1. Kazusga Javob



Download 113,31 Kb.
bet25/27
Sana23.05.2022
Hajmi113,31 Kb.
#607339
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Yuristning Yozma Nutqidan Kazus

211-модда. Пора бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
(211-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(211-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Пора бериш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пора бериш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
(211-модданинг учинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

42. Олтинкўл тумани Узункўча МФЙда яшовчи Улфатхон Жўраева ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил 23 март куни ўғли Зоирбек Жўраевни маҳалладоши Жонибек Юнусов Қозоғистон Республикасига ишлаб пул топиш мақсадида ўзи билан бирга олиб кетиб, у ерда ўғлини Қозоғистон Республикаси фуқаросига ташлаб келганлигини, ҳозирда у ердаги иш берувчи ўғлининг фуқаролик паспортини олиб қўйганлиги сабабли уйга қайтиб кела олмаётганлигини билдирган. Унинг даъвосига кўра, қўшниси қозоғистонлик билан олдиндан тил бириктирган бўлиши мумкин. Аммо Ж.Юнусов Зоирбекни Қозоғистонга ўз ташаббуси билан олиб кетмаганлигини, Улфатхона аянинг илтимосига кўра ўз иш жойига олиб борганлигини, қўшни давлатдаги иш берувчи билан келишолмай қолганлиги учун қайтиб келганлигини, аммо Зоирбек ўз ихтиёри билан қолганлигини, уни ҳеч кимга пулламаганлигини айтмоқда. Ушбу вазият мисолида “Одам савдосига аралашиб қолманг!” мавзусида тарғибот матнини тайёрланг.
Биламизки, трансмиллий жиноятлар жаҳон мамлакатларининг ривожига соя солаётган асосий хавфлардан бири ҳисобланади. Нега деганда бундай жиноятлар бир давлатда содир этилса-да, унинг оқибатлари бошқа давлатларда намоён бўлиши мумкин. Ёки бир давлатда жиноий ҳаракатларга тайёргарлик кўрилиб, бошқа давлатда содир этилади. Айнан одам савдоси жинояти ҳам трансмиллий жиноятлар сирасига киради. Халқаро ташкилотлар, жаҳон мамлакатлари ва яна бир қатор масъул ташкилотлар томонидан одам савдоси ва унинг салбий оқибатларига қарши курашишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг маълумотига кўра, жаҳонда ҳар йили тахминан 3 миллиондан ортиқ киши одам савдосининг қурбонига айланмокда. Йилига 600 мингдан 800 минггача аёллар ва болалар турли алдов йўллари билан чет элларга олиб кетилиб, эксплуатация қилиш мақсадида сотиб юборилмоқда, шунингдек жиноий гуруҳлар учун одам савдоси жуда катта даромад келтирадиган манба бўлиб, у гиёҳвандлик моддалари ва қурол савдосидан кейин учинчи ўринни эгалламоқда.

Одам савдоси бирор-бир давлатни четлаб ўтган ёки қайсидир давлат ушбу жиноятдан тўлиқ ҳимояланган деб айта олмаймиз. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солувчи ушбу хавфга биргаликда қарши курашиш учун ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Бу борада Ўзбекистон 60 дан ортиқ халқаро ҳужжатга қўшилиб, хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан одам савдосига қарши курашга қаратилган 29 та шартнома ва келишувларни имзолади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси халқаро даражада давлатларнинг одам савдосига қарши кураш бўйича аниқ мажбуриятларни белгилаб берувчи БМТнинг 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланилишига қарши кураш тўғрисидаги”ги Конвенцияга қўшилди ҳамда БМТнинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенциясини тўлдирувчи “Одам савдосининг, айниқса аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақида”ги протоколни ратификация қилди.


Айни вақтда, республикамизнинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклашга бўлаётган ҳар қандай ҳаракатларга қарши кураш олиб борилмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан одам савдоси, унинг салбий оқибатларига қарши курашиш борасида фаол иш олиб борилмоқдалар.


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
одам савдосига қарши курашиш — одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият;
одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади;
одам савдоси билан шуғулланувчи шахс — мустақил равишда ёки бир гуруҳ шахслар таркибида одам савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни содир этувчи жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек ўз ҳаракатлари билан одам савдосига кўмаклашадиган, худди шунингдек гарчи ўз мансаб ваколатларига кўра тўсқинлик қилиши ва қарши курашиши шарт бўлса ҳам одам савдосига тўсқинлик қилмайдиган ёки қарши курашмайдиган мансабдор шахс.
4-модда. Одам савдосига қарши курашишнинг асосий принциплари
Одам савдосига қарши курашиш қуйидаги асосий принципларга асосланади:
қонунийлик;
одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги;
одам савдосидан жабрланганларнинг камситилишига йўл қўймаслик;
ижтимоий ҳамкорлик.
Ўйлаймизки, мазкур соҳада амалга оширилаётган бу каби кенг қамровли ишлар янада самарали натижа бериш билан бирга, қарс икки қўлдан чиқади деганларидек хорижга ишлаш учун чиқиб кетаётган юртдошларимиз ҳам олиб борилаётган тушунтириш ишларига амал қилган ҳолда одам савдоси қурбонига айланиб қолишдан ўзларини асрашга эътибор қаратадилар. Бунда энг аввало ўзларининг шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини ҳеч кимга ишониб топширмасалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
43. Ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган 37 ёшли Севара М.нинг берган маълумотига кўра, 35 ёшли Турдиали Ю. 2016 йилдан 2018 йилнинг 4 июлига қадар автосалондан 15 та Lacetti ва битта Malibu олиб беришни ваъда қилиб, аёлдан умумий ҳисобда 203 минг доллар пул олган. Бироқ эркак берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бу хабарни эшитгач, кўпчилик аёлга ачинган бўлса, қолганлар бу ишда унинг ўзини асосий айбдор ҳисоблашмоқда. “Битта, иккита борингки, учта машина пули кетганида ақлни ишлатиш керак эди. Унинг феъли бўшлиги йигитни аста-аста жиноят ботқоғига ботирган”, дейди улардан бири. Бу муҳокамаларга қандай муносабат билдирасиз? Ростдан ҳам эътиборсизлик, моддий қийматликларни қаровсиз қолдириш ҳар қандай кишини ўғрига айлантириши мумкин, деган ғоя қанчалик ўринли?
Bugungi kunda firibgarlik, aldash va ishonchni suiiste’mol qilish jinoyatlari ko‘payib ketmoqda. Odamlar firibgarlarning gaplariga darrov chuv tushib, aldanib qolmoqdalar. Shu maqsadda o‘quvchilarimiz uchun firibgarlik, aldash va ishonchni suiiste’mol qilish tushunchalari yuridik tilda qanday ma’no anglatishi, ularning farqlari, ushbu turdagi jinoyatlar uchun qanday jazolar borligi haqida ma’lumot berishni lozim topdik.
— Firibgarlik jinoyati — iqtisodiyot sohasidagi jinoyatlar jumlasiga kirib, jinoyat kodeksining 168-moddasida ushbu jinoyatga ta’rif berilgan.

Unga ko‘ra firibgarlik, aldash yoki ishonchni suiiste’mol qilish yo‘li bilan o‘zganing mulkini yoki o‘zganing mulkiga bo‘lgan huquqini qo‘lga kiritishdir.

Demak, o‘zganing mulkini yoki mulkka bo‘lgan huquqini yuqorida ko‘rsatilgan ikki usulni qo‘llab, tekin qo‘lga kiritgan, 16 yoshga to‘lgan aqli raso har qanday shaxs firibgarlik jinoyatini sodir etgan shaxs sifatida huquqni muxofaza qiluvchi idoralar tomonidan jinoiy ta’qibga uchrashi mumkin.

Bunda, jinoyat ishi qo‘zg‘atish uchun asos bo‘luvchi zarar summasi oz miqdordan, ya’ni eng kam oylik ish haqining 30 barobaridan ko‘p bo‘lishi kerak. Bugungi kunda bu miqdor 5.167.200 so‘mni tashkil etadi.

Agar firibgardan jismoniy shaxs jabrlangan bo‘lsa, jinoyat ishi qo‘zg‘atish uchun talon-toroj qilingan mulk summasi ahamiyatga ega emas.

Endi aldash va ishonchni suiste’mol qilish tushunchalariga kelsak.

Aldash deganda aybdor tomonidan jabrlanuvchining mulkini yoki mulkka bo‘lgan huquqlarini qo‘lga kiritish maqsadida haqiqatga to‘g‘ri kelmaydigan yolg‘on ma’lumotlardan foydalanish yoki mulk egasi bilishi lozim bo‘lgan haqiqiy faktlarni yashirish tushuniladi. Masalan, aybdor avtosalonda ishlamasa-da, mashina olib berishni va’da beradi, jabrlanuvchini o‘zining gaplariga ishontirish maqsadida soxta shartnoma yoki boshqa hujjatlarni ko‘rsatadi.

Ishonchni suiiste’mol qilish — aybdorning mulk egasi bilan o‘rtasidagi ishonchli munosabatlaridan g‘arazli maqsadlarda foydalanishdir. Ishonchga turli holatlar, masalan, aybdor shaxsning xizmat mavqei yoki uning shaxsiy yoki qarindoshlik munosabatlari sabab bo‘lishi mumkin. Masalan, qo‘shnisini mehnat migratsiyasi bilan shug‘ullanuvchi tashkilotda ishlashini bilgan fuqaro chet elga ishga yuborishga yordam so‘rab murojaat qiladi. Garchi qo‘shnisida bunday vakolat bo‘lmasa-da, u ishonchni suiiste’mol qilib, chet elga yubora olishini aytib, uning pul mablag‘larini qo‘lga kiritadi.

So‘nggi yillarda firibgarlik jinoyatining umumiy jinoyatchilikdagi salmog‘i ortib borayotgani sababli 2016 yil 26 dekabrdagi qonun bilan Jinoyat kodeksining 168-moddasidagi javobgarlik og‘irlashtirildi. Shuningdek, Oliy sud plenumining firibgarlikka oid ishlar bo‘yicha sud amaliyoti to‘g‘risidagi qarori yangitdan ishlab chiqilib, qabul qilindi.

JKning 168-moddasi 4 qismdan iborat bo‘lib, 1-qismida 50-100 baravar jarima, 2 yilgacha axloq tuzatish yoki 3 yilgacha ozodlikni cheklash yoxud ozodlikdan maxrum qilish jazosi nazarda tutilgan.

2-qismida ancha miqdorda, bir guruh shaxslar yoki kompyuter texnikasidan foydalanib sodir etilgan firibgarlik uchun 100-300 jarima, 3 yilgacha axloq tuzatish yoki 3 yildan 5 yilgacha ozodlikni cheklash yoxud ozodlikdan mahrum qilish jazosi nazarda tutilgan.

3-qismida ko‘p miqdorda, takroran yoki xavfli retsidivist tomonidan, xizmat mavqeidan foydalanib sodir etilgan firibgarlik uchun 300-400 jarima, 2-3 yil axloq tuzatish yoki 5 yildan 8 yilgacha ozodlikni cheklash yoxud ozodlikdan mahrum qilish jazosi nazarda tutilgan.



