1.1.2.Тўртламчи давр геологиянинг мустақил геологик фан сифатида шаклланиш (этапи)босқичи.
XIX-XX асрлар чегараси – бу тўртламчи давр геологияни мустақил фан сифатида шаклланиш даври бўлди.
XIX асрнинг биринчи ярмидаги стратиграфик тадқиқотлар кеейинги ўттиз йил мобайнида умумий, ёки халқаро стратиграфик шкалаларнинг биринчи вариантини ишлаб чиқилишига олиб келди. Охиргиси Ғарбий Европанинг стратиграфик схемаси асосида яратилди.
1878 йилда Париж шахрида бирнчи марта Халқаро геологик конгрессни I сессия бўлиб ўтди.
1881 йилдаги Болонье шахрида ўтказилган Халқаро геологик конгрессни II сессиясида давомилиги 1 млн. йил бўлган тўртламчи даврни (системани) ажратиш ҳақида қарор қабул қилинди. Кейинроқ, 1985 йилда ХГК Ерда ҳаётининг музликлардан кейинги 10 минг йил атрофида давом этган даврига мувофиқ келувчи, “голоцен” атамасини тасдиқлади.
ХIХ асрнинг охири – ХХ асрни бошларида музлик ва музликлараро эпохларнинг иклимини ўрганиш бўйича, ўсимик фануасини хусусиятлари ҳақида, лессларнинг шаклланиш шароитлари бўйича биринчи ишлар пайдо бўла бошлади. Ушбу ишларда В.А. Обручев, И.Д. Черская, Л.С. Берг, Н.П. Андрусов ва б. иштирок этдилар. Шу вақтнинг ўзида Ф. Рихтгофен, В.М. Дэвисларни рельеф турлари ва уни ривожлаинишнинг эхтимолий йўллари тўғрисдаги ишлар ҳам пайдо бўлди. Ушбу муаммоларни ўрганишда ва хал этишда В.В. Докучаев, И.В. Мушкетов, П.П. Семенов-Тяньшанский, Н.М. Пржевальскийлар ҳам ўзларини хиссаларини қўшдилар.
Альпнинг музлик ётқизиқиларини нагюнц, миндель, рисс ва вюрмларга бўғимлаштириган А. Пенк ва Э. Брюкнернинг ишлари туфайли музли музбосишларни кўп қайталиги ҳақидаги гипотеза юзага келди. Бундан ташқари улар 1909 йилда тарихда биринчи марта тўртламчи ётқизиқларнинг стратиграфик схемасини таклиф этдилар. Ушбу схемада улар тўртта музлик даврларини - уларни бўлиб турувчи учта музликлараро ва илиқ томузликларга хос даврларни ажратдилар. Уларгача, XIX асрнинг 90-нчи йилларида Д. Гейке, Т.К. Чемберлен и Т. Левереттларнинг ишларида Шимолий Американинг қадимий музликлар областларининг стратиграфиясига асос қўйилган.
Тўртламчи ётқизиқлар ҳақидаги фанни вужудга келишида А.П. Павлов (1888) ўзининг каттагина хиссасини қўшди. У биринчиларда бўлиб тўртламчи ётқизиқларни дастлабки генетик тасифини ишлаб чиқди ва делювий, пролювий, суффозия каби тушунчаларни таклиф этди.
1922 йилда А.П. Павлов тўртлами давр ётқизиқларида қадимий одамнинг суяк қолдиқларини топилиши асосида, ер тарихининг якунловчи этапини антропоген даври (грекчадан anthropos – одам) деб аташни таклиф этади.
XIX асрдан бошлаб Ўрта Осиё ҳақидаги геологик-географик маълумотлар М.С. Поспелов, Н.Н. Муравьёв, Ф.Ф. Берг, Г.И. Данилевский, Ф.И. Базингер, А. Бутаков, Л.П. Семёнов, Н.А. Северцов, А.С. Татаринов, О.А. Федченко, А.М. Коншин, И.В. Мушкетов ва бошқаларнинг тадқиқот ишларида келтирилади.
ХХ асрга келиб ушбу тадқиқотчиларнинг натижалари билан Ўрта Осиёнинг геологик-географик шаротлари тўғрисидаги кенг қамровли ва турли туман материалар тўпланди, биринчи маротаба ҳозирги замондагига яқин бўлган харитаграфик материаллар тузилди.
Замонавий сувга хос, эол ва музликга мансуб ётқизиқларнинг шаклланишлари, Орол-Каспий денгизларини эрта тўртлами эпохада мавжуд бўлиши, тўртламчи ётқизиқларни мустақил система сифатида ажратиш, ёш тектоник ҳаракатлар билан ҳозирги замон рельефини ҳосил бўлиши каби муаммоли масалалар кун тартибига қўйилди. Бахс-мунозаралар асосан тўртламчи ётқизиқларнинг алохида турдаги жинсларининг генезиси муаммоси атрофида борди.
Ўзбекистон худудларини XIX асрнинг охирларидан бошлаб ва ХХ асрнинг бошларида Н.И. Богданович, В.Н. Вебер, Л.С. Берг, А.Д. Архангельский, В.А. Обручев, А.П. Павлов ва бошқалар чуқур ўргандилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |