. ЭРУВЧАНЛИК КОЭФФИЦИЕНТИ
1. KNO3 нинг 60 оС даги тўйинган эритмасида 52,4 % туз мавжуд. Шу температурадаги тузнинг эрувчанлик коэффициентини аниқланг.
A) 35,5 B) 52,4 C) 524 D) 104,8 E) 110
2. Калий нитратнинг 40 оС даги эрувчанлик коэффициенти 61 га тенг. Унинг 250 г тўйинган эритмасини буғлатиш натижасида олинган туз массасини (г) ва шу температурадаги эритмадаги эриган тузнинг масса улушини топинг.
A) 94,7 ва 0,38 B) 82,1 ва 0,27 C) 86,6 ва 0,32 D) 80,3 ва 0,36 E) 90,2 ва 0,32
3. Калий дихроматнинг 20 оС даги эрувчанлиги 12,5 г ни ташкил этади. Шу модданинг 400 г сув билан ҳосил қилган тўйинган эритмасининг массаси неча грамм бўлади?
A) 437,5 B) 412,5 C) 425 D) 460 E) 450
4. Калий сульфатнинг 50 оС даги тўйинган эритмасидан 58 г миқдорини буғлатилгандан кейин 8 г туз қолган. Тузнинг эрувчанлигини аниқланг.
A) 8 B) 14 C) 16 D) 28 E) 32
5. 80 оС да натрий хлориднинг 600 г тўйинган эритмаси 0 оС га қадар совутилганда, неча грамм туз чўкмага тушади? Ош тузининг 80 оС даги эрувчанлиги 38 г га, 0 оС дагиси эса 35,8 г га тенг.
A) 4,5 B) 6,5 C) 7,5 D) 8,5 E) 9,6
6. 60 оС да 540 г тўйинган литий сульфат эритмаси буғлатилиши натижасида 96 г литий сульфат тузи олинди. Литий сульфатнинг шу температурадаги эрувчанлик коэффициентини топинг.
A) 21,6 B) 31,6 C) 41,6 D) 63,1 E) 79
7. Калий дихроматнинг 78 оС даги тўйинган 500 эритмаси 18 оС гача совутилганда, қанча масса калий дихромат чўкмага тушади? S(78 оС)=48; S(18 оС)=10
A) 128,6 B) 116,8 C) 360 D) 107 E) 140
8. Калий бромиднинг 80 оС даги тўйинган эритмаси 20 оС гача совутилганда, 120 г туз чўкмага тушиши учун зарур бўлган эритмани тайёрлаш учун талаб этиладиган туз ва сувнинг массасини топинг. S(80 оС)=95; S(20 оС)=65
A) 500; 475 B) 325; 500 C) 380; 400 D) 475; 500 E) 510; 425
9. Кумуш нитратнинг 60 оС даги тўйинган эритмаси 20 оС гача совутилганда, 15 г туз чўкмага тушиши учун зарур бўлган эритмани тайёрлаш учун талаб этиладиган туз ва сувнинг массасини топинг. S(20 оС)=222; S(60 оС)=450
A) 11,8; 6 B) 36,2; 8,04 C) 29,6; 6,6 D) 16,1; 4 E) 41,1; 15
10. Агар аммоний хлориднинг 100 оС даги тўйинган эритмаси таркибида 50 мл сув бўлса, бу эритма 0 оС гача совутилганда, қанча аммоний хлорид чўкмага тушади? S(0 оС)=37,0; S(100 оС)=77,0 A) 10 B) 20 C) 30 D) 37 E) 78,6
11. 15 оС да калий нитратнинг тўйинган эритмасида унинг масса улуши 20 % ни ташкил этса, шу температурада 50 г калий нитратни эритиш учун қанча масса (г) сув талаб этилади?
A) 158,3 B) 135,8 C) 138,5 D) 208,3 E) 200
12. 25 оС да калий нитратнинг тўйинган эритмасида унинг масса улуши 34 % ни ташкил этса, унинг шу температурадаги эрувчанлик коэффициенти қанчага тенг бўлади? A) 31,6 B) 34,3 C) 24 D) 51,5 E) 12
13. Бир тузнинг хона температурасидаги тўйинган эритмасидаги масса улуши 0,2 га тенг. Шу тузнинг масса улуши 0,3 бўлган 300 г эритмаси хона температурасигача совутилганда, қанча (г) туз чўкмага тушади.
A) 37,5 B) 82,5 C) 50,0 D) 85,2 E) 48,0
14. 80 оС да 300 г тўйинган натрий нитрат эритмаси 20 оС гача совутилганда чўкмага тушган тузнинг массасини (г) ва эритмада қолган тузнинг масса улушини (%) ҳисоблаб топинг. S(20 оС)=88; S(80 оС)=148
A) 96,8; 35,5 % B) 96,8; 46,8 % C) 72,6; 46,8 % D) 142; 35,5 % E) 238,7; 46,8 %
15. Натрий нитратнинг 20 оС даги тўйинган эритмасидаги тузнинг масса улуши 85 % бўлади. Шу температурада 200 г сувда қандай массадаги тузни эритиш мумкин?
