Ўз маблағлари рентабеллиги коэффициенти (Кўр) бевосита инвесторлар манфаатини номоён қиладиган кўрсаткичлардан биридир. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун фойда сўммасини (Ф) ўз маблағларининг ўртача йиллик қийматига (Ўм) бўлиш кифоя. Бу учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:
Ф
Кўр = -----------;
Ўм
Ушбу кўрсаткичнинг миқдори:
бир сўм ўз маблағлари (инвестиция қиймати) бир йил давомида қанча фойда келтиришини;
ўз маблағлари (инвестиция қиймати) неча йилда ўзининг қийматини тўлиқ қоплай олишини;
уларнинг динамикасини, яъни фойда ёки ўз маблағларининг жадал ўсаётганлиги каби хулосаларни қилиш учун асос бўлади.
Ушбу кўрсаткичнинг миқдори қанча баланд бўлса корхона ва инвесторлар учун шунча яхши. Шу туфайли унинг доимий ўсиб боришини, ҳеч бўлмаганда камайишга йўл қўймаслигини таъминлаш лозим. Шундагина корхона инвестициясининг жозибадорлигини, унинг иқтисодий самарадорлигини оширишга мувоффақ бўлади.
Асосий ва айланма маблағлар рентабеллиги коэффициенти (Камр) фойда сўммасини (Ф) асосий ва айланма маблағларнинг ўртача йиллик қийматига (Ав, Ам) бўлиш йўли билан аниқланади, яъни қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Ф
Камр = --------------;
Ав + Ам
Аксарият ҳолда инвестиция асосий ва айланма маблағларга қўйилади. Уларнинг ишлатилиши корхонага ҳам, инвесторга ҳам фойда келтиради. Уларнинг келтирадиган фойдаси инвестор манфаатини ифодалайди. Шу туфайли инвестиция лойиҳасини таҳлил қилганда мазкур энг анъанавий кўрсаткичдан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ушбу кўрсаткични баҳолаб ва солиштириб қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
бир сўм асосий ва айланма маблағларга қанча фойда тўғри келганлиги тўғрисида;
асосий ва айланма маблағларнинг самарадорлиги ҳақида;
агар уларнинг динамикаси аниқланса шу учта кўрсаткичдан қайсилари жадал ўсаётганлиги тўғрисида ва ҳ.к.
Юқорида молиявий коэффициентларнинг аниқланиш йўллари ва мазмуни кўриб чиқишди. Ушбу коэффициентларнинг моҳияти шу таъкидланганлар билан чекланмайди, чунки уларни мазкур ишда инвестиция лойиҳасини амалга оширишда
Ушбу коэффициентларнинг бир қанча ютуқлари билан бирга ўзларига яраша айрим камчиликлари ҳам мавжудки, уларни таҳлил жараёнида албатта инобатга олиш лозим. Чунки лойиҳа таҳлилида асосан бўладиган келгуси жараёнлар ўрганилади. Аммо мазкур коэффициентларни бўлғуси жараёнлар учун аниқлаш қийин. Шу туфайли, лойиҳа таҳлили нуқтаи назаридан, мазкур молиявий коэффициентларнинг қуйидаги камчиликларини инобатга олиш лозим:
коэффициентлар ҳақиқий маълумотларга, яъни ҳисоботда ифода этилган маълумотларга асосан ҳисобланади. Бу уларни солиштиришда баъзи қийинчиликларни туғдириши мумкин;
коэффициентлар ўтган даврни ифодалайди. Бу эса аниқланган камчиликларни бартараф қилиш имконини бермайди. Бу камчиликларни фақат келгусида инобатга олиш лозим, холос;
уларнинг йўналиши турли бўлганлиги бир хил хулоса чиқаришни қийинлаштиради;
уларнинг миқдори жуда кичик рақамларда ифодаланади. Бу катта иқтисод учун ҳеч аҳамиятсиздек туюлиши мумкин;
коэффициентларни ҳисоблаш учун турли ҳисоботлардан фойдаланишни, қўшимча таҳлилий жадваллар тузишни тақозо қилади ва ҳ.к.
Аммо бу камчиликлар корхона молиявий хўжалик фаолиятини, инвестициянинг ҳолатини, инвестиция жозибадорлигини баҳолашга салбий таъсир қилмайди. Шу туфайли ушбу коэффицентлар билан ишлаганда уларга тўғри ва одилона ёндошиш лозим бўлади. Зеро таҳлилчининг хулосаси корхонани бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Қачонки ахборотлар тўғри бўлса, тўғри хулоса чиқарилади. Тўғри хулоса корхонани одилона бошқариш имконини беради. Ҳамиша САҲТХОБ томойили амал қилади (С-софлик, Аҳ-ахборотлар ҳаққонийлиги, Тх - тўғри хулоса, ОБ-одилона бошқарув).