VII. Бошқа ташкилий масалалар
26.
|
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат телефон алоқаси билан таъминлаш.
|
2019 йил
15 октябрь
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)
|
А. Арипов
|
27.
|
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 3-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.
|
2019 йил
15 октябрь
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Хайдаров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев)
|
А. Арипов
|
28.
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида ушбу Фармонни 2019 йилда амалга ошириш бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги харажатлари учун маблағлар ажратиш ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутиш.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминлаш ҳамда 3 та хизмат, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган хизмат енгил автомобилларни сақлашга лимит белгилаш.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига биноан эгаллаб турган ҳудудини таъмирлаш, моддий-техника базасини шакллантириш мақсадида мебель, ускуналар ва ахборот коммуникация технологияларини сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратиш.
|
молиялаш-тириш бўйича буюртма (талабнома) келиб тушганда
|
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)
|
Д. Қўчқоров
|
29.
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасини шакллантиришга қуйидаги қўшимча манбаларни киритишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарорига қўшимчалар киритилсин:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, нархлари тартибга солиниши белгиланган товарларнинг нархларини (устама ва тарифлар) оширганлик учун ундирилган асоссиз олинган даромадлар суммасининг 100 фоизи;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, шунингдек, Агентлик тақдим этган кўрсатмаларни бажармаганлик учун Агентлик ёки Агентлик киритган даъволар бўйича суд томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган жарима маблағларининг 100 фоизи;
ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун тушадиган ойлик йиғим маблағларининг 45 фоизи;
«Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида ер участкалари ва давлат мулки бўлган объектларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон савдолар ўтказиш натижасида тушадиган йиғим суммасининг 40 фоизи;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тушадиган давлат активларини сотиш суммасининг 4 фоизи.
|
2019 йил
15 октябрь
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
Д. Қўчқоров
|