ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Экологик таҳлил
Экосан ташкилоти
Экологик бошқариш
Экология бўйича лойиҳа смета ҳужжатлари
Экологик хавф
9-МАВЗУ ЛОЙИҲАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ, МОҲИЯТИ ВА ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
Режа:
1. Ижтимоий таҳлилнинг моҳияти ва таркибий қисмлари
2. Аҳолининг ижтимоий-маданий ва демографик хусусиятлари
3. Лойиҳа ва маҳаллий маданият талаблари
1. Ижтимоий таҳлилнинг моҳияти ва таркибий қисмлари
Ҳар қандай лойиҳа самарали амалга оширилиши учун ижтимоий таҳлилнинг аҳамияти катта. Лойиҳанинг таклиф этилаётган у ёки бу варианти аҳолининг мақсадли гуруҳи манфаати талабларига жавоб бериши ёки бермаслигини аниқлаш ижтимоий таҳлилнинг вазифаси ҳисобланади. Ижтимоий таҳлил лойиҳа ва у йўналтирилган ижтимоий гуруҳнинг ўзаро мувофиқ келишини яхшилаш бўйича тадбирларни таклиф этади. Шунингдек, ижтимоий таҳлил аҳоли томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳамда жамоатчилик фикри ва қарашларидаги ўзгаришларни рағбатлантириш йўли билан лойиҳа мақсадларига эришишни таъминлайдиган лойиҳа стратегиясини белгилайди.
Ижтимоий таҳлил қилинмаган лойиҳа мазмунига уни ишлаб чиқарувчиларнинг маданий қарашлари лойиҳа мўлжалланган кишиларнинг маданий қарашларига нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатади. Ижтимоий таҳлил лойиҳа таҳлилининг бошқа турлари билан бирга ўтказилиши керак. Лойиҳа таҳлилининг бошқа турлари сингари ижтимоий таҳлил ҳам индентификация босқичида бошланиб, лойиҳа даврининг кейинги ҳар бир босқичида давом этиши керак.
Ижтимоий таҳлил тўрт асосий соҳага эътиборни жамлайди. Булар:
Лойиҳага таъсир кўрсатадиган аҳолининг ижтимоий-
маданий тавсифи, миқдорий тавсифи ва ижтимоий тузилмаси
бўйича таҳлил.
Лойиҳа амал қиладиган ҳудуддаги аҳоли томонидан
ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакллари, шу жумладан, оилалар, уй хўжаликлари тузилмаси, ишчи кучининг мавжудлилиги,
ерга эгалик қилиш шакллари, ресурслардан фойдаланиш имконияти ва улардан фойдаланишни тартибга солиш масалалари
таҳлили.
Лойиҳанинг маҳаллий маданият нуқтаи назаридан талабга жавоб бериши, хусусий лойиҳанинг мавжуд ижтимоий меъёрларга мослашувчанлиги, кишиларнинг қарашларида, ўз эҳтиёжларини англашларида зарур ўзгаришлар ясашга қобиллиги.
Лойиҳадан уни амалга оширувчи ташкилот ҳамда маҳаллий аҳоли манфаатдорлигини таъминлаш стратегияси. Бундан мақсад аҳоли ва ташкилотларнинг лойиҳанинг барча босқичларида узлуксиз иштирокини таъминлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |