турғунлигига таъсири
Корхонада ишчилар саломатига, меҳнат самарасига, ишлаб чиқариш маданияти ва кадрлар самарасига сезиларли таъсир кўрсатувчи омиллардан бири меҳнат жамоасида мавжуд руҳий муҳитдир.
Саноатнинг бир қанча тармоқларидаги амалий изланишларнинг кўрсатишича, диққатли бўлган ҳолда бир-бири билан алоқада бўлувчи ишлаб чиқариш жамоаларида дўстона ёрдам ва қўллаб-қувватлаш, ўз-ўзини тутиш, жамоа жисплашуви меъёр бўлиб қолганлиги ҳолда бундай жамоа натижаларининг доимо ижобийлиги, бракларнинг йўқлиги ва кадрлар турғунлиги юқори эканлигидан далолат беради.
Меҳнат жамоасидаги психологик иқлимнинг ҳолатига таъсир этувчи асосий объектив омиллар қуйидагилар:
- ишлаб чиқариш муҳитининг материал хом ашё омили (иш қуроллари, санитар-гигиеник ҳолат);
- ташкилий омиллар;
- ижтимоий-иқтисодий омиллар;
- ижтимоий-психологик омиллар;
- руҳий омиллар.
Жамоадаги психологик иқлимни ўрганишда ижтимоий сўров, кузатишлар ва бошқа усуллардан фойдаланилади. Психологик иқлим ҳозирча ўлчов бирликларига эга эмас ва унга норма ҳамда стандартлар мавжуд эмас.
Корхона психологик муҳитининг кадрлар турғунлигига таъсирини аниқлашда асосан ҳужжатлар таҳлили усули ишлатилади.
Ижтимоий изланишлар ёрдамида жамоадаги психологик иқлим ва унинг кадрлари орасида бевосита боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Шунинг учун психологик иқлим ҳолатини таҳлил қилишда кадрларнинг бригада, участка ва умуман корхонада бир неча йиллик турғунлик кўрсаткичларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бир неча йилга турғунлик кўрсаткичлари учун маълумотлар кадрлар бўлими ёки жамоанинг ижтимоий ривожланиш режаларида мавжуд.
Хулоса
Иш вақти йўқотишларининг кўпчилигини ишлаб чиқаришдаги травматизм ва касб касалликлари келтириб чиқаради. Улар асосан ноқулай меҳнат шароитлари ва меҳнатни нотуғри ташкил қилиш сабабли бўлади.
Ишчи ва хизматчиларнинг умумий касалликларига ва иш вақтини йўқотишларига меҳнат шароитларининг таъсирини вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисидаги статистик ҳисобот маълумотларига кўра ва даволаш муассасаларида ишчи-хизматчиларга кўрсатилган тиббий ёрдам материаллари асосида аниқланади.
Касалликлар миқдорини ҳисобот ва ўтган йилга нисбатан солиштириш касалланишларнинг кўпайганлик ёки камайганлигини аниқлаш инконини беради.
Корхоналардаги кадрларнинг ички ишлаб чиқариш миграцияси алоҳида ўрин эгаллайди, чунки у ишчиларнинг цехларда ёмон меҳнат шароитли иш жойларидан нормал шароитли жойларга ўтиши, шунингдек, асосий иш жойларидан ёрдамчи цехларга ўтиши ва ҳ.з. ларда акс этади. Жамоадаги психологик иқлимни ўрганишда ижтимоий сўров, кузатишлар ва бошқа усуллардан фойдаланилади. Психологик иқлим ҳозирча ўлчов бирликларига эга эмас ва унга норма ҳамда стандартлар мавжуд эмас.
Корхонада ишчилар соғлиғига, меҳнат самарасига, ишлаб чиқариш маданияти ва кадрлар самарасига сезиларли таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |