Лойихаларни режалаштириш.
Режа:
1.Корхона бизнес режасининг асосий функциялари.
2.Бизнес режа бўлимлари.
3.Бизнес режанинг аҳамияти
1. Корхона бизнес режасининг асосий функциялари.
Бизнес режа корхона (фирма)нинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга у:
А) корхона раҳбарларига стратегия ҳолатини аник билишга ёрдам бериб самарали бошқаришга олиб келади.
Б) бозор иқтисодиёти шароитида бизнесни қандай режалаштириш ва амалга оширишни ўргатади.
В) ҳақиқий фаолиятни режалаштирилган кўрсаткичлар билан таққослашга ҳам ўз вақтида уларга ўзгартиришлар киритишга ёрдам беради.
Г) корхона фаолияти бўйича керакли ахборотларни банкларга, инвесторларга ва кредиторларга таклиф этади. Яхши ишлаб чиқилган бизнес режа корхонанинг ўсиб боришига , бозорга янги мавкеларни қўлга киритишга, ўз тараққиётининг истиқболларини белгилашда, янги товарлар ишлаб чикариш ва янги хизмат турларини яратишга мўлжалларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ усулларини танлаб олишга ёрдам беради. Бизнес режани менежер, тадбиркор, фирма, фирмалар гуруҳи, консалтинг ташкилоти тайёрлаши мумкин. Уни тузишда раҳбарнинг шахсий иштироки жуда зарурдир. Шунинг учун ҳам кўпгина хорижий мамлакатлар банклари ва инвесторлари, агар бизнес режани бошидан охиригача четдан маслаҳатчи ёллаб бажарилганини ва раҳбар фақат қўл қўйганини билиб қолсалар бундай лойиҳага маблағ беришдан бош тортадилар. Бу дегани бизнес режани ишлаб чиқишда маслаҳатчилар хизматидан фойдаланмаслик керак дегани эмас, аксинча, инвесторлар томонидан эксперт маслаҳатчиларнинг хизматидан фойдаланишг мумкинлиги қўллаб қувватланади. Шу билан бирга бизнес режани ишлаб чикишда корхона раҳбарининг ёки тадбиркорнинг шахсан ўзи иштирок этиши шарт.
Бизнес режада: А) асосий муҳим масалалар ёритилган бўлиши; Б) барча материаллар равон ва тушунарли қилиб баён этилган бўлиши; В) барча мактериаллар ҳар хил тоифадаги одамларга, ҳатто маҳсулот (хизмат)лар ва бозор тўғрисидаги билимлари чекланган кишиларга ҳам тушунарли бўлиши керак.
Бизнес режа корхонанинг ривожланиши яқин йилларда кўрсатувчи ҳужжат ҳисобланади. Бизнес режа 4 асосий функцияни бажаради:
1.Маълум вақт ичида корхона фаолияти натижаларини кўрсатувчи манба ҳисобланади.
2.Бизнес режа келажакда бизнесни олиб бориш учун концепциялар ишлаб чиқаришга асос бўлади.
3.Маблағ жамгаришга асосий манба.
4.Корхона стратегиамалга оширишга восита ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |