1. Умумиқтисодий тавсифдаги мутаносибликлар.Бунга миллий даромаддаги таркибий қисмлар –истеъмол фонди ва жамғариш фонди ўртасидаги; иқтисодиётдаги товар ва хизматлар массаси билан пул массаси ўртасидаги; аҳолининг даромадлари билан харажатлар ўртасидаги мутаносибликларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
2. Тармоқлараро мутаносибликлар.Миллий иқтисодиётнинг мувозанатини таъминлашда тармоқлараро мутаносибликлар алоҳида ўрин тутади. Миллий иқтисодиёт жуда кўп тармоқ ва соҳалардан иборат бўлиб, уларнинг ривожланиши бир-бирини тақозо қилади. Бир тармоқда яратилган
3. Тармоқ ичидаги мутаносибликлар.Тармоқлараро мутаносиблик ва миллий ишлаб чиқариш даражасидаги мувозанатлик тармоқлар ичидаги мутаносиблик орқали таъминланади. Тармоқлар ичидаги мутаносиблик алоҳида олинган тармоқ таркибидаги соҳа ва ишлаб чиқаришлар ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди.
4. Ҳудудий (территориал) мутаносибликлар.Иқтисодий ривожланиш мамлакат айрим ҳудудлари ўртасидаги боғлиқликни ҳам тақозо қилади. Юзаки қараганда ҳудудлар ўртасидаги мутаносибликларнинг мамлакат иқтисодий ривожидаги роли тўлиқ намоён бўлмайди. Лекин алоҳида ҳудудий бўлинмалар
5. Давлатлараро мутаносибликлар.Бу мутаносибликни икки ҳолат тақозо қилади. Биринчидан, дунёнинг кўпчилик мамлакатлари халқаро меҳнат тақсимоти орқали бир-бири билан боғланган, иккинчидан, шу боғлиқлик орқали миллий ишлаб чиқаришнинг бир қисми чет элликлар томонидан харид қилинади ёки миллий ишлаб чиқарувчилар ўз истеъмолининг бир қисмини четдан келтирилган маҳсулотлар ҳисобига қондиради.
44 Makroiqtisodiy beqarorlik va iqtisodityotning ssiklligi
Ҳар қандай мамлакат иқтисодий ўсиш, иқтисодий ресурсларнинг тўла бандлиги ва нархларнинг барқарор даражасига эришишга ҳаракат қилади. Аммо узоқ муддатли иқтисодий ўсиш бир текис ва узлуксиз бормайди, у иқтисодий беқарорлик даврлари таъсирида тебранибтуради. Иқтисодий ўсиш кетидан доимо таназзул келиб туради. Вақти-вақти билан объектив қонунларнинг ўзгартириб бўлмайдиган таъсири остида такрор ишлаб чиқариш ҳаракатида айрим вақтларда, айрим бўғинларда узилишлар пайдо бўлади ва бу узилиш иқтисодиёт номутаносибликларининг кескин шаклда намоён бўлиши ҳисобланади. Бу ҳолат иқтисодий адабиётларда иқтисодиётнинг циклли ривожланиши деб аталади.
Иқтисодий цикл деганда, одатда иқтисодиёт ривожланишининг бир ҳолатиданбошланиб, биринкетин бир неча фазаларни босиб ўтиб, ўзининг дастлабки ҳолатига қайтиб келгунга қадар ўтган давр тушунилади.Иқтисодиётнинг ривожланишидаги ҳаракати бир цикл билан тўхтаб қолмайди, балки у тўхтовсиз тўлқинсимон ҳаракат сифатида давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |