Режа:
1. Жамият тушунчаси.
2. Жамият мавжуд бўлиши шаклларининг хилма-хиллиги.
3. Жамият ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
4. Давлатгача бўлган жамиятларда ижтимоий нормалар ва
ижтимоий ҳокимият.
5. Давлат – жамият мавжуд бўлишининг бир шакли сифатида.
6. Давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши тўғрисидаги
назариялар.
7. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида жамият,
давлат ва ҳуқуқ масалалари.
ЖАМИЯТ ТУШУНЧАСИ
Давлат ва ҳуқуқ ҳодисалари жамият тараққиётининг муайян
босқичидаги маҳсули ҳисобланади. Давлат ва ҳуқуқ жамият ичида
юзага келади ва ривожланади. Шу боис давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини
ўрганишда жамият ва унинг ривожланиш босқичлари, турли
ҳудудларда намоён бўлиш шакллари, унинг ривожига таъсир қилувчи
омиллар, жамият сиёсий тизими билан боғлиқ масалаларни ўрганиш
муҳим аҳамиятга эга.
Жамият сўзининг луғавий маъносини таҳлил қиладиган бўлсак,
у “жам бўлиш”, “уюшиш” каби тушунчаларни англатади. Ўз навбатида,
жамият тушунчасига тор ва кенг маънода ёндашиш мумкин. Тор
маънода жамият – бу кишиларнинг маълум бир мақсад йўлида
бирлашган уюшмасидир. Масалан, оила, сиёсий партиялар, меҳнат
жамоалари, ижодий уюшмалар ва бошқалар.
Жамият – бу тарихий тараққиётнинг муайян босқичида вужудга
келган ижтимоий муносабатлар маҳсули.
Жамият – бу кишилар ўртасидаги ўзаро турли хил (иқтисодий,
оилавий, маънавий, жамоавий, диний ва бошқа) муносабатлар ва
алоқаларнинг мураккаб тизими. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида
жамиятга қуйидагича таъриф берилади, яъни жамият – бу тарихий
тараққиётнинг маълум босқичида моддий бойликлар яратишнинг
муайян усуллари ва муайян ишлаб чиқариш муносабатлари билан
характерланадиган ижтимоий муносабатлар мажмуидир. Ҳар қандай
жамият ўзига хос бир бутун ижтимоий тизим бўлиб, у муайян даражада
ижтимоий муносабатларнинг уюшганлиги, тартибга солинганлиги
билан фарқланади. Жамият учун бошқарув (ижтимоий ҳокимият)нинг
ва кишилар хулқ-атворини умумий қоидалар ёрдамида тартибга солиш
(ижтимоий нормалар)нинг муайян тизими хос эканлигини айтиб ўтиш
мумкин.
Жамиятда, авваламбор, биологик қонунлар эмас, балки ижтимоий
қонунлар ҳаракатда бўлади1.
Айтиш лозимки, жамиятнинг ўзи индивидларнинг оддий
мажмуаси эмас. Жамият – бу моддий неъматларни ишлаб чиқариш,
айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ кишилар
ўртасидаги ўзаро алоқалар ва муносабатларнинг маҳсули, мураккаб
ижтимоий тизимдир.
Жамиятга ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий
муносабатлар маҳсули сифатида қараш қуйидагиларни тушунишга
ёрдам беради:
биринчидан, унга тарихий-ҳуқуқий нуқтаи назардан ёндашиш
турли хил ижтимоий-иқтисодий формацияларни ажратиб кўрсатишга;
иккинчидан, ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос (иқтисодий, сиёсий,
маънавий) томонларини аниқлашга;
учинчидан, ижтимоий муносабат субъектлари (шахс, оила, миллат,
давлат ва бошқалар)ни аниқ ифодалашга.
Жамиятнинг муҳим жиҳати шундан иборатки, у инсонларнинг
ўзаро алоқалар тизимини ифодалайди.
Инсон жамият билан ўзаро алоқада бўла туриб ривожланади,
ўзининг ижтимоий моҳиятига эга бўлган хусусиятларини
ривожлантиради (кенгайтиради, ўстиради) ҳамда жамият тараққиётига
таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |