Т/р
|
Тадбирларнинг номланиши
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро этиш муддати
|
Масъул ижрочилар
|
I. Норматив-ҳуқуқий ва методологик базани шакллантириш
|
1.
|
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирокини чеклашнинг асосий тамойилларини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
|
Қонун лойиҳаси
|
2021 йил 15 март
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов)
|
2.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи «Тадбиркорлик ва профессионал фаолият субъектларини ўз-ўзини тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:
ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотга аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликни тугатиш шартлари ва тартиби, ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотнинг бошқарув органларини шакллантириш тартиби ва ваколатлари, шунингдек, ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари;
ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотининг қоида ва стандартларини қабул қилиш, ошкор қилиш тартиби ва мазмунига қўйиладиган талаблар;
манфаатдор шахсларга ва манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибига қўйиладиган талаблар;
ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотни ўз аъзоларининг фаолияти устидан назорат қилиш ва ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот аъзоларига нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тартиби;
ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотларнинг мол-мулкини шакллантириш манбалари ва ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот аъзоларининг ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) истеъмолчилари ва бошқа шахслар олдида мулкий жавобгарлигини таъминлаш усуллари;
ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотлар ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги тартиби.
|
Қонун лойиҳаси
|
2021 йил 1 июль
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов)
|
3.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» лойиҳасини ишлаб чиқиш:
давлат функцияларини танлаб олиш;
бозор тайёрлигини таҳлил қилиш;
давлат функцияларини (аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқалар) хусусий секторга ўтказиш усуллари ва механизмлари;
хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш;
давлат функциялари ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2021 йил 1 февраль
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси
(А. Икрамов)
|
4.
|
Фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида барпо этилган айрим «Жамоатчилик назорати масканлари»ни эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб, улар негизида «Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2021 йил 1 март
|
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов),
Миллий гвардия (Р. Джураев)
|
|