Жиҳозлар: теннес тўпи, кичик дарвоза, конуслар, клюшка, халқа.
Жамоалар таркиби: 12 нафар (6 та ўғил бола, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф,
2 та 8-синф, 6 та қиз бола, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф, 2 та 8-синф)
Ўйиннинг бориши: Ҳакам ҳуштагидан сўнг бир ўғил бир қиз жуфтликда конуслар орасидан илонизи тарзида теннис тўпини бир-бирларига ошириб ўтиб бориб, белгиланган 3 метрлик жойга тўпни қўйиб аввал қиз, сўнг ўғил болалар
5 метрдан дарвозага йўллайдилар. Тўп дарвозага гол бўлгунча.
Орқага қайтишда клюшка ва тўп старт чизиғи ёнидаги халқа ичига қўйилади.
Ўйин давомида жиҳозлар йиқитилса хато ҳисобланади, бу хатони ўз ўрнида хато қилган ўйинчи ўзи тузатиши лозим. Акс ҳолда жамоага 0 очко рақибига 3 очко берилади.
Ўйинни биринчи бўлиб тугатган жамоага 3 очко, иккинчи тугатган жамоага 1 очко берилади.
21-ўйин
“Теннис эстафетаси”
Жиҳозлар: конус, тумба, баскетбол тўпи, халқа.
Жамоалар таркиби: 12 нафар (6 та ўғил бола, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф,
2 та 8-синф, 6 та қиз бола, 2 та 6-синф, 2 та 7-синф, 2 та 8-синф)
Ўйиннинг бориши: Ҳакамнинг хуштагидан сўнг ўғил бола стартдан чиқиб, халқа ичидаги ракетка ва теннис тўпини олиб ракетка устига қўйиб, биринчи конусни айланиб навбатдаги халқа ичида турган баскетбол тўпини ҳам бир қўлига олиб финишдаги конусни айланиб баскетбол тўпини халқани ичига (ўз жойига) қўйиб, старт томонга келади ва ракетка ҳамда теннис тўпини халқани ичига қўяди. Қизлар ҳам шу тарзда ўйинни давом эттиради.
Ўйинни биринчи бўлиб тугатган жамоага 3 очко, иккинчи тугатган жамоага 1 очко берилади.
22-ўйин
“Тез, аниқ, чаққон”
Жиҳозлар: баскетбол тўпи, манеж, конуслар, тўсиқлар, халқалар, гимнастик тўшаклар.
Жамоалар таркиби: 10 нафар (5 та ўғил бола, 1 та 6-синф, 2 та 7-синф,
2 та 8-синф, 5 та қиз бола, 1 та 6-синф, 2 та 7-синф, 2 та 8-синф)
Ўйинниг бориши: Жамоалар бир қиз бир ўғил бола бўлиб сафланадилар. Ҳакам хуштагидан сўнг ўйиннг қизлар бошлайди, тўсиқ остидан ва халқа ичидан ўтадилар, кейинги тўсиқ остидан ўтиб, гимнастик тўшакда олдинга ўмбалоқ ошиб, яна халқа ичидан ва тўсиқ остидан ўтадилар, олдинга ўмбалоқ ошадилар ва белгиланган 5 метирдан тўпни манежга ташлайдилар (тўп манежга тушгунча). Тўп монежга тушгач олиб яна жойига қўядилар. Ўғил болалар тўсиқларни устидан ўтадилар.
Ўйин давомида тўп манежга тушмаса, жихозлар йиқитилса хато ҳисобланади, бу хатони ўз ўрнида хато қилган ўйинчи ўзи тузатиши лозим. Акс холда жамоага 0 очко, рақибига 3 очко берилади.
Ўйинни биринчи бўлиб тугатган жамоага 3 очко, иккинчи бўлиб тугатган жамоага 1 очко берилади.
23-ўйин
“Кўприк хосил қилиш”
Жиҳозлар: конус, футбол тўпи.
Do'stlaringiz bilan baham: |