1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари



Download 0,52 Mb.
bet41/50
Sana24.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#196266
TuriМетодическое пособие
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   50
Bog'liq
2 5269454929755375565

4.3.Физик-химиявий ва физик усуллар

Сўнгги пайтларда, тўртламчи ётқизиқларини бўғимлаштириш ва корреляциялашга имкон берувчи физик-кимёвий ва физик усуллар муваффақиятли қўлланила бошланди. Ушбу усуллар орасида тўртламчи геология учун энг мухими термолюминесцентли ва палеомагнитли усуллар ҳисобланади.




4.3.1. Термолюминесцентли тадқиқотлар

Саналаштиришнинг термолюминесцентли усули (ТЛ-саналаштириш) баъзи бир минералларнинг ёруғлик энергияси билан ортиқча тўйиниши (захира тўплаш) ва кейин лабораторияда қиздирилганда уни – S ёруғлик жамланмаси кўринишида ажралиши хоссаларига асосланган Бу хоссаларга асосан, кварц, дала шпатлари, карбонтлар эгадирлар. Ёруғлик жамланмасининг катталиги кристалл панжарасини тутқичларидаги электронлар сонига пропорционал бўлади.


Чўкиндиларни тўпланишлари пайтида, кварцли қумда қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсири остида олдинги прогенетик хотирани ўчирилиши бўлиб ўтади. Ушбу нул-лахза деб аталувчида, бир ой давомида аввалги ёруғлик жамланмасини ўчирилиши ва чўкинди кўмилгандан кейин секин аста-чириб борувчи бошланғичининг тўпланиши бўлиб ўтади. Вақтни (t) аниқлаш учун лабораторияда қум намунасини катталиклари тугаб қолган ёруғлик жамланмаси эквивалент бўлган, ўзига хос нурланиш дозаси D билан калибровкалаш (аниқ бир ўлчамга келтириш) ўтказилади. Табиатдаги қумни радиоактивлигини E ни билган холда t = D/E вақти олинади. Аслида бу усул анча мураккаб ва бир нечта модификацияларни ўз ичига олади.
Усулнинг ёшга хос диапозони - 1 миллион йилгача. Аниқлиги - ±25 %.
ТЛ-саналаштириш варианти сифатида оптик стимуллашган люминесценция (ОСЛ) ва электрон чалқанча резонанс (ЭЧР) усули хам муваффақиятли ишлатилади.
Термолюминесцентли тадқиқот ёрдамида 25-30 минг йилдан то 1 млн. йилгача оралиқларда ҳосил бўлган лёссларни, қадимий тупроқларни мореналарни етарлича эҳтимолий бўлган саналаштириш олинди.


4.3.2. Палеомагнитли тадқиқот


Палеомагнитология палеомагнитизм ҳодисасини, яъни, майдонда ўзига хос –тоғ жинсларининг табиий қолдиқ магнитланганлик векторлари изларида муҳрланган Ернинг геологик ўтмишдаги магнит майдонини ўрганади. Бу усулда геологик ўтмишда геомагнит майдонларнинг макондаги тарқалишлари ва вақтлар бўйича ўзгаришлари, ушбу майдонни тоғ жинсларида мустахкамланиш қонуниятлари ва унинг изларнинг кейинги тарихи тадқиқ этилади.
Тоғ жинсларининг табий қолдиқ магнитланганлиги умумий ҳолларда, жинсларнинг кечмишидаги турли лаҳзаларда вужудга келган ва ҳозирга келиб турли даражада бузилган бир қатор ташкил этувчиларни ўз ичига олади. Тоғ жинсларининг магнитланиши нафақат унинг хоссаларига ва қўйилган магнит майдонинг қийматига, балки вақт, ҳарорат, механик кучланиши, кимёвий ўзгаришлари каби бир қатор омилларга ҳам боғлиқ.
Палеомагнитли тадқиқотларга асосан, эффузив, денгиз, кўл ва аллювиал ва лёссли ҳосилалар жалб қилинади (Храмов, Шолпо, 1967; ва б.).
Турли геологик вазифаларни хал қилишда усулнинг истиқболлари, энг аввало геомагнит майдон тарихига асосланган палеомагнит (стратиграфик ва хронологик) шкалани ишлаб чиқиш билан боғлиқ.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish