IV. Ўлчов бирликлари ягоналигини таъминлаш давлат тизимини халқаро амалиётга мувофиқ ҳолда такомиллаштириш
21.
|
Ўлчаш воситаларини калибрлаш тизимига босқичма-босқич ўтишни ҳисобга олган ҳолда, қиёсланиши лозим бўлган ўлчаш воситаларининг янгиланган рўйхатини тасдиқлаш.
|
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2019 йил
1 мартгача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
ЛБМА (Ахмедхаджаев),
манфаатдор идоралар
|
22.
|
Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситаларини калибрлаш тизимини ривожлантиришни асосий вазифа этиб белгилаган холда, 2023 йилгача бўлган даврда Ўлчов бирликлари ягоналигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш Концепцияси лойиҳасини киритиш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
|
2019 йил
1 мартгача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
ЛБМА (Ахмедхаджаев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
23.
|
Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда «Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун киритиш.
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси
|
2019 йил
1 апрелгача
|
Вазирлар Маҳкамаси,
Ўзстандарт (Саттаров),
Адлия вазирлиги (Давлетов)
|
V. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтириш
|
24.
|
Маҳсулотларнинг сифати тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда доимий тарзда «қайта алоқа» принципи бўйича ўрганиш натижаларини ёритиб бериш имкониятини берадиган махсус интернет-портални яратиш.
|
Веб-сайт ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш
|
2019 йил
1 февралгача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
Давлат рақобат қўмитаси (Шарипов), Ахборот технологиялари
вазирлиги (Садиков),
ССП (Икрамов),
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
(Саримсаков)
|
25.
|
Сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш имкониятини кўзда тутган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали маҳсулотларнинг сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш механизмини жорий этиш.
|
Чора-тадбирлар комплекси
|
2019 йил
1 февралгача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
Ахборот технологиялари вазирлиги (Садиков),
ЛБМА (Ахмедхаджаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),
Давлат ветеринария қўмитаси
(Норкобилов),
Ўздавкарантин (Эргашев),
Давлат экология қўмитаси (Кучкаров)
|
26.
|
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида замонавий тўлов усулларини жорий этиш.
|
Давлат хизматларининг онлайн тўлови
|
2019 йил 1сентябргача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Садиков)
|
27.
|
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Ўзстандарт» агентлигининг интерактив хизматларини жорий этиш.
|
ЯИДХПдаги интерактив хизмат
|
2019 йил
1 апрелгача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Садиков)
|
28.
|
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириладиган, «Ўзстандарт» агентлигининг очиқ маълумотлари рўйхатини кенгайтириш.
|
Очиқ маълумотлар рўйхати
|
2019 йил
1 сентябргача
|
Ўзстандарт (Саттаров),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Садиков)
|