1. Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши]



Download 163,26 Kb.
bet1/11
Sana22.11.2022
Hajmi163,26 Kb.
#870606
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1830 23.06.2008




[ОКОЗ:

1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;

2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши]

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«UZ» ДОМЕНИДАГИ ДОМЕН НОМЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 23 июнда 1830-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низом»га мувофиқ, «UZ» доменидаги домен номларига фаолияти тўғридан-тўғри дахлдор бўлган шахсларнинг муносабатларини самарали бошқариш ҳамда ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланишини таъминлаш мақсадида, буюраман:
1. «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кундан кейин кучга киради.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 май,
155-сон
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2008 йил 26 майдаги 155-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди, шунингдек, фаолияти «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган шахсларнинг, хусусан «UZ» домени Маъмури, «UZ» доменидаги домен номларини Рўйхатдан ўтказувчи, домен номининг Маъмури ва «UZ» доменидаги домен номларига эга бўлган сайтларда ўз материалларини жойлаштирувчи шахсларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)

Download 163,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish