1. Инвестицияларнинг моҳияти



Download 448,96 Kb.
bet37/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   110
Bog'liq
iNVST111

Бунда Р - Лойиҳанинг бир сўмлик ўтган даврдаги келгуси қиймати.

Ушбу формула асосида 7 йилга мўлжалланган инвестиция ёки пул оқимларининг 15 % ставка билан келгуси қийматини аниқлаш учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз (2-жадвал).


2 - ж а д в а л


Инвестиция лойиҳасининг (пул оқимларининг) 1 сўмлик келгуси қийматини аниқлаш ҳисоб-китоби



Йил-лар

Ҳисоблаш усуллар
(Z = 15 %)

Инвестициянинг 1 сўмлик келгуси қиймати

1

1,0000 х 1,15

1,1500

2

1,1500 х 1,15

1,3225

3

1,3225 х 1,15

1,5209

4

1,5209 х 1,15

1,7490

5

1,7490 х 1,15

2,0114

6

2,0114 х 1,15

2,3131

7

2,3131 х 1,15

2,6600

Ушбу усул билан аниқланган коэффициентлар миқдори 2-иловада келтирилган.


2. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий


баҳолашнинг пул тушумларини дисконтлашга
асосланган услублари

Соф жорий қиймат — NPN (ингл.net present value). Соф жорий қиймат кўрсаткичи лойиҳа амалга оширилиши натижасида фирма бойлиги қанчага кўпайганини характерлайди. Соф жорий қийматга асосланган ҳолда инвестицияларни таҳлил қилиш усули қуйидаги иккита шартдан келиб чиқади:



  • ҳар қандай корхона ёки фирма ўз бойликларини оширишга ҳаракат қилади;

  • ҳар хил вақтда сарфланган маблағлар бир хил қийматга
    эга бўлмайди.

Соф жорий қиймат бу дисконтланган пул тушумлари билан (албатта инвестиция натижаларида вужудга келган) дисконтланган харажатларнинг фарқидир.
Агар бошланғич инвестиция маблағларини 10, t-давр охиридаги пул тушумларини СҒt деб белгаласак, у ҳолда соф жорий қийматни аниқлаш формуласи қуйидаги кўринишга эга бўлади (13-формула):

Агар соф жорий қиймат (NPV) мусбат миқдорга эга бўлса бу лойиҳа учун қилинадиган инвестиция самаралидир.


Мисол: Фирма 500 млн. сўмга универсал дўкон учун жой, бино сотиб олди. Бу дўкондан 10 йил давомида ҳар йили 100 млн. сўмдан пул тушумлари бўлади. Ўша даврда муқобил фойда меъёри 10% бўлса, шу дўконни сотиб олиш керакми, деган савол туғилади. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, фирма 10 йил ичида ўз капиталини 114,6 млн. сўмга кўпайтиради. Лойиҳа самаралидир.
Айрим ҳолларда «узоқ» муддатли инвестиция сарф этилиб, узоқ муддат ичида пул тушумлари вужудга келади. Яъни пул оқими бирданига эмас, бир неча йилга чўзилади. Бувда қуйида-ги формуладан фойдаланиш мумкин(14-формула):

Лойиҳаларнинг ҳаёт даври чекланмаган ҳолатларда ҳисоблашда Горден формуласидан фойдаланилади ( 15-формула):

Бу ерда: СҒ1-пул тушумлари;
q-пул тушумларининг доимий ўсиш суръатлари.

Мисол: Фирма янги «Моделлар уйи»ни 510 млн. сўмга сотиб олмоқчи. Шу даврда муқобил фойда меъёри 15%. Ҳар йили бу корхона 70 млн. сўм пул тушумларини вужудга келти-ради. Корхонаии сотиб олиш тўғри бўладими?


NPV=70 / (0,15-0) - 510=466,7-510=-43,3
Бундан кўриб турибмизки, корхонани сотиб олиш фирма учун зиён келтиради:
Фараз қилайлик, пул тушумлари йилига 4% га ошсин ва йил охирида 70 млн. сўм пул тушумига эга бўлинсин, бундай ҳолатда корхонани сотиб олиш фойдали бўлади.

NPV=70/(0,15-0,04)-510=70/0,11-510=636,4-510=126,4 млн.сўм.


Инвестициялар самарадорлигини NPV асосида аниқлаш усули кенг тарқалганига сабаб бу кўрсаткичнинг дастлабки шарт-шароитлар турли комбинацияларида барқарор ўзгармай туришидир. ИРV инвестициялашнинг ушбу варианти фирма бойлиги ўсишига олиб келадими, деган саволга жавоб берса-да, бундай ўсишнинг нисбий ўлчамлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Бундай маълумот эса инвестор учун жуда зарур. Бу камчиликни тўлдириш учун бошқа бир кўрсаткич инвестициялар рентабеллигини ҳисоблаш усулидан фойдаланилади.


Инвестиция рентабеллиги РI (ингл. ргоfilability index) — қилинган ҳар бир сўм инвестицияга қандай даражада фойда олинганлигини ёки инвестор бойлиги қанчагакупайганини ифодалайдиган кўрсаткичдир. Кўпинча, фойда меъёри, дейиладиган бу кўрсаткични қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин ( 16-формула):


Download 448,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish