ЦЕМЕНТ ХАМИРИНИНГ «НОРМАЛ» ҚУЮҚЛИГИНИ
АНИҚЛАШ
Умумий тушунча. Нармал қуюқликни аниқлаш, цемент сув нисбатини билдиради. Сув миқдори % да ўлчанади.
Асбоб ва ускуналар. Вика асбоби, тарози, қориштиргич.
Ишлаш тартиби. Цемент ҳамирининг нормал қуюқлиги Вика асбобида ГОСТ 310.3-76 га мувофиқ аниқланади. Бунинг учун асбобнинг игнаси ўрнига диаметри 10 мм ва узунлиги 50 мм келадиган металл сопча (кели) ўрнатилади. Ҳаракатланадиган стерженнинг металл сопча билан биргаликдаги массаси 300±2 г ни ташкил этиши лозим. Синаш олдидан стерженнинг бемалол сурилишини, металл сопчанинг тозалигини, ўзак милинииг вазиятини текшириш керак халқа ва пластинкани машина мойи билан юпқа қилиб мойлаш зарур
Текшириладиган цементдан тарозида 400 г тортиб олиниб, хўл латта билан артилган металл косага солинади, цементнинг ўртаси уйилади, ҳосил бўлган чуқурчага нормал қуюқликда ҳамир қоришга етадиган миқдорда ўлчаб қуйилган сув қуйилади. Цементдан биринчи марта ҳамир қориб қуриш учун тахминан 110-112 см 3 (цемент массасининг 25-28% и миқдорида) сув олиниши керак. Сув қуйилган чуқурчага пўлат куракча билан цемент тўлдирилади ва 30 секунддан кейин эҳтиётлик билан аралаштирилади, ҳосил бўлган ҳамир куракча ёрдамида ийланади ва коса вақт-вақти билан 90° га айлантирилади. Ҳамир қориш ва уни ийлаш жараёни цементдаги чуқурчага сув қуйилган пайтдан ҳисоблаб 5 минут давом этиши лозим. Қорилган ҳамирни шиша пластинка устидаги халқага бир йўла жойлаш, халқани беш-олти марта силкитиш уни пластинкага босиб турган ҳолда, пластинкани столга секин-секин уриш лозим. Цемент ҳамирининг ортиқчаси хўл латта билан артилгач пичоқда сидириб ташланади. Халқа пластинкаси билан бирга Вика асбобининг стержени тагига қўйилади, металл сопча халқанинг қоқ ўртасида ҳамирга теккизилади ва қисиш винтини бураб шу вазиятида маҳкамланади. Шундан кейин қисиш винти бураб бўшатилади, шунда стержень билан бирга сопча ҳам ҳамирга ботади. Стержень бўшатилгач пайтдан 30 секунд ўтгач, металл сопчанинг ҳамирга ботиш чуқурлиги асбоб шкаласидан ёзиб олинади. Агар сопчанинг учи шиша пластинкага 5-7 мм етмаган бўлса, унда ҳамирнинг қуюқлиги нормал ҳисобланади. Агар хамирга ботирилган сопча 5-7 мм дан баландроқда тўхтаган бўлса, тажрибани такрорлаш учун купроқ сув қўшиб хамир қоришга тўғри келади. Агар металл сопча бундан пастрокда тўхтаса, синаладиган ҳамирга сув камроқ қўшилиши лозим. Хуллас, ҳамирнинг нормал қуюқлиги топилгунга қадар сув миқдори ўзгартирилаверади. Нормал қуюқликдаги ҳамир ҳосил бўлиши учун талаб қилинадиган сув миқдори (%) цементнинг массаси бўйича 0,25% гача аниқликда ҳисоблаб чиқарилиши лозим.
Цемент массаси:-……..г.
Тажриба номери
|
Сув миқдори
|
Асбобни кўрсатиши
|
Пластикни ботиш чуқурлиги, мм
|
см3
|
%
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Нормал қуюқликда хамир тайёрлаш учун сарфланадиган сув миқдори:…….
Do'stlaringiz bilan baham: |