4-qismida juda ko‘p miqdorda, o‘ta xavfli retsidivist tomonidan, uyushgan guruh yoki uning manfaatlarini ko‘zlab sodir etilgan firibgarlik uchun 400-600 jarima, yoki 8 yildan 10 yilgacha ozodlikni cheklash yoxud ozodlikdan mahrum qilish jazosi nazarda tutilgan.
44. Умарбек хорижий фирмада иш бошлади. Иш ҳажми кўплиги туфайли иш берувчи “танишларинг бўлса, уларни ҳам ишга чақир”, деган таклифни берди. Ўз навбатида йигит уч нафар синфдошини ишга таклиф этди. Бир йил давомида ишлар яхши кетди. Бироқ тадбиркор банкротлик ёқасига келиб қолди ва Умарбекдан бошқа йигитларга эски нархда маош бериб, рухсат бериб юборди. Умарбекка эса қилган иши учун оширилган нархда маош берди. Буни эшитган синфдош йигитлар Умарбекдан пулни тенг бўлишни талаб қилмоқда. Муддаолари ҳосил бўлмагач, Умарбекнинг устидан “Бизни сотиб юборди”, деган туҳмат билан ИИОга арз қилишди. Умарбек қандай воситалар ёрдамида ўзини оқлаши мумкин? Шарҳланг.
139-модда. Туҳмат
[СПиТ:
1.Жиноят турлари / Туҳмат]
Туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Jinoyat kodeksining 139-moddasiga asosan hamma o’z fikrini yozadi.Tuhmat qilish haqida
45. Мамлактимизда кейинги пайтда шундай таомил шаклланди: давлат хизматчилари бошлиқ кетмагунча, идорада қолишлари керак. Сизнингча, ишхонада узоқ вақт бўлиш, дам олиш кунларисиз давом этувчи йиллик меҳнат самарадорлик гарови бўла оладими? Таҳлил қилинг.
Сентябрь ойида Тошкентда ўтган халқаро конференцияларнинг бирида, иштирокчилар ўз жойларини эгаллаётган маҳал, эришилган келишувларни маъқуллаб ўзини у ёқ – бу ёққа ташлаётган давлат хизматчиси дабдурустдан йиқилиб тушди, Халқаро агентлик хабарига кўра, ҳушини йўқотган эркакни ўрнидан турғазиб қўйишаётганида, ҳамкасблари у ҳойнаҳой жиддий стресс ҳолатида тадбирга келган бўлганини таъкидлаб қўйишган.«Юз берган воқеа ва атрофдагиларнинг бунга муносабати – Ўзбекистонда давлат хизматчилари кунига 15 соатдан ва дам олиш кунисиз 3 йил ишлаганидан кейин айниқса чарчоқ оқибатида келиб чиқадиган муаммоли ҳолатларга тез-тез дуч келиб туради, деган тасаввурларни ўзида акс эттиради.Шу боисдан ҳам, Марказий Осиёнинг иқтисодиёти тобора очилиб бораётган бу давлатига келувчи хорижлик мансабдор шахслар маҳаллий амалдорлар билан учрашувлар чоғида қўшимча ноодатий вазифа билан тўқнаш келишади: улардан мезбон томон вакилларининг уйғоқ ўтирганига ишонч ҳосил қилиш талаб этилади.«Туш вақтидаги учрашув чоғида у икки марта ухлаб қолди», – деганди ғарб мамлакатидан келган молиячи ўрта даражадаги ўзбек амалдори билан учрашувдан сўнг.33 миллион аҳолига эга собиқ совет республикасида ҳукумат ишчилари орасида узоқ вақт мобайнида шаклланган анъана бор – улар ўз бошлиқлари кетмагунга қадар офисни тарк эта олишмайди», – дейилади хабарда. президент Шавкат Мирзиёев тизимдаги ана шу чарчоқни тушунгани учун ҳам ўтган ой давлат хизматчиларига шанба кунлари соат 17:00да иш жойини тарк этиш ва якшанбани оила аъзолари билан ўтказиш бўйича топшириқ берган.Аммо шахсини ошкор этмаслик шарти билан агентликка интервью берган ўзбекистонлик раҳбар ходим амалда ўзгариш бўлмаганини айтган.«Лекин аслида ҳеч нарса ўзгармай қолди. Мен ҳали ҳам ишга эрталаб соат 8да келиб, ярим кечаси кўпинча соат 1-2да уйга қайтаман. Фарзандларимни кетма-кет бир неча кун давомида кўрмаган пайтларим ҳам бўлади», – деган аноним амалдорнинг сўзларини келтирган.
46. Олий таълим муассасасига ўқишга кириш жараёнида коррупцияга барҳам бериш мақсадида суперконтракт тизими жорий этилди. Бу имтиёзнинг афзаллик томонлари кўп. Бироқ “тўғридан-тўғри инсон саломатлиги билан шуғулланувчи тиббиёт олийгоҳларига суперконтракт асосида ўқишга қабул қилиниш тиббиёт тизимида кадрлар сифати билан боғлиқ муаммоларни кўпайтиради”, деган қараш ҳам оммага ёйилмоқда. Сизнингча, бу қанчалик ўринли? Мисоллар асосида фикрларингизни баён этинг.
“Oliy ta’lim muassasalari bakalavriatiga o’qishga qabul qilish tartibi to’g’risida”gi Nizomga asosan kvotalarni kengaytirilishi hamda korrupsiyaga barham berish maqsadida superkontrakt joriy qilindi. Bu imtiyozning afzallik tomonlari ko’p. Ammo, barcha soha vakillari uchun ushbu imtiyoz har doim ham o’z samarasini beravermaydi. Bunga yaqqol misol tariqasida tibbiyot oliygohlarini olsak bo’ladi. To’gridan-to’gri inson salomatligi bilan shug’ullanuvchi mazkur kasb egalari yetarli darajada bilimli bo’lishlari kerak. Chunki inson salomatligi bilan bog’liq jarayonlarda noto’g’ri tashxis yoki noo’rin davolashlar nafaqat bemorning zarar ko’rishi, balki o’zining ham javobgarlikka tortilish oqibatlariga sabab bo’lishi mumkin.
Ijtimoiy tarmoqlarda keng tarqalgan operatsiyani mustaqil olib borgan talabalarning muvaffaqqiyatsiz operatsiyasini misol qilib olsak bo’ladi. Ular operatsiya davomida bir bemorning oyog’ini notog’ri davolaganliklari sababli bemor oyog’idan ajraladi.
Bu kabi holatlar qayta takrorlanmasligi uchun tibbiyot oliygohlariga bilimli yoshlarni saralab olib, ularni kelajakda malakali, yetuk kadr qilib o’qitish kerak.
47. Нодир соат 20:30ларда уйга қайтаётган эди. Пиёдалар йўлагига қадар боришдан эриниб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўта бошлади. Шу пайт машина келиб қолди. Ҳайдовчи пиёдани уриб юбормаслик учун манёвр қилади, натижада машина ағдарилиб кетади. Ҳайдовчи етказилган моддий зарар учун пиёдани айбламоқда ва қоплаб беришини сўраб, ИИОга мурожаат қилди. Вазиятни ижобий ҳал этиш йўлларини таҳлил қилинг.
O’z. res. Vazirlar mahkamasining 2015-yil 15-dekabrdagi 370-sn qarori bilan tasdiqlangan yo’l harakati qoidalarida piyodalarning majburiyatlari keltirilgan. Piyodalar tomonidan yo’l harakati qoidalarida nazarda tutilgan majburiyatlari buzilishi, shu jumladan yo’lning harakar qismidan belgilanmagan joydan kesib o’tishi O’z Res. Ma’muriy javobgarlik to’g’risidagi kodeksining 138 moddasida nazarda tutilgan javobgarlikni keltirib chiqaradi. Bunday shaxslarga nisbatan eng kam ish haqqining uchdan bir qismi miqdorida jarima solinadi, agar yo’l harakati qoidalarini buzishi avariya holatini vujudga keltirsa, eng kam ish haqining bir baravari miqdorida jarima solishga sabab bo’lishi mustahkamlangan
48. Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар заводдан Ўзбекистон байроғи туширилган пайпоқлар ишлаб чиқарилишининг тўхтатилишини талаб қилишмоқда. Тадбиркор эса байроқлар тасвири туширилган пайпоқлар узоқ вақтдан бери ишлаб чиқарилишини ва Ўзбекистондан бошқа давлатларнинг байроқлари тасвири ҳам коллекцияда акс этганлигини айтиб, талабни рад этмоқда. Бу каби давлат рамзларини таҳқирлаш мазмунидаги фаолиятга таъсир этиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблайсиз?

Download 113,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish