1. Кириш Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


АЗОТ-ФОСФОРЛИ МУРАККАБ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ



Download 0,83 Mb.
bet2/8
Sana15.02.2023
Hajmi0,83 Mb.
#911334
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
KURS LOYIHA

АЗОТ-ФОСФОРЛИ МУРАККАБ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ НАЗАРИЯСИ


Аммофос ишлаб чиқариш назарияси

Аммоний фосфатлари, одатда, фосфат кислота тузлари – аммоний дигидрофосфат ёки моноаммонийфосфат [МАФ] NH4H2PO4, аммоний гидрофосфат ёки диаммонийфосфат [ДАФ] (NH4)2HPO4, ва аммоний фосфат ёки триаммонийфосфат (NH4)3PO4 номлари билан юритилади. Энг барқарор бирикма моноаммонийфосфат ҳисобланади, уни 100-110ОС гача қиздирилганда амалда аммиакнинг ажралиши кузатилмайди. Диаммонийфосфат 70ОС ҳароратдаёқ аммиак йўқота бошлайди ва моноаммонийфосфатга айланади:


(NH4)2HPO4  NH4H2PO4  NH3
триаммонийфосфат эса ҳавода 30-40ОС да парчаланади, шунинг учун уни саноатда ишлаб чиқарилмайди.
100ОС да NH4H2PO4 устидаги аммиак буғининг босими амалда нолга, (NH4)2HPO4 устидаги – 1,2 га, (NH4)3PO4 устидаги эса – 85,7 кПа га тенгдир. 125ОС да бу тузлар устидаги NH3 нинг босими мувофиқ ҳолда 0,008, 4,5 ва 157 кПа гача ортади. 190,5ОС да моноаммонийфосфат озгина миқдордаги NH3 йўқотиб суюқланади. Бу ҳароратда унинг дегидратланиши секинлик билан содир бўлиб, аммоний полифосфатларига айланади ва бу жараён ҳароратнинг ортиши билан тезлашади.
20ОС даги тўйинган сувли эритмада: 27,2% NH4H2PO4 ёки 40,8% (NH4)2HPO4 бўлади; қайнаш ҳарорати (109,4ОС) да эса 71,8% NH4H2PO4 бўлади. NH3 – H3PO4 – H2O системадаги эрувчанлик 3.1 – расмда тасвирланган.
25ОС даги NH4H2PO4 – (NH4)2HPO4 – Н2О системасида эрувчанлик диаграммаси дан кўринадики, моноаммонийфосфат концентрациясининг ортиши билан диаммонийфосфатнинг эрувчанлиги амалда ўзгармайди, диаммонийфосфат концентрациясининг кўтарилиши билан эса моноаммонийфосфатнинг эрувчанлиги ортади ва у NH3:H3PO4 моляр нисбати ~1,5 га тенг бўлганда максимумга эришади.
0,1 M эритманинг рН қиймати: NH4H2PO4 учун – 4,4, (NH4)2HPO4 учун – 8,0 ва (NH4)3PO4 учун эса – 9,4 га тенгдир.

25 ва 75ОС ҳароратдаги NH3 – H3PO4 – H2O системадаги эрувчанлик изотермаси.

25ОС ҳароратдаги NH4H2PO4 – (NH4)2HPO4 – Н2О системадаги эрувчанлик изотермаси.
Моно- ва диаммонийфосфатларнинг гигроскопиклиги камдир. 50ОС даги NH4H2PO4 нинг гигроскопиклик нуқтаси 88% га, 15ОС да эса – 97% га тенгдир (техник маҳсулотларда қўшимчаларнинг иштирок этиши унинг гигроскопиклигини оширади).
Аммоний фосфатлари қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида кенг қўлланилади. Улар юқори концентрацияли балластсиз ўғитлар ҳисобланади ва таркибида иккита асосий озуқа элементлари – сувда эрувчан шаклдаги азот ва фосфор тутади.
Тоза моноаммонийфосфатда 12,2% N ва 61,7% Р2О5 (жами 73,9%), диаммонийфосфатда – 21,2% N ва 53,8% Р2О5 (75,0%) бўлади. Диаммонийфосфатда озуқа моддаларининг N:P2O5 масса нисбати (1:2,5) моноаммонийфосфатдагига нисбатан (1:5,1) анча мақбул бўлади.
Аммонийли-фосфатли ўғитлардан аммофос – оз миқдордаги (~10%) диаммонийфосфат қўшимчаси бўлган моноаммонийфосфат кўп миқдорда ишлаб чиқарилади.
Давлат стандартлари (ДАСТ 18918-85) талабларига мувофиқ, донадорланган аммофос икки хил маркада: А – апатит концентратидан ва Б – фосфоритдан олинган экстракцион фосфат кислотани аммиак билан нейтраллаш натижасида ишлаб чиқарилади. А маркали олий ва 1-сифат категорияли ва Б маркали олий ва 1-сифат категорияли маҳсулотлар таркибида, мувофиқ равишда: 52 ва 501% дан кам бўлмаган, 44 ва 421% дан кам бўлмаган Р2О5ўзл.; 48, 46, 34 ва 32% Р2О5с.э.; 121, 121, 111 ва 101% N ва 1% дан кўп бўлмаган Н2О бўлади. Ўлчамлари 1-4 мм бўлган доначаларнинг улуши олий навда 95% дан ва биринчи навда 90% дан кам бўлмаслиги керак. Аммофосдаги N:Р2О5 нисбати ~1:4 га тенгдир.
Таркибида диаммонийфосфат ва фосфат кислотадан ўтадиган қўшимчалари бўлган азот бўйича нисбатан концентрланган ўғит – диаммофос ҳам ишлаб чиқарилади. Агар диаммофос ишлаб чиқариш учун апатит концентратидан олинган экстракцион фосфат кислота ишлатилса, бунда маҳсулот таркибида: 481% P2О5ўзл., 18% дан кам бўлмаган N ва 1,5% дан кўп бўлмаган Н2О бўлади. N:P2O5 нисбати катта бўлган ўғит ишлаб чиқариш учун аммофос ва диаммофосга азотли ўғитлар – аммоний нитрат ёки карбамид қўшилади.
Термик ёки тозаланган экстракцион фосфат кислотадан олинадиган диаммонийфосфат ҳайвонлар озуқаси учун ишлатилади. Аммоний фосфатлари, шунингдек, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида ҳам ишлатилади; улар антипиренлар сифатида ва қурилиш материалларининг ёнғинга бардошлилигини ошириш учун ишлатилади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish