1. Қисқа масофага -30м, 60м га югуриш



Download 71,5 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi71,5 Kb.
#27146
  1   2   3
Bog'liq
2 БОБ Омунулло


2 БОБ.


2.2.Маъруза матни
“Алпомиш” ва “Барчиной” тестлари илк бор мамлакатимиз аҳоли-сининг жисмоний тайёргарлигини аниқлаш, жисмоний тарбиянинг ягона тизимини яратиш ва турмиш тарзига жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларини тизимли бажаришга одатни шакллантириш вазифасини қўяди.
Тестлар қуйидаги меъёрларни ўз ичига олади:
1. Қисқа масофага -30м, 60м. га югуриш. Ушбу синов турлари тезкорлик, чаққонлик сифатларини ривожлантиришга ёрдам беради. Югуриш ўйингоҳнинг югуриш учун керакли масофа қатъий ўлчанган ёки ҳар қандай текис жойда старт ва финиш чизиқлари тортилган йўлкада ўтказилади. Паст стартдан туриб югуришда (30м. дан ташқари) йўлакчалар сонига қараб 4-6 нафар мусобақадош қатнашади. Машғулотлар вақтида ҳам мусобақаларда ҳам старт ҳакам томонидан старт пистолетини отиш ёки байроқчалар ёрдамида берилади. Финишда натижа ҳакамлар томонидан 0.1 сония аниқликка эга бўлган секундомер ёрдамида қайд этилади.
Тайёргарлик пайтида қисқа масофани югуриб ўтишга мўлжалланган барча югуриш машқлари қўлланади.
-стартдан -15-20м. га (45-сониядан 1 дақиқагача вақт давомидаги оралиқ билан 2-3 марта) такрорий югуриш;
-оғирликлар билан 2-3м. га (45- сонияан 1 дақиқагача дам олиш оралиғи билан 2-3) такрорий югуриш;
-аста-секин тезлашиб борадиган 20-25м. га (4 сониядан 1 дақиқагача дам олиш оралиғи билан 2-3 марта) такрорий югуриш ва финиш;
-масофаларни вақтга югуриш;
1-2-ўринларни аниқлаш учун назорат югуришлари ва энг кучлиларни якуний югуришлари билан қисқа масофани бажаришга тайёргарлик қилишингизни тавсия қиламиз.
2. Ўрта масофага- 1000м, 2000м, 3000м. га югуришлар чидамлиликни тарбиялашга ёрдам берувчи меъёрий югуришлар. Булар югираш масофасига мос равишда қатъий ўлчами старт ва финиш чизиқлари тортилган ўйингоҳнинг югуриш йўлагида ёки текиз жойда қабул қилинади. Югуришлар юқори стартдан бошланади. Югуришда бир вақтда тегишлича рақамланган 12-15 киши қатнашиши мумкин. Ҳакамлар ҳайъати томонидан югуриш қатнашчилари устидан қатъий назорат ўрнатилади. Финишда вақт 1 сониягача аниқлик билан қайд этиладиган секундомерда ўлчанади.
Машғулот (тренировка) жараёнида узоқ муддатли югуришга доир барча турдаги югуриш машқларидан, шунингдек, паст-баланд жойларда, парклар, ҳиёбонлар, қумли ва бошқа жойларда югуришлардан фойдаланилади. Машқ жараёнида масофанинг ярмини тезликни аста-секинлик билан ошириб бориш билан югуриб ўтиш, сўнгра бутун масофани югуриш суръатини ўзгартирган ҳолда босиб ўтиш тавсия қилинади.
3.Кўп сакрашлар. Бу тезлик, чаққонлик, куч каби жисмоний сифатларни ва сакровчанликни, ривожлантиради. Бунда ўқувчиларнинг бир оёқда охирги кучи қолгунича сакраб тўхташигача ёки иккинчи оёққа ўтиб кетишигача бўлган сакрашлар ҳисобга олинади. Машқларни спорт залда ёки текис майдонда бажариш мумкин. Сакраш саноғини болаларнинг ўзлари мустақил ёки шериги санашлари мумкин. Кўп сакраш турини топширишлари учун тайёргарликни арғамчида сакраш, ҳаракатли ўйинларда (қуён, кенгуру, қурбақа, қушлар ва бошқалар) тақлид қилиб сакрашларни бажаришлари орқали муваффақиятли топширишлари мумкин. Кўп сакрашда фақат бир оёқда сакраган саноғи ҳисобга олинади.
4.Жойидан туриб узунликка сакраш. Тезкор-куч сифатларини ривожлантиришга ёрдам берувчи меъёр. Ушбу меъёр текис жойда (майдончада) имкон қадар юмшоқ ерга тушадиган қилиб бажарилади. Шунга мос келадиган майдончада старт чизиғи тортилади. Рулетка (сантиметрли лента, линейка) ёрдамида сакраладиган жой томонига 5(10) см. бўлинишлар асосида белгилар туширилади. Қатнашувчи старт чизиғини босмаган ҳолда туриши лозим. Иштирокчи ярим чўққайган таянч ҳолатидан қўлларни олдинга-юқорига эркин силкитиб, икки оёқлари билан кескин итарилиб (сакраб), ерга тушишни бажаради, натижасини ўлчаш старт чизиғидан яқинроқ товонлар (ёки гавда)гача бўлган масофа ўлчанади. Бордию қўллар (гавда)нинг бирор қисми орқароққа ерга тегса, ўлчаш старт чизиғидан старт чизиғига яқинроқ бўлган (гавда) масофа ўлчанади.
Сакраш пайтида старт чизиғини оёқ учи билан босиб олинса, сакраш ҳисобланмайди.
Сакраш уч имкониятда бажарилади ва энг яхши натижа сантиметрларда баённомага ёзилади. Натижа 1 см. гача аниқлик билан қайд этилади.
Машғулот жараёнида қуйидаги сакраш машқлари бажарилади арғамчида сакраш, оғирликни оширган ҳолда бир жойда туриб сакраш, кўтариб қўйилган таянчга ва таянч оша сакраш, жойидан туриб натижага сакраш.
Айнан шу талаблар югуриб келиб узунликка сакрашга ҳам таълуқли.
5. Тўп ёки граната улоқтириш. Булар ҳаракатларни мувофиқлаш-ганилиги, аниқлигини ривожлантиришга ҳизмат қиладиган меъёр. Улоқтириш гранатани ёки 150гр. оғиликдаги тўп (копток) ни текис майдончада узоққа отиш ҳамда баландлиги 150см бўлган 100х100см. катталикдаги нишонга белгиланган масофалардан тўпни отиб текказиш билан амалга оширилади. Улоқтиришлар старт чизиғидан бажарилади. Нишонга қараб отиш учун нишон 8, 10, 12, 15, 20м. ли керакли масофага ўрнатилади. Мусобақалашувчилар турган жойлардан нишонга 2 марта отиб машқни бажариб кўрадилар, сўнгра 5 марта ҳисобга олинадиган улоқтиришни бажарадилар. Нишонга тегиши ,,тегди” ёки ,,тегмади” деб қайд қилинади.
Тўп ёки гранатани улоқтириш пайтида тўп ёки граната тушган жой метр ва сантиметрларда 1см. аниқлик билан қайд этилади.
Машғулотлар жараёнида улоқтириш машқларининг ўзидан фойдаланилади. Умумий ривожлвнтирувчи машқларни барча мушакларга қўллаш лозим: елка бўғинларида қўлларнинг аниқ ҳаракатлари, тақлидий машқлар, майда тошлар отиш, теннис коптокчаларини узоққа, нишонга қараб отиш, масофани камайтириб ёки кўпайтириб отиш (улоқтириш)лар, турган жойдан улоқтиришлар, югуриб келиб улоқтириш, мўлжалсиз улоқтириш меъёрини бажариш. Машқлар ўнг ҳамда чап чап қўл билан бажарилади, такрорланади.
6.Чидамлиликни тарбиялаш учун 6 дақиқага югуриш. Югуриш йўлкаси, волейбол майдонининг чизиқлари бўйлаб ўтади. Майдонни бурчакларига ва майдон марказининг чизиқларига 50см. узоққа рангли устунчалар ўрнатилади. Йўлакчанинг узунлиги 54 м бўлиб, шуғулланувчилар 6 дақиқа давомида иложи борича кўп маротаба майдон бўйлаб югуришлари керак. Масофада 10 кишилик гуруҳ бўлиб югурилади. 6 дақиқа давомида юриш ва югуришга рухсат берилади ва шуғулланувчилар ҳар бир ваққитни ҳис этиб, 6 дақиқадан сўнг жойида тўхтаб қолади. Бунда натижа-шуғулланувчилар орасидаги оралиқ, яъни шуғулланувчилар 6 дақиқа давомида югуришган айлана сони (бир айлана 54м) ва шу билан бирга охирги бошланган масофа оралиғи билан аниқланади.
7. Мокисимон югуриш –спорт майдонининг югуриш йўлакчасида 10 метрлик масофа ўлчанади. Югуриш ,, старт” чизиғидан юқори старт билан бошланиб, 10-чизиқгача югурилади. Тезкорлик билан орқага бурилиб, ,,старт” чизиғига югуриш давом этиб, қайта бурилиш билан югурилади ҳамда 10 метирлик масофадан орқага бурилиб ,,финиш” чизиғигача югуриб тугатилади. Старт ҳакамнинг вақтни белгилаши билан бошланади.
8. Арқонга тирмашиб чиқиш. Меъёрий талаблар стандарт арқонларда қабул қилинади. Оёқ ва қўллар ёрдамида ҳамда оёқнинг ёрдамисиз тирмашиб чиқишга рухсат берилади.
9. Гимнастика деворининг зиналарини навбатма-навбат босиб тепа ва пастга тирмашиб чиқиш. Тирмашиш машқлари махсус гимнастика деворларида ўтказилади.
10.Гимнастика ўриндиғи бўйлаб юриш. Гимнастика ўриндиғининг ўтирадиган қисми полга ётқизилиб, ингичка қисмини юқорига қаратилади ва мувозанат сақлаб юриш машқлари бажарилади.
11.Қўлларни букиш ва ёзиш.-Шуғулланувчилар қўлларига таяниб ётган ҳолда дастлабки ҳолатни эгаллайдилар, ишора берилиши билан шуғулланувчилар қўлларини букиб, сўнг қўлларини ёзадилар. Шуғулланувчиларнинг машқни бажаришида қўлларни букиб ёзиш саноғи олиб борилади.
12.Турникда тортилиш. Бу куч сифатларини ривожлантиришга ёрдам берувчи меъёрий машқ. Баланд турникда юқоридан ушлаб, тўғри қўлларга осилиб турган ҳолатда (оёқлар ерга тегмай) бажарилади. Қўлларда тортилиш турникнинг грифини кесиб ўтишга қадар бажарилади, 5 сониядан ортиқ тўхташга ҳамда тортилиш пайтида силкиниш ҳаракатларига рухсат берилмайди (10, 15 марта ва ҳоказо )
Турникда бир вақтни ўзида “Мумкин!” буйруғига кўра икки иштирокчини тортилиш машқини бажаришга рухсат берилади. Санашни ижрочиларнинг рўпараларда турган ҳисобчи – ҳакамлар баланд овоз билан олб борадилар. Нотўғри бажарилган тортириш “Ҳисобланмасин!” деган буйруқ билан қайд этилади. Машқ тугаши билан натижа иштирокчи ва мусобақа қайдномасини ёзаётган котибга эшиттириб эълон қилинади.
Машғулот жараёнида буюмларсиз ва буюмлар билан умумий ривожлантирувчи машқлар: тортилишнинг ҳар хил усуллари (ётган, осилган, турган ҳолатда), баланд турникда, юк билан шеригининг ёрдамида осилган ҳолатида тортилиш; максимал миқдорда, қўлда осилиб турган статик тавсифдаги машқлар; натижани ҳисоблаш учун тортилиш қўлланилади. Мунтазам суръатда тортилиш миқдорини аста-секинлик билан ошириб бориш учун уларни “эрталабки бадан тарбия машқлари” мажмуи охирида бажариш мумкин.
13. Чалқанча ётган ҳолатда гавдани кўтариш. Жисмоний сифатларни ривожлантириш учун хизмат қиладиган меъёр.
Машқ текис юзада орқаси билан (чалқанча) ётган ҳолатда бажарилади, оёқлар кафти (юзи) шериги томонидан ушлаб турилади, қўллар бош ортида, бўлади.
Дастлабки ҳолат қабул қилингандан кейин қатнашчиларга “Мумкин!” деган буйруқ берилади. Гавдани кўтариш натижаси неча марталиги билан қайд қилинади (20, 30 ва ҳоказо). Агар гавдани тик (вертикал) ҳолатда кўтарилаётган бўлса, машқлар бажарилган саналади.
Машғулот тўғри тутилган оёқларда бажарилади. Стулда, ўриндиқда, ерда ўтирган ҳолатда турли хил силкитиш ҳаракатларини қўллаган ҳолда умумий ривожлантирувчи машқлар, оёқларни силкитиш, оёқларни тиззадан букиш билан бир вақтда тиззаларни кўкракка теккизиш, тўғри тутилган оёқларни юқори бурчак ҳолатигача кўтариш. Орқаси билан ётган ҳолатда галма-гал тўғри тутилган оёқларни кўтариш, қўлларни турли хил ҳолатида (қўллар белда, елкада, бошнинг орқасида) гавдани кўтариш, тиркаб кўйилган оёқлар ҳолатида (гимнастика ўриндиғи, гимнастика девори, бошқа буюмлар, шериги) гавдани юқоридаги каби кўтаришлар, меъёрларни тўлиқ бажариш.
14. Сузиш. Жисмоний чидамлилик ва бошқа сифатларни ҳамда сув муҳтида ҳаракат кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берувчи меъёр.
Сузиш машғулотларини ташкил этиш сузиш бўйича меъёрларни қабул қилиш алоҳида диққатни ва эҳтиёткорликни талаб этади. Машъулотлар ва мусобақаларнинг хавфсизлигини таъминловчи барча қоидаларга риоя қилиши зарур. Машъулотларни ва меъёрларни қабул қилишни сув ҳавзасида ёки табиий (дарё, кўл) сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига амал қилинган ҳолда махсус жиҳозланган жойида қабул қилиш мумкин. Машғулот сув ҳавзаларида масофа қирғоқ бўйлаб 90-120 см. чуқурликка эга бўлган жойларда ўтиши керак.
Меъёрни топшириш учун суза оладиган қатнашчиларга рухсат этилади, суза олмайдиганлар учун эса машғулотлар ташкил этиб ўргатилгандан кейингина уларни мусобақаларга қўйиш мумкин.
Сузишни қабул қилиш учун старт – ҳакам қатнашчиларга буйруқ бериб (чўзиқ ҳуштак билан) старт жойига чақиради.
Ҳакамнинг “стартга!” деган буйруғи билан қатнашчилар сузувчининг старти ҳолатини эгаллайдилар ва “Марш!” (старт пистолетининг ўқ узиши) буйруғи билан сузиш бошланади. Сузишда иштирок этувчилар сони сув ҳавзаси (бассейн) даги йўлаклар сонига боғлиқ. Натижа 0,1 сония аниқлик билан ҳар бир йўлак бошида турган хронометрист-ҳакамлар томонидан ўлчанади.
15. Ўқ отиш. Бу қурол билан муомалада бўлишнинг ва ўқ отиш малакаларининг дастлабки асосларини шакллантирувчи ҳарбий-амалий меъёр.
Ушбу меъёрнинг қабулини ташкил этиш жараёнида қурол билан муомалада бўлиш қоидалари ва ўқ отиш маррасида ўзини тутиш қоидалари ҳақида суҳбат ўтказиш зарур.
Ўқ, отиш махсус жиҳозланган тирда ТОЗ-8 типидаги кичик калибрли милтиқдан 6 рақамли нишонга 25 м. масофадан ётган ҳолатта ёки ИЖ -38 типидаги пневматик милтиқдан стол ёки устунга таяниб турган ҳолатда 8-рақамли нишонга қараб 5 м. масофадан амалга оширилади.
Нишонларни тайёрлаб қўйгандан сўнг қатнашчилар ўқ отиш йўлкасига таклиф этилади ва уларнинг ҳар бирига 3 тадан синов ўқ берилади. Синов ўқ отиб кўрилгандан сўнг нишон алмаштирилади ва қатнашчиларга ҳисобга олинадиган ўқ отиш учун 5 тадан ўқ берилади. Ўқ отишлар қатъиян раҳбарнинг рухсати билан амалга оширилади. Қилинадиган ҳаракатларнинг барча босқичларига ҳар бир гуруҳ учун 15 дақиқа вақт ажратилади.
Нишонга қараб ўқ отиш натижалари қўлга киритиладиган очколар миқдори билан белгиланади ва бу натижалари мусобақалар баённомасига киритилади.
Ушбу меъёрни қабул қилиш учун шароит бўлмаса, уни коптокни нишонга отиш билан алмаштириш мумкин-эркаклар 15-20 м, хотин-қизлар 10-15 м. масофадан туриб отадилар. Синов учун 2-та, ҳисоб учун 5 та коптокни отиш, нишонга 3-5 марта тегса ҳисобланади.
16. Сайрлар, саёҳатлар, экскурсиялар табиат қўйнида паст-баланд жойлар (истироҳат боғлари, ўрмонлар, далалар, тоғлар, дарё қирғоқлари, кўллар ва ҳ.к)да ўтказилади. Ўқитувчи жонажон Ватанимизнинг манзарали жойлари ҳақида суҳбатлар уюштиради. Енгил ҳаракатлар ва тўхташлар билан 2.5 км. масофага юрилади.
Туризм вилоят туризми маъмурияти томонидан қатъий белгиланган маршрут асосида (5 дан 25 км. гача инструктор назоратида) олиб борилади. Саёҳат давомида турган жойни, йўналишни аниқлашни, туристик анжомлардан фойдаланишларни, тўсиқлардан ошиб ўтиб қийинчиликларни енгиш, палатка қуриш, овқат пишириш, бир-бирига ёрдам бериш, табиатни севиш ва уни асрашни ўргатилади, максимум билим ва кўникмаларни бериш вазифалари ҳам қилинади.



Download 71,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish