида
В. яширин даврнинг биринчи 5 кунида
Г. яширин даврнинг охирги 7-10 кунида, продромал даврда ва сариқлик даврининг 2-3 кунида*
Д. яширин даврнинг дастлабки икки кунида
49. В гепатитида касаллик резервуари:
А. сурункали В гепатити беморлари*
Б. ДПМ ходимлари
В. кемирувчилар
Г. қўй-эчкилар
Д. соғлом кишилар
50. Агар мактабнинг бир синфида А гепатити билан гуруҳли касалланиш ҳолатлари қайд этилса дезинфекция ишлари ким томонидан ўтказилади:
А. дезинфекция станцияси ёки ДСЭНМнинг дезинфекция бўлими*
Б. ветеринария ходимлари
В. мактабнинг техник ходимлари
Г. хўжалик ҳисобидаги профилактик дезинфекция бўлими
Д. эпидемиолог ёрдамчиси
51. Донорлар неча маротаба НВs антигенга текширилади:
А. ҳар бир қон топшириш олдидан*
Б. йилига 3 марта
В. йилига 2 марта
Г. ҳар кварталда
Д. йилига 1 марта
52. А гепатитида яширин даврнинг максимал давомийлиги:
А. 21 кун
Б. 10 кун
В. 35 кунгача
Г. 14 кунгача
Д. 2 ойгача*
53. Антропонозларда юқиш механизмига қаратилган чора-тадбирлар:
А. беморни аниқлаш ва алоҳидалаш
Б. карантин
В. бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш
Г. бемор билан мулоқотда бўлганларга тезкор профилактика ўтказиш
Д. беморнинг шахсий буюмлари ва уйини дезинфекция қилиш*
54. Диспансер назорати қуйидагилар устидан ўрнатилади:
А. юқумли касаллик билан оғриган беморлар устидан касалликнинг клиникаси авж олиш даврида
Б. бемор билан мулоқотда бўлган касал одамлар устидан
В. бемор билан мулоқотда бўлган соғлом одамлар устидан
Г. юқумли касалликнинг сурункали шакли билан оғриган беморлар устидан*
Д. қайталанмасдан (рецидивсиз) кечувчи юқумли касаллик билан оғриган беморлар устидан
55. Қайси инфекцияда шошилинч профилактика учун антибиотиклар қўлланилади:
А. вабода*
Б. энтериобиозда
В. чинчечакда
Г. қутуришда
Д. В гепатитида
56. Стационарларда кундалик дезинфекция ким томонидан ўтказилади:
А. кичик тиббий ходими*
Б. ДСЭНМ ходими
В. катта тиббий ходими
Г. стационар врачи
Д. Ўтказилмайди
57. Якуний дезинфекцияда қуйидаги объектлар доимо зарарсизлантирилади:
А. косметологик асбоблар
Б. уй рузғар бўйимларни
В. хона юзалари ва идиш-товоқлар*
Г. ўйинчоқлар
Д. китоблар ва буклетлар
58. Бир оилада бир неча касалланиш ҳодисалари қайд этилишига олиб келувчи юқиш йўлларини кўрсатинг:
А. сув, озиқ-овқат ва сут маҳсулотлари орқали*
Б. парентерал
В. мулоқот
Г. трансмиссив
Д. барчаси нотўғри
59. Қўзғатувчининг юқиш механизмига кўра қандай юқумли касалликларда гўдак болалар ҳаётининг дастлабки йилларида вакцинация қилинади:
А. ичак инфекциялари (фекал-орал юқиш механизми)
Б. тери қоплам инфекциялари (трансмиссив)
В. ташқи қоплам инфекциялари (мулоқот йўли)
Г. нафас олиш йўллари инфекциялари (аэрозоль юқиш йўли)*
Д. қон инфекциялари (трансмиссив)
60. БЦЖ вакцинаси ревакцинация вақтида қандай юборилади:
А. тери устига
Б. тери ичига
В. тери орасига*
Г. тери остига
Д. оғиз орқали
61. Полиомиелит вакцинаси қандай кўринишда ишлаб чиқарилади:
А. суспензия
Б. диража
В. кукун
Г. тиниқ суюқлик*
Д. хира суюқлик
62. Паротит вакцинаси таркибига киради:
А. анатоксин
Б. ўлдирилган вакцина
В. ўлдирилган вирус
Г. тирик вакцина штамми*
Д. кимёвий вакцина
63. Ич терлама вакцинаси таркибига киради:
А. тирик авирулент бактериялар
Б. патоген вируслар
В. инактивацияланган бактериялар*
Г. анатоксинлар
Д. патоген бактериялар
64. Куйдирги профилактикаси учун қўлланиладиган вакцина:
А. БЦЖ
Б. КПК
В. АКДС
Г. СТИ*
Д. пентавакцина
65. Вирусли гепатит Е да юқиш йўли:
А. вертикал
Б. парентерал
В. сув орқали*
Г. трансмиссив
Д. ҳаво-томчи
66. В гепатит вирусининг энг юқори қонцентрацияси нимада аниқланади:
А. қонда*
Б. терида
В. сийдикда
Г. сўлакда
Д. спермада
67. Болаларда гриппга қарши туғма (онадан ўтган) антителоларнинг сақланиш муддати:
А. 8-11 ойгача*
Б. 5-10 йилгача
В. 6-7 йилгача
Г. 2-4 ёшгача
Д. 10 ёшгача
68. ВГА да яширин даврнинг максимал давомийлиги:
А. 14 кунгача
Б. 15 кунгача
В. 21 кун
Г. 35 кунгача
Д. 60 кунгача*
69. Ассоцияланган вакцина препаратларни кўрсатинг:
А. БЦЖ вакцинаси
Б. ОПВ
В. АКДС*
Г. СТИ вакцинаси
Д. антирабик вакцинаси
70. Бактериал ичак инфекциялари ўчоғида шошилинч профилактика учун қандай препаратлар қўлланилади:
А. қўлланилмайди
Б. патоген бактериялар
В. бактериофаглар*
Г. вакциналар
Д. анатоксинлар
71. Болалар ва ўсмирларнинг ич терламага қарши эмланиши қайд этиладиган ҳисоб шакли:
А. 063 шакл*
Б. 112 шакл
В. 064 шакл
Г. 060 шакл
Д. 2 шакл
72. Кимёвий сорбцияланган ич терлама вакцинасининг қўлланиш усули:
А. мушак орасига*
Б. оғиз орқали
В. тери орасига
Г. тери остига
Д. тери устига
73. Фекал-орал юқиш йўли билан юқадиган қўзғатувчиларнинг асосий локализацияси:
А. қон
Б. тери
B. ошқозон – ичак тизими*
Г. тери ва ташқи шиллиқ қаватлар
Д. юқори нафас йўли шиллиқ қаватлари
74. Контакт юқиш йўли билан юқадиган қўзғатувчиларнинг асосий локализацияси:
А. ошқозон – ичак тизими
Б. сўлак
B. қон
Г. тери ва ташқи шиллиқ қаватлар*
Д. юқори нафас йўли шиллиқ қаватлари
75. Трансмиссив юқиш йўли билан юқадиган қўзғатувчиларнинг асосий локализацияси:
А. ошқозон – ичак тизими
Б. сўлак
B. қон*
Г. тери ва ташқи шиллиқ қаватлар
Д. юқори нафас йўли шилиқ қаватлари
76. Трансмиссив юқиш механизмида асосий юқиш йўли:
А. ҳаво-томчи
Б. ҳаво- чанг
B. маиший мулоқот
Г. озиқ-овқат
Д. трансмиссив*
77. ОИТС касаллигини тарқатишда хавфли гуруҳ:
А. саёҳатчилар
Б. харбийлар
В. фоҳишалар*
Г. хизматчилар
Д. ёш болалар
78. ОИВ инфекциясига нисбатан профилактик чоралар:
А. дератизация
Б. бактериологик текшириш
В. иммунизация
Г. таҳликали гуруҳларни лабораторияда текшириш, аҳоли ўртасида санитария – оқартув ишлари, тиббиёт ходимлари зарарланишининг олдини олиш*
Д. карантин, гаммаглобулинопрофилактика
79. ОИТС да лаборатория ташхисот усуллари:
А. РПГА
Б. РНТА
В. РСК, РРГ
Г. иммуноблоттинг*
Д. бактериологик текшириш
80. Уй ҳайвонларини қутуришга қарши ким эмлайди:
А. ДСЭНМ ходимлари
Б. вирусология ходимлари
В. тиббиёт ходимлари
Г. овчилик хўжалиги ходимлари
Д. ветеринария хизмати ходимлари*
81. Қайси ҳолларда шошилинч антирабик вакцина юборилиши керак:
А. қутуришга қарши эмланган ит тишлаганда
Б. қутуришга қарши эмланган от тишлаганда
В. дайди ит тишлаганда*
Г. илон чаққанида
Д. ўргатилган ит тишлаганда
82. Антирабик вакцинани юбориш усули:
А. тери остига*
Б. оғиз орқали
В. тери орасига
Г. мушак орасига
Д. интраназал
83. Касалхона ичи инфекцияларига кимлар кўпроқ берилувчан ҳисобланади:
А. оналар
Б. болалар
B. соғлом туғилган болалар
Г. чала туғилган болалар*
Д. тиббий ходимлар
84. В гепатити ташхисини қўйиш учун асос бўладиган серологик маркерни кўрсатинг:
А. анти-HEV IgM
Б. анти-HEV IgG
B. PHK HЕV
Г. HbsAg, анти-HBc IgM*
Д. анти-НАV
85. Шифохонада ўткир вирусли гепатити беморлари дастлаб қандай маркерларга текширилиши керак:
А. анти-НАV IgG
Б. анти-HEV IgM
B. HbsAg, анти-НАV IgM, анти-HСV, анти-HBc IgM*
Г. анти-HEV IgG
Д. анти-НВs
86. Табиий ўчоқларнинг мавжудлиги қуйидагиларга хос:
А. трансмиссив зоонозлар учун*
Б. нотрансмиссив зоонозлар учун*
В. барча трансмиссив антропонозлар учун
Г. барча сапронозлар учун
Д. барча зоонозлар учун
87. Эпидемик жараённи ўрганишнинг асосий бўлими:
А. эпидемик жараён омиллари*
Б. эпидемик жараён ривожланиш механизми*
В.эпидемик жараён кўринишлари*
Г. эпидемик жараён этиологияси
Д. эпидемик жараён экологияси
88. Эпидемик жараён ривожланишига таъсир қилувчи омиллар:
А.биологик*
Б. ижтимоий*
В.табиий*
Г. геологик
Д. экологик
89. Қўзғатувчи юқиш механизмининг боскичлари:
А. қўзғатувчининг манбадан ташқи муҳитга чиқиши*
Б. қўзғатувчининг ташқи муҳитда бўлиши*
В. қўзғатувчининг соғлом организмга кириши*
Г. қўзғатувчини буғимоёқлилар ва қушлардан ажралиши
Д. қўзғатувчиларнинг лойқа сувда бўлиши
90. Юқиш механизмининг асосий турлари:
А. аэрозоль, фекал орал, мулоқот*
Б. трансмиссив, вертикал*
В. горизонтал
Г. табиий ўчоқли
Д. маиший-мулоқот
91. Иммунопрфилактика ёрдамида бошқариладиган юқумли касалликлар:
А. қизамиқ*
Б. босқи
В. Флекснер дизентерияси
Г. полиомиелит*
Д. қорин тифи
92. Вакциналарнинг самарадорлигини белгиловчи кўрсатгичлар:
А. визуал (кўз билан кўриб бўладиган) кўрсаткич
Б. корреляция коэффициенти
В. ҳимояланиш кўрсаткичи*
Г. ўлим кўрсаткичи
Д. самарадорлик индекси*
93. Тирик вакцинани хона ҳароратида сақлаганда қуйидаги ўзгаришлар рўй беради:
А. тирик микроб ҳужайралар сонининг камайиши ҳисобига вакцинанинг иммуногенлик хусусиятини йўқолиши*
Б. реактогенлик хусусиятларнинг юзага келиши*
В. вакцина иммуногенлик хусусиятининг сақланиши
Г. вакцина иммуногенлик хусусиятининг кучайиши
Д. вакцина миқдорининг камайиши
94. Дезинфекция турини танлаш профилатик, ўчоқли қуйидагиларга боғлиқ:
А. шифохона профилига*
Б. шифохонани мураккаб даволаш диагностик аппаратлар билан таъминланганлигига
В. касалхона ичи инфекцияларининг мавжудлигига*
Г. турли объектларнинг микроблар билан ифлосланиш даражасига
Д. марказлашган стерилизация бўлими мавжудлигига
95. Йирингли септик инфекциялар билан зарарланиш кўпинча қуйидаги бўлимларда учрайди:
А. операция хонасида*
Б. боғлов хонасида*
В. муолажа хонасида
Г. палатада
Д. изоляторда
96. Дератизациянинг механик усули қуйидаги ҳолларда кенг қўлланилади:
А. очиқ майдонларда
Б. темир йўл транспортида
В. денгиз кемаларида
Г. озиқ-овқат корхоналарида*
Д. болалар муассасаларида*
97. Госпитал штаммларнинг белгилари.
А. юқори вирулентлик, антибиотикларга чидамлилик*
Б. дезинфектантларга чидамлилик, ташқи муҳитда узоқ сақланиши*
В. антибиотикларга сезгирлик
Г. дезинфектантларга сезгирлик
Д. ташқи муҳитга чидамсизлик
98. Госпитал инфекция билан касалланиш хавфи юқори бўлган бўлимлар:
А. физиотерапия бўлими
Б. терапевтик бўлим
В. жарроҳлик бўлими*
Г. неврологик бўлим
Д. урологик бўлим*
99. Гепатит В касаллигини табиий йўл билан юқишини олдини олиш учун:
А. антиген ташувчи ёки бемор фойдаланадиган барча буюмларни индивидуаллаштириш*
Б. сийдик, ахлат, қусук массаларини зарарсизлантириш
В. барча тоифадаги донорларни текшириш
Г. механик контрацептив воситалардан фойдаланиш*
Д. болаларни текшириш
100. Парентерал гепатитларнинг сунъий йўл билан юқишининг олдини олиш қуйидагилар билан таъминланади:
А. беморни ва антиген ташувчиларни алоҳида чойшаблар билан таъминлаш
Б. тиббий анжомларни дезинфекциялаш ва стерилизациялаш қоидаларига риоя қилиш*
В. аутогемотрансфузиядан фойдаланиш*
Г. бемор жойлашган хона дезинфекцияси
Д. вакцинацияни қўллаш
101. Гепатит В қўзғатувчисининг характерли хусусияти.
А. антигенлик нуқтаи назардан гетерогенлик*
Б. ДНК-полимераза ферментининг мавжудлиги*
В. вирус филаментоз шаклга эга
Г. РНК-полимераза ферментининг мавжудлиги
Д. антигенлик нуқтаи назардан гомогенлик
102. ГВда инфекция манбаи:
А. ГВ вирусининг ўткир ташувчилари*
Б. HBeAg мавжуд кишилар, гепатит В беморлари*
В. анти-HBs мавжуд кишилар
Г. инфекция юқтирилганига 2 ҳафтадан камроқ муддат ўтган кишилар
Д. ГВ вирусини транзитор ташувчилари
103. Гепатит В вирусини юқиш омиллари:
А. қон, шаҳват*
Б. сўлак, қин ажратмалари*
В. сув, озиқ-овқат
Г. зарарланган ҳаво
Д. тери, кўкрак сути
104. Гепатит С да юқтириш омиллари:
А. стоматологик асбоблар*
Б. тиббиёт асбоблари*
В. қон сўрувчи ҳашоротлар
Г. касал ҳайвонлар
Д. маиший техника
105. Гепатит Д билан касалланиш хавфи юқори бўлган гуруҳ:
А. гепатит А касаллиги билан оғриган беморлар
Б. ўткир гепатит В касаллиги билан оғриган бемор
В. HBs антигенемияси бор беморлар*
Г. сурункали гепатит С бемори
Д. сурункали гепатит В бемори*
106. Вирусли гепатит Е да юқиш йўли:
А. маиший-мулоқот*
Б. сув орқали*
В. трансмиссив
Г. ҳаво-томчи
Д. парентерал
107. ОИВ инфекцияси эпидемик жараёнига характерли хусусият:
А. касалланишнинг бир ўчоқлилиги*
Б. касалланишнинг ёз-куз ойларида кўтарилиши
В. бир ёшгача бўлган болаларда касалланишнинг кўплиги
Г. вирус ташувчиларининг кўпайиб бориши*
Д. касалликнинг қишда кўтарилиши
108. ОИВни юқори сезувчан махсус лаборатория тестлари:
А. иммуноблотинг ва ИФА усули*
Б. ПЦР*
В. РПГА
Г. РСК
Д. РА
109. ОИВ юқишига сезгир ҳужайралар:
А. Т- хелперлар*
Б. эндотелиоцитлар
В. макрофагал- моноцитар тизим ҳужайралари*
Г. гепатоцитлар
Д. эритроцитлар
110.Касалхона ички инфекцияларида ўтказилган эпидемиологимк назоратнинг самарадорлик кўрсаткичлари:
А. КИИ билан касалланишни пасайишир*
Б. беморни касалхонада ётиши муддатини чўзилиши
В. КИИдан кўриладиган иқтисодий зарарни камайиши
Г. қўзғатувчиларнинг этиологик манзарасини ўзгариши
Д. касалхона ички инфекциялари билан гуруҳли касалланиш ҳолатларининг кузатилмаслиги*
111. Якуний дезинфекция қуйидаги беморлар соғайгандан сўнг ўтказилади:
А.ангина
Б. грипп
В.ичбуруғ*
Г. кўк йўтал
Д.дифтерия*
112. ОИВ- инфекциясига лабаратория текширувидан ўтиши шарт бўлган шахслар:
А. қон донорлари*
Б. барча тиббиёт ходимлари
В. хомиладорлар*
Г. хирургик бўлимларга режа асосида келиб тушган барча беморлар*
Д. органлар ва биологик субстратларнинг донорлари*
113. Инсоннинг қайси хужайрали ОИВ- инфекциясига кўпроқ сезгир:
А.Т-хелперлар*
Б. эндотелиоцитлар
В. макрофагал-моноцитар система хужайралари*
Г. гепатоцитлар
Д. эпителий хужайралар
114. Эпидемик жараённи ўз-ўзини бошқариш назариясининг асосий моҳияти:
А. қўзғатувчи ва хўжайин популяциясининг генотипик ва фенотипик гетерогенлиги*
Б. хўжайин организмида қўзғатувчи жойлашган жойининг юқиш механизмига мослиги
В. табиий ва ижтимоий шароитларнинг бошқарувчилик роли*
Г. табиий танланишнинг турли хил таъсири
Д. ҳамма жавоблар
115. Эпидемик жараённи ўз-ўзини бошқариш назариясининг асосий мазмуни:
А. эпидемик жараён 3 звеносининг мавжудлиги ва узлуксизлиги
Б. эпидемик жараён ривожланишининг босқичма – босқичлиги*
В. табиий танланишнинг турли хил таъсири
Г. хўжайин ва қўзғатувчи популяциясининг бир бирига боғлиқ ҳолда ўзгариш хусусияти*
Д. касаллик манбаи
116. Эпидемик жараён ривожланиши қонуниятларини тасдиқловчи назариялари:
А. юқиш механизми назарияси*
Б. табиий учоқлилик назарияси*
В. паразитар тизимнинг ўз-ўзини бошқариш назарияси*
Г. нозологик шакллар бир-бирига муносиб келиш назарияси
Д. одамнинг экологик касалликлари назарияси
117. Қўзғатувчини юқтирувчи омиллар:
А. ҳаво, сув*
Б. тупроқ, озиқ-овқат*
В. стерил тиббий асбоблар
Г. ГОСТ талабларига мос келадиган сув
Д. сертификациядан ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари
118. Шошилинч хабарномада қуйидаги маьлумотлар ўз аксини топиши керак:
А. беморнинг исми-шарифи, ёши,адреси, ташхиси ва биринчи марта касалланган ва тиббий хизматга мурожаат қилган муддати*
Б. беморларнинг иш жойи, лавозими, касалликнинг асосий белгилари, беморнинг аҳволи*
В. ҳудуднинг санитария характеристикаси
Г. ДПМ да аниқланган микроблар сони , касалланиш кўрсаткичи
Д. якуний ташхис
119. Иммунопрфилактика ёрдамида бошқариладиган юқумли касалликлар:
А. қизамиқ*
Б. босқи
В. Флекснер дизентерияси
Г. полиомиелит*
Д. қорин тифи
120. Якуний дезинфекцияда қуйидаги объектлар доимо зарарсизлантирилади:
А. кўрпа - тўшаклар
Б. хона юзалари*
В. идиш товоқлар*
Г. китоблар
Д. ертўла
121. Хлорли оҳак қуйидагиларни дезинфекция қилшда қўлланилади:
А. яшаш хоналарини
Б. суюқ ажралмаларни*
В. идиш товоқларни
Г. ахлат хоналарни*
Д. кийим кечакларни
122. Буғли камерага дезинфекция учун қуйидаги буюмларни юбориш мумкин:
А. ичбуруғ бўлимидан бемор соғайиб чиқиб кетгандан сўнг кўрпа ва ёстиқларини*
Б. қорин тифи билан оғриган беморни устки кийимларини*
В. туғруқ хонадаги аёлларни кўрпа - ёстиқларини
Г. терапевтик бўлимидан бемор соғайиб чиқиб кетгандан сўнг курпа ва ёстиқларини
Д. теридан тайёрланган пўстинни
123. Лаборатория тестлар ёрдамида аниқланадиган муассасаларда дезинфекция сифатини назорат қилиш сонини курсатинг?
А. юкумли касаллик шифохоналарда, тез тиббий ёрдам хизматида - ҳар чоракда 2 маротаба*
Б. поликлиника, лабораторияларда - ҳар чоракда 1 маротаба*
В.бошқа даволаш профилактика муассасаларида йил давомида 2 маротаба*
Г. юқумли касаллик шифохоналарда - ҳар чоракда 1 маротаба
Д. поликлиника,лабораторияларда ҳар ойда 2 маротаба
124. Касалхона ичи инфекцияларини асосий юқиш йўллари
А. лаборатория текширувларида*
Б. тиббий манипуляциялар, операцияларда*
В. томография, УЗИ диагностикада
Г. электрокардиограммада
Д. энцифалограмма, УЗИда
125. Гепатит В касаллигини табиий йўл билан юқишини олдини олиш учун:
А. антиген ташувчи ёки бемор фойдаланадиган барча буюмларни индивидуаллаштириш*
Б. сийдик, ахлат, қусук массаларини зарарсизлантириш
В. барча тоифадаги донорларни текшириш
Г. механик контрацепт воситаларидан фойдаланиш*
Д. болаларни текшириш
126. Гепатит В касаллигини сунъий йўл билан юқишининг олдини олиш учун:
А. беморни ва антиген ташувчиларни алоҳида шахсий гигиена буюмлари ва чойшаблар билан таъминлаш
Б. тиббиётга доир буюмларни дезинфекция ва стерилизация қоидаларига риоя қилиш*
В. аутогемотрансфузиядан фойдаланиш*
Г. бемор жойлашган хона дезинфекцияси
Д. контрацепциянинг механик воситаларидан фойдаланиш
127. Вирусли гепатит В касаллигини олдини олиш мақсадида донорликдан четлатиладиган шахслар:
А. бир неча йил олдин қон қўйилган одам
Б. охирги 6 ой ичида стоматологга мурожаат қилганлар
В. этиологияси номаълум бўлган сурункали жигар касаллиги бор бемор*
Г. вирусли гепатит В билан оғриган бемор*
Д. вирусли гепатит А билан оғриган бемор
128. Эпидемик жараён биринчи звеносига қандай чора – тадбирлар қаратилган:
А. дезинсекция
Б. дезинфекция
В. изоляция ва госпитализация*
Г. мулоқотдаги шахслар ўртасида шошилинч профилактика ўтказиш
Д. фагопрофилактика
129. ОИВ да инфекция манбаи:
А. ОИТС билан оғриган бемор*
Б. ОИВ ташувчи*
В. ИФА усули билан ОИВ антителаси бир маротаба аниқланган одам
Г. иммун танқислик ҳолати намоён бўлган одам
Д. ноаниқ этиологияли тромбоцитопения, лейкопения ва анемия билан оғриган одам
130. Эпидемияга қарши – чора тадбирлар - бу илмий асосланган чора-тадбирлар муажмуаси бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
А. аҳолининг баъзи гуруҳлари орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш*
Б.аҳоли орасида юқумли касалликлар билан касалланиш даражасини пасайтириш*
В. аҳолии орасида ноинфекцион касалликлар билан касалланиш даражасини пасайтириш
Г. алоҳида инфекция турларини йўқотиш*
Д. айрим ёшдаги ахоли орасида ноинфекцион касалликлар билан касалланиш холатларини камайтириш
131. Эпидемияга қарши чора-тадбирлар самарадорлиги бахоланади:
А. эпидемиологик*
Б. ижтимоий*
В. иқтисодий*
Г. табиий
Д. биологик
132. Юқумли касалликлар манбаини фаъол аниқлашга киради:
А. озиқ -овқат муассаса ходимларини режали равишда ва эпидемик кўрсатма бўйича текшириш*
Б. врачлар, кичик ва ўрта тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда тиббий кўрикдан ўтказиш*
В. беморнинг чақриғи бўйича уйига ташриф
Г. режали госпитализациядан олдин бактерия ва антиген ташувчиларни аниқлаш*
Д. талабаларни таътилдан сўнг тиббий кўрикдан ўтказиш
133. Юқумли касаллик бемор билан мулоқотда бўлган шахсларни алохидалаш давомийлиги қуйидагиларга боғлиқ:
А. касалликнинг нозологик шакли*
Б. иш жойига
В. бактериологик текширув натижаларининг олиниш муддатига*
Г. беморни алохидалаш шаклига*
Д. беморни даволаш муддатига
134. Дезинфекция- бу қўзғатувчиларни йўқ қилиш ёки ўлдириш:
А. касаллик қўзғатувчиларини одамнинг тана ва қўл териларидан*
Б. хамма қўзғатувчиларни ташқи мухит объектларидан
В. юқумли касаллик қўзғатувчиларни одамни ўраб турган ташқи мухит объектларидан*
Г. юқумли касаллик қўзғатувчиларни тиббиётга оид буюмлардан*
Д. касаллик қўзғатувчиларини одам танасининг сочли қисмларидан
135. Профилактик дезинфекция қуйидаги холларда ўтказилади:
А. ич буруғ касаллиги билан оғриган бемор госпитализациясидан сўнг
Б. мактабгача бўлган болалар муассасасида юқумли касаллик қайд этилмаган холда*
В. мактабгача бўлган болалар муассасасида дифтерия касаллигига карантин даврида*
Г. туғруқхонада даврий равишда*
Д. кун давомида узлуксиз хирургия бўлимининг боғлов хонасида
136. Профилактик дезинфекция одатда қуйидаги муассасаларда ўтказилади:
А. терапевтик бўлимда*
Б. мактабларда
В. болалар муассасаларда
Г. куйганлар бўлимида*
Д. туляремия билан касалланганлар бўлимда*
137. Якуний дезинфекцияни бемор ўлган холлардан сўнг ўтказилади:
А. грипп билан касалланиб ўлган
Б. ўлат билан касалланиб ўлган*
В. гепатит -В билан оғриганда гепатокарценомадан сўнг
Г. дифтерия билан касалланиб ўлган *
Д. йирингли перитонит операциясидан сўнг ўлган*
138. Якунловчи дезинфекция ўтказилганда доимо зарарсизлантирилади:
А. ўрин тўшаклар*
Б. хона юза қатламлари*
В. идиш-товоқлар*
Г. китоблар
Д. бемор уст кийимлари
139. Дезинфекцияловчи воситаларга бўлган талаблар:
А. қуруқ холда ишлатилиши
Б. сувда яхши эриши*
В. махсус эритмаларда яхши эриши
Г. оқсил мавжудлигида активлигини сақлаши*
Д. мухитнинг рН ўзгарганда активлигини сақлаши*
140. Даволаш профилактика муассасасида дезинфекция назоратини қайси усул билан олиб боришади:
А. бактериологик*
Б. вирусологик
В. визуал*
Г. кимиявий*
Д. ижтимоий
141. Стерилизация қилиниши шарт бўлган ашёлар, агар улар мулқотда бўлса:
А. жаррохат юзаси билан*
Б. қон билан*
В. инъекцион препаратлар билан*
Г. тери қатламлари билан
Д. орган тўқималари билан*
142. Тиббий асбобларни стерилизация қилишдаги технологик жараён босқичлари:
А. дезинфекция*
Б.стерилизация олди ишлов*
В. стерилизация*
Г. стерилизациянинг сифат назорати
Д. кварцлаш
143. Стерилизация олди ишлов сифатини назорат қилувчи синамалар:
А. азопирамли*
Б. сульфадан- III
В. Фенолфталеинли*
Г. амидопиринли*
Д. сульфаниламидли
144. Жамоанинг иммунитет даражаси қуйидагиларга боғлиқ:
А. организм даражасида иммунитет ишлаб чиқаришни белгиловчи омилларга*
Б. эмлаш ўтказилиши лозим бўлган ахолисини тўлиқ қамраб олинишига*
В. эпидемик вазиятга*
Г. аҳолининг сонига
Д. қуёш радиациясига
145. Касалхона ичи инфекциялари қўзғатувчиларига киради:
А. вируслар*
Б. бактериялар*
В. содда жониворлар*
Г. сув утлар
Д. ўсимликлар
146. Туғруқга ёрдам берувчи муассасаларда йирингли септик қўзғатувчилардан чақалоқларда кўп учрайди:
А. клебсиеллалар*
Б. протейлар
В. серрациялар
Г. эшерихиялар*
Д. тилларанг стафилакокклар*
147. Касалхона ичи инфекцияларнинг юқиш йўллари
А. аэрозол*
Б. трансмиссив*
В. фекал-орал*
Г. мулоқат*
Д. вертикал
148. Даволаш шароитида касалхона ичи инфекциялари қуйидаги йўллар билан юқиши мумкин:
А. озиқ – овқат*
Б. хаво томчи*
В. маиший мулоқот*
Г. артифициал*
Д. вертикал
149. «Госпитал штамм» лар хусусиятлари:
А. юқори вирулентлик*
Б. антибиотикларга полирезистентлик*
В.дезинфектантларга чидамлилик*
Г. фаготурғунлик
Д. антибиотикларга тез сезувчанлик
150. Йирингли септик инфекцияларни келтириб чиқарувчи хавфли омиллар:
А. шифохонада узоқ муддат даволаниши*
Б. ёндош касалликлар*
В. иммунитетнинг пасайганлик холати*
Г. жинси
Д. беморнинг вазни
Do'stlaringiz bilan baham: |