КРИСТАЛЛ ПАНЖАРА ТУРЛАРИ
1. Қайси моддалар молекуляр кристалл панжарага эга?
1) муз; 2) олтингугурт; 3) рубидий йодид;
4) графит; 5) пиридин;
A) 1,2,4 B) 1,3,5 C) 2,4,5 D) 1,2,5 E) 1,3,6
2. Музнинг кристалл панжараси тури ва сув молекуласидаги кислород атомининг гибридланиш турини аниқланг?
A) атом панжара, бурчакли
B) молекуляр панжара, sp2 гибридланиш
C) молекуляр панжара, sp3 гибридланиш
D) атомли панжара, sp гибридланиш
E) ионли панжара, sp3гибридланиш
3. Модда атом кристалл панжарага эга бўлишини тавсифлайдиган белгилар:
A) сувда яхши эрийдиган, кристалл холда
B) қаттиқ, қийин суюқланувчан, амалда сувда эримайдиган
C) кристалл панжара тугунларида молекулалар жойлашган
D) қаттиқ, органик эритувчиларда эрийдиган
E) суюқ, сувда эрийдиган
4. Қайси моддалар атом кристалл панжара тузилишига эга?
1.CH3CHO; 2.CH3OH; 3.TiO2; 4.C; 5.NaF; 6.SiO2;
A) 1,2,3 B) 3,4,6 C) 2,3,4 D) 3,4,5 E) 1,3,4
5. Энг қаттиқ ва қийин суюқланувчан моддалар кристалл панжараси қандай тузилган бўлади?
1) ион; 2) молекуляр; 3) атом; 4) металл;
A) 3 B) 4 C) 1 D) 1,2 E) 2
6. Қуруқ муз (CO2) нинг кристалл панжараси қандай тузилган?
1) ион; 2) молекуляр; 3) атом; 4) металл;
A) 1 B) 2 C) 3 D) 2,3 E) 4
7. Ош тузининг фазовий ҳолати қандай тузилишга эга?
A) текис учбурчакли B) кубсимон C) тетраэдр
D) пирамида E) бипирамида
8. Қаттиқ углерод(IV)оксиднинг (қуруқ муз) нинг тузилиши қандай хусусиятлар билан ифодаланади?
A) sp гибридланиш, бурчак 180 о, молекуляр кристалл панжарали
B) sp2 гибридланиш, бурчак 120 о, молекуляр кристалл панжарали
C) sp3 гибридланиш, бурчак 109 о, молекуляр кристалл панжарали
D) sp гибридланиш, бурчак 180 о, атом кристалл панжарали
E) sp2 гибридланиш, бурчак 120 о, атом кристалл панжарали
9. Қуйидаги қаттиқ моддалардан қайсилари атомли кристалл панжара ҳосил қилади?
1) олмос; 2) темир; 3) йод; 4) кремний; 5) қизил фосфор;
A) 1,2 ва 3 B) 2,3 ва 4 C) 3,4 ва 5 D) 1,3 ва 4 E) 1,4 ва 5
10. Қайси модда молекуляр кристалл панжарага эга?
A) йод B) олмос C) графит D) ишқор E) темир
11. Қайси моддалар атомли кристалл панжарага эга?
A) Na2O; Li2O; CaO B) C; Si; Ge; B
C) N2; O2; Cl2; H2 D) H2O; HCl; H2S
E) Na; Ca; Fe; Al
12. CO2 ва SiO2 қайси хусусиятлари билан фарқ қиладилар?
1) валентлиги; 2) оксидланиш даражаси;
3) кристалл панжара тури; 4) гибридланиши;
5) қайнаш ва суюқланиш температураси;
A) 1,3,5 B) 1,2,3 C) 3,4,5 D) 2,4,5 E) 1,2,5
13. Оқ фосфорнинг кристалл панжараси қандай?
A) аморф B) атомли C) ионли
D) молекуляр E) метали
14. Агар модда қаттиқ ва суюқланган ҳолатда электр токини яхши ўтказса, унинг кристалл панжараси қандай?
1) ион; 2) молекуляр; 3) атом; 4) металл;
A) 1,2 B) 1,3 C) 1,4 D) 2,3 E) 2,4
15. Осон суюқланувчан ва учувчан моддалар қандай кристалл панжарали бўлади?
1) ион; 2) атом; 3) молекуляр; 4) металл;
A) 1 B) 2 C) 1,4 D) 4 E) 3
16. Олмоснинг кристалл панжараси қандай тузилишга эга?
A) квадрат B) кубсимон C) тўғри тўртбурчакли
D) тетраэдр E) пирамида
17. Кристалл панжараси бир хил бўлган моддалар келтирилган қаторни топ?
A) литий фторид, натрий фосфат, аммиак
B) натрий сульфат, водород, водород сульфид
C) аммиак, водород сульфид, водород
D) натрий фосфат, водород, кислород
E) водород йодид, водород сульфид, натрий бромид
18. Кремний(IV)оксида боғлар орасидаги бурчак, кристалл панжара ва гибридланиш тури қандай?
A) 180 0, молекуляр, sp B) 120 0, атомли, sp2
C) 109 0 28′, атомли, sp3D) 109028′, молекуляр, sp3 E) 180 0, атомли, sp2
19. Қайси моддалар атомли кристалл панжара ҳосил қилади? 1)углерод(IV)оксид; 2)калий гидрид; 3)қизил фосфор; 4)кремний карбид; 5)карбин; 6)муз; 7)ош тузи;
A) 1 ва 6 B) 2 ва 7 C) 3 ва 5 D) 3,4 ва 5 E) 3,5 ва 6
20. Моддаларнинг қайси бири молекуляр кристалл панжара ҳосил қилади?
1) сув (муз); 2) титан(IV)оксид; 3) алюминий;
4) «қуруқ муз»; 5) калий хлорид;
6) этанол; 7) натрий ишқор;
A) 1,4,6 B) 1,5,6 C) 2,4,6 D) 1,2,6 E) 3,5,7
21. Оддий шароитда молекуляр кристалл панжара ҳосил қиладиган моддаларни кўрсатинг:
1.йод; 2.цезий фторид; 3.графит; 4.фосфор; 5.натрий хлорид;
A) 1,3 B) 2,3 C) 1,4 D) 2,5 E) 2,4
22. Суюқланиш температураси ва барқарорлиги юқори бўлган моддаларни қаторини кўрсатинг.
A) NaF; HF; F2 B) NaF; NaCl; HCl C) NaCl; Cl2; HCl
D) олмос; SiO2; Al2(SO4)3 E) олмос; CO; CH4
23. Қаттиқ ҳолатда молекуляр кристалл панжарага эга бўладиган моддаларни кўрсатинг. 1.KCl; 2.CH4; 3.CO(NH2)2; 4.I2; 5.NaOH;
A) 2.3.4 B) 1.2.4 C) 1.4.5 D) 2.4.5 E) 1.2.5
24. Ош тузининг кристалл панжараси учун тегишли хусусиятларни топинг?
1.ионли; 2.молекуляр; 3.атомли; 4.куб шаклли; 5.гексоганал шаклли;
A) 1,3 B) 2,3 C) 3,5 D) 1,4 E) 2,5
25. Қайси модданинг суюқланиш температураси баланд бўлиши керак?
A) водород хлорид B) литий хлорид C) сув
D) аммиак E) водород фторид
26. Қаттиқ ҳолатда атомли кристалл панжарадан ташкил топган моддалар қаторини белгиланг.
A) фосфор, олтингугурт, озон
B) углерод(IV)оксид, водород хлорид, азот
C) бор, германий, кремний
D) сув, углерод(IV)оксид, углерод(II)оксид
E) кремний, углерод(IV)оксид, сув
27. Суюқланиш температурасига асосланиб қайси модда атом кристалл панжара тузилишига эга эканлигини аниқланг.
A) ош тузи 801 о B) кварц 1728 о
C) алюминий 660 о D) олтингугурт 113о
E) кальций 851о
28. Атомли кристалл панжарадан тузилган III ва IV давр элементларини топинг.
A) алюминий, галлий B) фосфор, мишьяк
C) олтингугурт, селен D) кремний германий
E) аргон, криптон
29. Молекуляр кристалл панжарали тузилишга эга бўлган моддаларни топ.
1.метан; 2.қизил фосфор; 3.йод; 4.муз; 5.темир; 6.олмос; 7.ош тузи; 8.калий; 9.графит; 10.қизил қон тузи; 11.оқ фосфор;
A) 1,2,3,6 B) 1,3,4,11 C) 2,4,6,8
D) 3,5,6,9,10 E) 4,6,8,11
30. Қайси қаторда молекуляр кристалл панжарали моддалар жойлашган?
A) сув, олтингугурт, кремний, олмос
B) неон, хлор, озон, оқ фосфор
C) хлор, сув, ош тузи, олмос
D) кремний, олмос, сув, хлор
E) олмос, озон,оқ фосфор, ош тузи
31. Қуйидаги моддалар молекуляр кристалл панжара тузилишига эга бўлганда, қайси модданинг молекуляр массаси энг катта қийматга эга бўлади?
A) олтингугурт B) йод C) озон
D) карбонат ангидрид E) фосфор
32. Қайси турдаги кристалл панжарали моддаларнинг суюқланиш температуралари энг юқори бўлади?
A) атомли B) молекуляр C) ионли
D) молекуляр ва ионли E) атомли ва молекуляр
33. Атом кристалл панжарали моддалар қандай хусусиятга эга бўлади?
A) сувда тўлиқ эрийдиган кристалл моддалар
B) суюқ, сувда эрийдиган моддалар
C) кристалл панжара тугунларида молекулалар жойлашган бўлиб, газсимон бўлади
D) газсимон, сувда ва органик эритувчиларда эрийдиган моддалар
E) оддий шароитда қаттиқ агрегат ҳолатига эга, қийин суюқланади, сувда эримайди
34. Молекуляр кристалл панжара тузилишига эга бўлган моддаларни топинг.
1) олмос, 2) графит, 3) кремний, 4) ош тузи, 5) карбамид, 6) углерод, 7) муз, 8) йод, 9) бор, 10) карбонат ангидрид
A) 1,2,3,5 B) 4,5,6,8 C) 5,7,8,10 D) 3,5,9,10 E) 5,8,9,10
35. Газсимон ҳолатдан конденсирланган ҳолатга ўтганда, қуйидагиларнинг қайси бири молекуляр тузилишини сақлаб қолади?
1) йод; 2) натрий; 3) углерод; 4) ош тузи;
5) бензол; 6) бор; 7) фосфор(V)хлорид;
A) 1,5 B) 1,5,7 C) 1,3,6 D) 2,3,4 E) 3,6
36. Номолекуляр тузилишга эга бўлган моддани кўрсатинг.
A) сув B) водород хлорид C) метил спирт
D) олтингугурт E) темир сульфид
37. Қандай қаттиқ моддаларда, улар суюқланма ҳолатига ўтганда, электр токини ўтказиш хусусияти пайдо бўлади? 1) калий нитрат; 2) германий; 3) натрий хлорид; 4) натрий гидроксид; 5) олтингугурт; 6) калий гидрид; 7) натрий оксид;
A) 1,2,3,4,6 B) 1,2,3,5,7 C) 1,3,4,5,6 D) 1,3,4,6,7 E) 4,6,7
38. Қуйида келтирилган хусусиятлар қайси турдаги моддалар учун хос бўлади?
Суюқланиш температураси паст, суюқ ҳолатга ўтмасдан буғланиш (сублимация), мўрт бўлиш, электр токини ўтказмаслик.
A) ион боғли моддалар
B) молекуляр кристалл панжарали моддалар
C) атом кристалл панжарали моддалар
D) водород боғланишли моддалар
E) металл боғга эга бўлган моддалар
39. Кимёвий боғланишнинг қайси турида қаттиқ жисмнинг электр ўтказувчанлиги юқори бўлади?
A) ковалент B) қутбли ковалент
C) ион боғланиш D) металл боғланиш
E) қутбсиз ковалент
40. Йод кристалларининг сублиматланиш хоссасига асосланиб, қандай кристалл панжарали тузилишга эга эканлигини кўрсатинг.
A) атомли B) ионли C) металли D) молекуляр
Do'stlaringiz bilan baham: |