1. Иқтисодиёт / Саноат



Download 79,82 Kb.
Sana02.03.2022
Hajmi79,82 Kb.
#478058
Bog'liq
ЎРҚ-57 28.09.2006




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг);

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Саноат;

2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 29 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги (бундан буён матнда саноат хавфсизлиги деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик
Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса
[СПиТ:

1.Саноат хавфсизлиги / Саноат хавфсизлиги]

Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир.
[СПиТ:

1.Саноат хавфсизлиги / Авария]

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек, норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир.
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[СПиТ:

1.Саноат хавфсизлиги / Хавфли ишлаб чиқариш объектлари]

4-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига:
1) қуйидаги хавфли моддалар:
портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар;
тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар;
муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар;
инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган;
2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган;
3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган;
4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган;
5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
5-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида албатта ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига аосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ушбу Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
6-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисида низом».
Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш:
саноат хавфсизлиги талабларини белгилашни;
саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштиришни;
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни;
саноат хавфсизлиги экспертизасини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа чораларни ўз ичига олади.
(6-модданинг иккинчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-модда. Саноат хавфсизлиги талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги талаблари қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда назарда тутилган шартлар, тақиқлар, чеклашлар ва бошқа мажбурий талаблар бўлиб, уларга риоя этилиши саноат хавфсизлигини таъминлайди.
(7-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишни амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси бўлиши зарур.
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқишларга йўл қўйилмайди. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида белгиланган тартибда муаллифлик назоратини амалга оширади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган тартибда ўтказилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш жараёнида хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёрлиги текширилади.
9-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот:
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этиши;
(9-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимлари штатининг белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилишини таъминлаши;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ишга оид малака талабларига жавоб берадиган ва кўрсатилган ишга тиббий жиҳатдан лойиқ шахсларни қўйиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг тайёргарликдан ва аттестациядан ўтказилишини таъминлаши;
ишлаб чиқариш жараёни устидан назорат қилувчи зарур асбоблар ва тизимларнинг белгиланган талабларга мувофиқ мавжуд бўлиши ҳамда ишлашини таъминлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмалари диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини белгиланган муддатларда ва махсус ваколатли давлат органи ёки қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган ёзма кўрсатмасига биноан таъминлаши;
(9-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
бегона шахсларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектига рухсатсиз киришининг олдини олиши;
хавфли моддаларни сақлашга оид саноат хавфсизлиги талабларининг бажарилишини таъминлаши;
саноат хавфсизлиги декларациясини белгиланган тартибда ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органи ва қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларининг буйруқлари, қарорлари ва ёзма кўрсатмаларини бажариши;
(9-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
авария ёки нохуш ҳодиса юз берган, шунингдек саноат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишни тўхтатиб туриши;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширишда иштирок этиши, аварияга олиб келган сабабларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриши;
хавфли ишлаб чиқариш объектида нохуш ҳодисанинг юзага келганлиги сабабларини таҳлил қилиши, мазкур сабабларнинг бартараф этилиши ва олдини олиш чораларини кўриши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органини, қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария тўғрисида ўз вақтида белгиланган тартибда хабардор қилиши;
(9-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
авария юз берган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш чораларини кўриши;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар ва нохуш ҳодисалар ҳисобини олиб бориши шарт.
10-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектининг ходимлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари;
(10-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
саноат хавфсизлиги соҳасида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтишлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария ёки нохуш ҳодиса ҳақида тегишли шахсларни дарҳол хабардор қилишлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туришлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни амалга оширишда белгиланган тартибда иштирок этишлари шарт.
11-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик кўришга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот:
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирларини режалаштириши ҳамда амалга ошириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли профессионал авария-қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатишга доир шартномалар тузиши, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса ўз авария-қутқарув хизматларини ёки ходимлари жумласидан штатсиз авария-қутқарув тузилмаларини ташкил этиши;
(11-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш учун қонунчиликка мувофиқ молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг захирасига эга бўлиши;
(11-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, ходимларини бажариладиган ҳаракатларга ўқитиши;
хавфли ишлаб чиқариш объектида авария эҳтимолини назарда тутган ҳолда кузатиш, хабар қилиш, алоқа ва ҳаракатларга кўмаклашиш тизимларини ташкил этиши, шунингдек мазкур тизимларни яроқли ҳолатда сақлаб туриши шарт.
12-модда. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати саноат хавфсизлиги талабларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан бажарилишини текшириш мақсадида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
13-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги жиҳатидан қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши керак.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 10 — 14-моддалари.
14-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сонли қарори билан тасдиқланган «Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низом.
15-модда. Саноат хавфсизлиги экспертизаси
[СПиТ:

1.Саноат хавфсизлиги / Саноат хавфсизлиги экспертизаси]

Саноат хавфсизлиги экспертизаси экспертиза объектининг унга нисбатан қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолашдир.
Қуйидагилар белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак:
хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотлар;
саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Саноат хавфсизлиги экспертизасини уни ўтказиш учун белгиланган тартибда аккредитацияга эга бўлган ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган ёки ундан фойдаланишни мўлжаллаётган ташкилот маблағлари ҳисобидан ўтказади.
Экспертиза хулосаси саноат хавфсизлиги экспертизасининг натижасидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон қарори билан тасдиқланган «Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисида низом».
16-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ҳар бир авариянинг вужудга келиши факти бўйича унинг сабабларини техник жиҳатдан текшириш махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш махсус ваколатли давлат органининг вакили бошчилик қиладиган комиссия томонидан ўтказилади. Мазкур комиссия таркибига қуйидагилар киритилади:
ҳудудида хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органи вакиллари;
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот вакиллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ташкилотлар вакиллари.
(16-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссия текширувга саноат хавфсизлиги, қидирув, лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ишлари, суғурта, ускуналарни тайёрлаш соҳасидаги ва бошқа соҳалардаги эксперт ташкилотлари, экспертлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот ва унинг ходимлари, шунингдек бошқа ташкилотлар ва давлат органлари ўз ваколатлари доирасида хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссияга унинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур ахборотни тақдим этишлари шарт.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиб, унда авария сабаблари ва ҳолатлари, етказилган зарар миқдори, саноат хавфсизлиги талабларининг йўл қўйилган бузилишлари, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг бу бузилишларга йўл қўйган ходимлари, авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш учун кўрилган чоралар ҳамда бундай аварияларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар кўрсатилади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш харажатларини молиялаштириш хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
17-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган ҳолларда ва тартибда хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссияси тузилади.
18-модда. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот белгиланган саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил қилиши ва амалга ошириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига аосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилиниши тўғрисидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органига ёки саноат хавфсизлиги соҳасида қонунчиликка мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларига тақдим этилади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
19-модда. Саноат хавфсизлиги декларацияси
Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза қилишни таъминлаш ҳамда давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
Ушбу Қонун 4-моддаси 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган хавфли моддалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг юқори нормага тенг ёки ундан ортиқ миқдорларда ишлаб чиқариладиган, фойдаланиладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш шарт.
Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария хавфига берилган ҳар томонлама баҳони, авариянинг олдини олиш, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга, шунингдек авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатишга тайёрлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларнинг қай даражада етарли эканлигининг таҳлилини ўз ичига олиши керак.
Саноат хавфсизлиги декларацияси хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилади ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун мурожаат қилинган, саноат хавфсизлиги декларациясидаги маълумотлар ўзгарган ёки саноат хавфсизлиги талаблари ўзгарган тақдирда, саноат хавфсизлиги декларациясига аниқлик киритилади ёки у янгидан ишлаб чиқилади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотнинг саноат хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаган раҳбари ундаги маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Саноат хавфсизлиги декларацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ишлаб чиқилади ва давлат органларига, жамоат бирлашмаларига ҳамда фуқароларга тақдим этилади.
20-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш. Иш берувчининг жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик қонунчиликда белгиланадиган тартибда мажбурий суғурта қилиниши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби.
Иш берувчи хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун меҳнатга оид қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
(20-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187 — 197-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари».
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(22-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
23-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2006 йил 29 сентябрдаги 191 (4090)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 28 сентябрь,
ЎРҚ-57-сон


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 79,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish