Бунда Кд1 - дисконтлаштириш коэффициентининг маълум фоиз
ставкаси билан биринчи йилги қиймати;
Кдi - навбатдаги йиллар учун аниқланган дисконтлаштириш
коэффициентининг миқдори;
i - маълум (i) йилга тўғри келадиган дисконтлаштириш
коэффициенти (i = 1,n);
n - инвестиция қўйилган йиллар сони.
Масалан, мазкур ишнинг 1-жадвалида дисконтлаштириш коэффициенти келтирилган. Бу 7 йилга мўлжалланган 15 фоизлик инвестицияга тўғри келади. Ушбу коэффициентлардан фойдаланиб жорий аннуитет коэффициентларини аниқлаш мумкин (2.5.-жадвал).
Ушбу аннуитет коэффициентларидан фойдаланиб оддий аннуитетнинг жорий қийматини аниқлаш мумкин. «Жамшид» фирмасининг ҳокимиятга беш йил давомида ҳар йилига 40,0 минг сўмдан ижара ҳақи тўлаб туриши учун 15 % лик двиденд ставкаси билан бу йил қанча инвестиция қўйиш лозимлиги аниқланади. Бу учун қуйидаги ҳисоб-китоб амалга оширилади:
2.5. - Ж а д в а л
Оддий аннуитет коэффициентини аниқлаш ҳисоб-китоби
Йиллар
|
Дисконтлаштириш коэффициенти
|
Ҳисоблаш усули
|
Аннуитет коэффициенти
|
1
|
0,870
|
0,870
|
0,870
|
2
|
0,756
|
0,870 + 0,756
|
1,626
|
3
|
0,657
|
1,626 + 0,657
|
2,283
|
4
|
0,572
|
2,283 - 0,572
|
2,855
|
5
|
0,497
|
2,855 + 0,497
|
3,352
|
6
|
0,433
|
3,352 + 0,433
|
3,785
|
7
|
0,377
|
3,785 + 0,377
|
4,162
|
Ушбу усул билан аниқланган аннуитетлар коэффициентларининг миқдори 3-иловада келтирилган.
Ажқ = Ас х Коа
Бунда Ажқ - аннуитетнинг жорий қиймати;
Ас - аннуитет сўммаси;
Коа - оддий аннуитет коэффициенти.
«Жамшид» фирмаси ҳокимиятга 2 та хонадон фойдалангарлиги туфайли ҳар йили 40,0 минг сўмдан тўлаб туриши учун 15 % лик двиденд ставкаси билан бу йил 134,1 минг сўм инвестиция қўйиши лозим экан:
40,0 х 3,352 = 134,1 минг сўм
Мазкур ҳисоб-китобдан шундай хулоса чиқариш мумкинки «Жамшид» фирмаси ҳар йили 40,0 минг сўм ижара ҳақи тўлаб туриши учун бу йил 15 % лик ставка билан 134,1 минг сўм инвестиция қўйиш кифоя экан. Агар шу фирма инвестицияга пул қўймаса шу беш йил мобайнида 200,0 минг сўм (40,0 х 5) маблағ тўлаши керак эди. У инвестиция қўйиш эвазига 65,9 минг сўм (200,0 - 134,1) фойда қилди.
Бу ерда 40,0 минг сўм оддий аннуитет сўммаси, 3,352 рақам оддий аннуитетнинг жорий қийматини аниқловчи коэффициент, 134,1 минг сўм асосий сўмма ёки инвестициянинг бошланғич қўйилиши лозим бўлган қиймати.
Таъкидланганидек, оддий аннуитет йил охирида тўланса, қопланадиган аннуитет эса давр бошида тўланади. Агар олдинги «Жамшид» фирмасининг мисолига мурожаат қиладиган бўлсак, у ҳокимиятга беш йил давомида 40,0 минг сўмдан ижара ҳақи тўлашга тўғри келади. Қопланадиган аннуитет усули қўлланилса қўйиладиган инвестиция 4 йилга ҳисобланади. Чунки йил бошида тўланса бешинчи йил учун тўртинчи йилнинг охирида тўлаш кифоя. У ҳолда ҳисоб-китоб ва аннуитет миқдори бироз ўзгаради. Бу эса қуйидаги формуладан фойдаланишни тақозо қилади:
Ажқ = Ас х (Коаi + 1)
Агар ўтган мисолимиздаги маълумотлардан фойдаланадиган бўлсак, ушбу формула маълумотлари қуйидагича бўлади:
Ажқ = 40,0 х (2,855 + 1) = 154,2 минг сўм
Ушбу сўмма шуни кўрсатадики, «Жамшид» фирмаси ҳокимиятга ижара ҳақини қопланадиган аннуитет усули билан тўлайдиган бўлса шу йилда 154,2 минг сўм 15 % лик ставка билан инвестиция қўйиши лозим экан. Бу ҳолда фирманинг фойдаси 45,8 минг сўмни (200,0 - 154,2) ташкил қилади. Чунки бу ҳолатда 40,0 минг сўм йил бошида тўланиб кетилди. Бу учун бир йиллик двиденд ставкаси ҳисобланади. Шу ва шу каби омиллар натижада оддий аннуитет усулига нисбатан 20,1 минг сўм (154,2 - 134,1) кўп инвестиция қўйиш лозим бўлади.
2. Аннуитетнинг келгуси қиймати
Оддий аннуитетнинг жорий қиймати билан бирга келгуси қиймати ҳам аниқланади.
Оддий аннуитетнинг келгуси қиймати деганда бугунги кундан бошлаб то белгиланган вақтгача даврлар бўйича бир хил тўловни амалга оширганда маълум фоиз ставкаси билан қанча миқдорга эга бўлиши тушунилади.
Бошқача қилиб айтганда оддий аннуитетнинг келгуси қиймати пулдорнинг тегишли ставкада бир хилдан инвестиция қўйиб борса маълум даврдан кейин унинг миқдори қанча бўлишини кўрсатади. Масалан, «Жамшид» фирмаси ҳар йили 50,0 минг сўмдан беш йил давомида 15 % лик ставка билан инвестиция қўйишга қарор қилди. Уни шу беш йилдан кейинги инвестициянинг умумий миқдори, яъни келгуси қиймати (Акқ) қизиқтиради. Уни топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия қилинади:
Акқ = Ас х Как ;
Энг аввало, оддий аннуитетнинг келгуси қийматини аниқлайдиган коэффициентни (Как) топиш лозим. Бу учун дисконтлаштириш коэффициентининг келгуси қиймати кетма-кет равишда қўшилади. Бу ҳолат қуйидаги фомуладан фойдаланилади:
Как = 1 + Ккқi
Do'stlaringiz bilan baham: |