12.ДАВРИЙ СИСТЕМА
1. Тартиб номери 37 бўлган элемент қайси давр, қатор ва гуруҳга жойлашган?
A) V давр, 6 қатор, III гуруҳ B)VI давр, 8 қатор, III гуруҳ
C) V давр, 6 қатор, I гуруҳ D) VI давр, 8 қатор, IV гуруҳ
E) V давр, 7 қатор, VIII гуруҳ
2. Даврий системеда актиноидлар қандай ҳолатни эгаллайди?
A) 7 давр, 3 гуруҳт
B) 6 давр, 3 гуруҳ
C) 6 давр, 4 гуруҳ
D) 7 давр, 4 гуруҳ
E) 7 давр, 5 гуруҳ
3. Катта ва кичик даврлар бир – бирларидан нима билан фарқ қилади?
A) кичик даврда фақат s – элементлар жойлашган;
B) кичик даврда фақат p – элементлар жойлашган;
C) кичик даврда фақат s ва p – элементлар, катта даврларда эса, бундан ташқари d ва f – элементлар жойлашган;
D) катта даврда фақат d – элементлар жойлашган;
E) катта даврда фақат f – элементлар жойлашган;
4. Нима учун элементлар асосий ва қўшимча гуруҳларга бўлинади?
A) ташқи қаватида электронлар сони турлича;
B) оксидланиш даражаси турлича;
C) электрон тузилиши турлича;
D) физик хоссалари турлича;
E) ядро зарядлари турлича;
5. Нима сабабдан водород даврий системада ҳам биринчи, ҳам еттинчи группаларда келтирилган?
A) битта электрони бўлгани учун 1- группада, газ бўлгани учун 7 – группада;
B) бирикмаларда бир валентли бўлгани учун;
C) атом тузилиши жиҳатидан;
D) тартиб номери биринчи бўлгани учун;
E) галогенлар каби металли бирикмаларида -1, металлар каби металлмаслар билан ҳосил қилган бирикмаларида +1 оксидланиш даражасини намоён этгани учун;
6. Кичик даврда жойлашган элемент атомларининг ўхшашлик ва фарқларини кўрсатинг.
A) электрон поғоналар сони бир хил, ташқи электрон поғоналаридаги электронлар сони ва ядро зарядлари ҳар хил;
B) электрон поғоналар сони бир хил ва ташқи электрон поғоналаридаги электронлар сони тенг;
C) электрон поғоналар сони ҳар хил ва ташқи электрон поғоналаридаги электронлар сони ҳар хил бўлиб, гуруҳ номерига тенг;
D) электрон поғоналар ҳар хил ва ҳар хил миқдордаги ташқи электронларга эга;
E) электрон поғоналари, протонлар сони бир хил, электрон ва нейтронлар сони ҳар хил;
7. Д.И.Менделеев даврий жадвалининг битта гуруҳчасида жойлашган элементларнинг атомлари қайси хусусиятлари билан ўзаро ўхшаш бўлади?
1) ядро заряди бир хиллиги билан; 2) ташқи қобиқдаги электронлар сони билан;
3) электрон қобиқларнинг сони билан; 4) кимёвий хоссалари билан;
5) физик хоссалари билан;
A) 1, 2 B) 1, 3 C) 2, 3 D) 2, 4 E) 3, 5
8. Электрон формуласи 1s22s22p63s23p4 бўлган элементнинг кимёвий хоссалари қайси элементларникига ўхшайди?
1. углерод; 2. азот; 3. кислород; 4. фосфор; 5. селен;
A) 1, 2 B) 2, 3 C) 3, 4 D) 3, 5 E) 4, 5
9. Лантаноид ва актиноидлар даврий системеда қайси давр ва нечанчи группада жойлашган? 1) олтинчи ва еттинчи даврларда жойлашган; 2) ҳаммаси III группада жойлашган; 3) III давр олтинчи ва еттинчи группаларда; 4) олтинчи даврнинг III группасида лантаноидлар ва еттинчи даврнинг III группасида актиноидлар;
5) ҳаммаси даврий системедан ташқарида жойлашган;
A) 1 B) 2 C) 5 D) 3 E) 4
10. Қуйидаги келтирилган қайси элементнинг хоссалари кальций элементининг хоссаларига ўхшаш?
A) алюминий B) калий C) скандий D) Рух E) барий
11. Ўхшаш кимёвий хоссаларга эга бўлган элементлар жуфтини аниқланг.
A) Na ва K B) Ca ва Zn C) Cu ва Ba D) Cr ва S E) Mg ва Al
12. Электрон конфигурацияси …3d14s2 бўлган элемент қайси гуруҳ ва даврда жойлашган?
A) III гуруҳ, 4 – давр
B) IV гуруҳ, 4 – давр
C) II гуруҳ, 4 – давр
D) III гуруҳ, 5 – давр
E) IV гуруҳ, 3 – давр
13. Даврий системадаги қайси элементлар ўзаро диогонал ўхшашлик хусусиятига эга?
1) бериллий; 2) магний; 3) бор; 4) алюминий; 5) германий; 6) скандий;
A) 1 ва 2; 1 ва 4 B) 1 ва 3; 3 ва 4 C) 3 ва 4; 4 ва 5 D) 1 ва 4; 5 ва 6 E) 1 ва 4; 4 ва 6
14. Кимёвий хоссалари ўхшаш бўлган (аналог) элементлар учун қуйидагилардан қайси бири тўғри?
A) нейтронлар ва протонлар сони тенг
B) атомларнинг радиуслари тенг
C) валент электронларининг сони ҳар хил
D) бир хил даврда жойлашган
E) бир хил гуруҳда жойлашган
15. Тартиб номери нодир газларникидан битта ортиқ бўлган элементлар учун қуйидагиларнинг қайси бири нотўғри?
A) қайтарувчи бўлади
B) 1 – ионланиш энергияси кичик
C) ион боғланиш ҳосил қилади
D) бирикмаларда +1 оксидланиш даражасида бўлади
E) битта электрон йўқотганда, унинг тартиб номери нодир газларники билан бир хил бўлади
16. Mn(OH)2, Mn(OH)3, Mn(OH)4, H2MnO4, HMnO4 қаторида марганецнинг ион радиуси, ион заряди ва бирикмаларининг асос хоссаси қандай ўзгаради?
A) камаяди, ортади, камаяди
B) ортади, ортади, камаяди
C) камаяди, камаяди, ортади,
D) ортади, камаяди, ортади
E) ўзгармайди, ортади, камаяди
17. Даврий системанинг II ва III даврларида элементларнинг атом радиуси камайганда, …
A) металлик хоссалари сусаяди
B) ионлари радиуси камаяди
C) электроманфийлиги камаяди
D) металлик хоссалари кучаяди
E) ядрога электронларнинг ютилиши сусаяди.
18. Скандий Sc элементининг нисбий атом массасини унинг атом анологлари ( 40.08Ca, 26.98Al, 47.9Ti, 69.72Ga) нинг атом массалари қийматидан аниқланг.
A) 46,68 B) 46,17 C) 46,88 D) 46,76 E) 46,96
Do'stlaringiz bilan baham: |