A) 150 B) 459 C) 567 D) 1015 E) 1133
16. Кумуш нитратнинг 20 оС даги эрувчанлиги 228; 80 оС дагиси эса 635 г бўлса, 80 оС даги 100 г тўйинган эритмасини 20 оС гача совутилганда, кристалл ҳолда ажраладиган тузнинг массасини (г) ҳисобланг.
A) 86,4 B) 69,5 C) 55,4 D) 41,3 E) 24,3
17. 0 оС да водород бромиднинг эрувчанлиги 171 г бўлса, шу температурада 1 л сувда қандай ҳажмдаги (л) газ эрийди?
A) 5,6 B) 14,8 C) 17,3 D) 473 E) 238
18. Литий хлориднинг 80 оС даги тўйинган эритмасидан 645 г миқдорини 10 оС гача совутилганда ажралиб чиқадиган LiCl × H2O кристаллогидратидан неча грамм ҳосил бўлади? (S10 о=72 г; S80 о=115 г) A) 183 B) 224 C) 244 D) 184 E) 254
19. Аммиакнинг 20 оС даги эрувчанлиги 1 мл сувда 702 мл га тенг. Тўйинган эритмадаги аммиакнинг масса улушини (%) ҳисобланг. Аммиакнинг босими нормал атмосфера босимига тенг деб олинг.
A) 25,6 B) 34,8 C) 35,0 D) 17,1 E) 24,2
20. 60 оС даги калий нитратнинг 105 г тўйинган эритмасини 0 оС гача совутилганда, қанча грамм калий нитратнинг кристали ажралади? Кўрсатилган температуралардаги тузнинг эрувчанлиги 110 ва 13 га тенг.
A) 48,5 B) 55,0 C) 52,3 D) 97,0 E) 50,0
21. 80 оС да калий йодиднинг 146 г тўйинган эритмаси 20 оС гача совутилганда, неча грамм кристалл ажралиб чиқади?[S(20 оС)=144; S(80 оС)=192]
A) 24 B) 26 C) 34 D) 36 E) 38
22. 80 оС да магний сульфатнинг тўйинган эритмасидан 821 г миқдорини 20 оС гача совутилганда, кристалл ҳолда ажралиб чиқадиган MgSO4×6H2O чўкмасининг массасини ҳисобланг.
[S 20 оС=44,5 г ва S 80 оС=64,2 г]
A) 229 В) 187 C) 210 D) 222 E) 326
23. Кумуш нитратнинг 60 оС да 1250 г тўйинган эритмасини 10 оС гача совутилганда, кристалл ҳолда неча грамм чўкма ажралади?
[S 60 оС=525г ва S10 оС=170 г]
A) 730 B) 710 C) 570 D) 720 E) 580
24. 10оС да 1427,15 г аммиакнинг тўйинган эритмасини 50оС гача қиздирилганда ажралиб чиқадиган аммиак ҳажмини (л, н.ш.) ҳисобланг.[S50 оС=22,9г ваS10 оС=67,9 г]
A) 564 B) 624 C) 604 D) 524 E) 504
25. Калий карбонат тузининг 25оС даги эрувчанлик коэффициенти 112,3 га тенг бўлса, унинг шу ҳароратдаги тўйинган эритмасининг (ρ=1,567 г/мл) моляр концентрациясини ҳисоблаб топинг.
A) 0,5 B) 1,0 C) 3,0 D) 6,0 E) 2,0
26. 100 ҳажм диэтилэфирда 0,85 ҳажм сув эритилганда тўйинган эритма ҳосил бўлади. Эфирдаги сувнинг эрувчанлиги(S)ни ҳисобланг. (ρэфир=0,71 г/мл).
A) 1,2 B) 1,0 C) 1,11 D) 1,3 E) 0,95
27. Маълум температурада 100 ҳажм сувда 2 ҳажм эфир эрийди. Сувдаги эфирнинг моль улушини ҳисобланг. (ρэфир=0,71 г/мл).
A) 5,56 10-2 B) 5,56 10-3 C) 3,44 10-2 D) 3,44 10-3 E) 0,019
28. 30 оС да KNO3 нинг 50 г 20 % ли эритмасининг тўйиниши учун яна 6,8 г KNO3 тузи қўшилиши керак бўлса, шу тузнинг эрувчанлигини аниқланг.
A) 34 B) 42 C) 16 D) 43,2 E) 37,5
29. 20 % ли 200 мл (ρ=1,19 г/мл) КОН эритмасига 16 % ли 200 мл (ρ=1,11 г/мл) H2SO4 кислота эритмаси қўшилди. Эритма 10 оС гача совутилганда, 28 г чўкма тушди. 10 оС да эритмадаги тузнинг масса улушини (%) аниқланг.
A) 3,2 B) 5,4 C) 8,1 D) 12,5 E) 15,3
30. 60 оС даги AgNO3 нинг тўйинган эритмаси 20 оС гача совутилганда, 15 г туз чўкмага тушиши учун қанча тузни қанча сувда эритиш керак? ( E20 C(AgNO3)=222; E60 C (AgNO3=522)]
A) 26,1 г AgNO3, 5 г сув B) 30,1 г AgNO3, 5 г сув C) 36,2 г AgNO3, 10 г сув D) 16,1 г AgNO3, 5 г сув E) 40,5 г AgNO3, 5 г сув
31. 0оС да 50 г калий сульфат эритмасида 3,44 г туз эриган бўлса, унинг эрувчанлик коэффициентини ва тузнинг эритмадаги масса улушини ҳисобланг.
A) 7,4; 6,88 B) 14,5; 7,3 C) 11,5; 5,7 D) 9,4; 8,38 E) 6,4; 5,62
32. агар 100 оС да 100 г сувда 155 г, 0 оС да эса 111 г поташ эриб, тўйинган эритма ҳосил қилса, унинг 770 г эритмаси 100 оС дан 0 оС гача совутилганда, чўкмага тушадиган тузнинг массасини (г) ҳисобланг.
A) 44,0 B) 55,6 C) 77,0 D) 132,9 E) 140,5
33. Тузнинг тўйинган эритмаси 90оС дан 25 оС гача совутилганда, 200 г туз кристалланди. Агар 90 ва 25 оС да тузнинг эрувчанлиги 42,7 ва 6,9 г ни ташкил этса, бошланғич эритмада сув ва туз қанча массада (г) олиниши керак?
A) 558,7; 238,5 B) 597,2; 238,5 C) 478,1; 192,4
D) 180,6; 49,6 E) 150,3; 42,7
34. Мис(II)сульфатнинг 24 оС даги тўйинган эритмасида 18 % ли мис(II)сульфат (ρ=1,2 г/мл) бўлади. Шу эритманинг моляр концентрациясини топинг.
A) 2,35 B) 1,35 C) 1,53 D) 1,83 E) 2,15
35. Калий нитратнинг 40 оС даги эрувчанлик коэффициенти 61 га тенг бўлса, унинг 500 г тўйинган эритмасини буғлатиш натижасида олинган тузнинг қаттиқ қиздирилиши натижасида ажралиб чиққан газнинг ҳажмини (л,н.ш.) топинг.
A) 21 B) 22,4 C) 31 D) 189,4 E) 33,6
36. Калий нитратнинг 40 оС даги эрувчанлик коэффициенти 61 га тенг. Унинг 500 г тўйинган эритмасидаги сувнинг массасини (г) топинг.
A) 189,5 B) 315,5 C) 310,5 D) 410,5 E) 250,5
37. Мис(II)хлориднинг 20оС температурада тўйинган эритмасида тузнинг масса улуши 42,7 % га тенг. Мис(II)хлориднинг Айни температурадаги эрувчанлик коэффициентини аниқланг.
A) 47,5 B) 64,5 C) 74,5 D) 77,8 E) 84,5
38. 29 г 41,7 % ли темир(III)нитрат эритмаси совутилганда, 8,08 г кристаллогидрат чўкмага тушган, эритманинг масса улуши 34,7 % га қадар камайган. Шу кристаллогидратда бир молекула сувсиз тузга неча молекула сув тўғри келади?
A) 6 B) 7 C) 8 D) 9 E) 10
39. Кальций бромиднинг 80 г тўйинган эритмасига 20 г сувсиз туз солиниб, аралашмадаги туз эриб кетгунга қадар қиздирилди ва сўнгра бошланғич температурага қадар совутилди. Бунда 41,52 г кристаллогидрат чўкмага тушди. Тўйинган эритмадаги сувсиз тузнинг масса улуши 58,7 % га тенг. Кристаллогидратнинг формуласини топинг.
A) CaBr2×3H2O B) CaBr2×6H2O C) CaBr2×5H2O
D) CaBr2×2H2O E) CaBr2×8H2O
40. Массаси 60 г бўлган натрий сульфатнинг тўйинган эритмасидаги сувсиз тузнинг масса улуши 34,2 % га тенг. Шу эритмага 10 г сувсиз туз қўшилди ва у тўла эриб кетгунча қиздирилди, сўнгра бошланғич температурагача совутилди. Бунда чўкмага 35,4 г кристаллогидрат тушди. Кристаллогидратнинг формуласини топинг.
A) Na2SO4×10H2O B) Na2SO4×7H2O C) Na2SO4×5H2O
D) 2Na2SO4×7H2O E) 3Na2SO4×2H2O
Do'stlaringiz bilan baham: |