1 икки торли дутор



Download 19,22 Kb.
Sana12.06.2023
Hajmi19,22 Kb.
#950705

Л.Ф.Костенко 1841 йил 19 февраль Полтава губерниясида туғилган. Петровскийкадаги корпусида, 2 сонли Констанский мактабида ва Бош штаб Николаев номидаги академияда таълим олган. 1867 йил Туркистон генерал губернатори ёрдамчиси, Ўрта Осиё илмий жамияти ва Туркистон геограция жамияти аъзоси бўлган. 1876 йил Туркистон ҳарбий округи статистик ҳисоботини тузган. 1891 йил 28 сентябрда Санкт-Петербургда вафот этган. У ўз мақолаларини “Голос”, “Туркистон вилоятининг газети” , “Жаҳон иллюстрацияси” матбуот органларида 1870 йил Бухоро саёҳати мақолаларини бостирган. Унинг уезди собиқ бошлиғи рус полковниги С.И.Носовичнинг Тошкент билан 50 нафар қозоқ соқчилари назоратида 1873 йил 23 май Тошкентдан Бухорога келиб, ўша йилнинг 18 июль куни қайтиб кетади. У Бухоро амирининг афғонлар билан мунособати аниқланиб, руслар билан аксинча илиқлашганини ёзиб қолдирган.
Муқаддас жойларини назорат қилди. Аҳмад Дониш уни отдан тушиб қадамжоларга киришга қўндирди. Таомилга кўра Европа саёҳатлари ва элчилари Бухоро зиёратгоҳлларига от устига кириб бошқа аждодларимизга нисбатан ҳурматсизлик ва нописандлик ҳисобланган.

Рус генерали, дипломат ҳамда шарқ ҳарбий илмидан яхшигина хабардор.. Л.Ф.Костенко ўзининг хотира китобида “Аҳмад Дониш (1827-1897) 1870 йил 8 июнда кечқурун 20 00 да Бухоро элчилик боғида турган рус элчиси вакиллари олдига 7 кишидан иборат созандаларни олиб келган. Улар карнай-сурнай, дўмбиралардан ташқари Ўрта Осиё оркестрини (Ф.Костенко) ташкил этган бир неча чолғу асбобини олиб келган. Сарой созандаларининг чолғу асбоблари қуйидагилар эди:


1)икки торли дутор
2)танбур
3)қўбиз(қисқа дастали, пардасиз, ғижжакка ўхшаган асбоб-дисс)
4) зизак
5)флейта
6)кўкча-мусиқачи бир вақтнинг ўзида чаладиган 2 та кларнет
7)шохча
8) (доирага ўхшаш)1
Ф.Костенко мусиқа оҳангларидан ва концертдан илҳомланиб, Ўрта Осиё оҳанглари ўзига хос жозибадорлиги билан ажралиб туради. Эҳтимол бу оҳанглар европалик мусиқа усталари учун Шарқ ҳаёти ҳақида опера ва балет ёзишга манба ббўлиб хизмат қилади2 деб ёзганди китобида

Абдурауф Фитрат “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи”, “Ўзбек эскизамон мусиқаси ва унинг тарихи”, “Ўзбек мусиқаси тўғрисида”китоблари бор. (Сафаров О. Фольклор бебаҳо хазина.Тошкент.:Мухаррир.2010.-Б.143 )


Фитрат асарлар 3 жилдлик .Тошкент.:Маънавият.2003

Мусиқа бобида Абу Али Ибн Сино Фаробий давом эттирди. “Китоб аш-шифо”нинг “Жаво


Мусиқа илмига оид тўплам” қисмининг ҳар бири бир неча бобли олти бўлимдан иборат:”Ан-нажот”, “Донишнома” ҳамда “Тиб қонунлари”, “Рисолаи ишқ” асарларининг баъзи боблари мусиқанинг айрим масаларига бағишланган эди. Табиб соҳасида мусиқа муҳим тибибй воситалар сирасига киритди3

1 Костенко Л.Ф. Путешествие в Бухару русской миссис в 1870 году. С подробқм маршрутом от Тошкента до Бухары.Санкт-Петургбург.:Бортиевского. 1871.-С.72.

2 Костенко Л.Ф.Ўша китоб.-Б.73

3 Отахўжаев Азимбекхўжа. Абу Али Ибн Сино (рисола).Тошкент.: ABV MATBVOT-KONSALT;2011.-Б.22 (32 бет)

Тарихий манбаларда кўрсатилишича, манғитлар сулоласининг кейинги уч амири: Музаффархон, Абдулаҳадхон ва Олимхонлар даврида сарой Рикобида қуйидаги санъаткорлар фаолият кўрсатганлар: Тиллабой ҳофиз-хонанда, созанда (1812-1880, Бухоро) (Насруллохон, Музаффархон даври); Абдуқодирхўжа Савдо (тахаллуси Бепул), шоир, мусиқашунос (1823-Бухоро, 1873-Балжувон,) (Музаффархон даври); Холдорхон Ҳофиз – хонанда, танбурчи (1826-Ғиждувон-1896-Бухоро) (Музаффархон ва Абдулаҳадхон); Исо Маҳмуд –созанда (1826-1887 Бухоро), (Насруллохон ва Музаффархон даври); Уста Ислимхон, шоир, мусиқашунос, мусанниф (вафоти 1888-Бухоро) (Бузрук мақомидаги “Сақили Ислимхон” куйининг муаллифи),(Насруллохон ва Музаффархон даври); Ота Жалол, ҳофиз, созанда (1845-Бухоро 1928-Самарқанд),(Сарой созандаларининг бошлиғи), (Музаффархон, Абдулаҳадхон ва Саййид Олимхон даври); Ҳожи Абдураҳмон, созанда, хонанда, бастакор (1847-Бухоро, 1922-Самарқанд), (Музаффархон, Абдулаҳадхон ва Сайид Олимхон даври); Уста Ҳомид Савтхон – хонанда, созанда (1849-1918-Бухоро), (Музаффархон, Абдулаҳадхон ва Сайид Олимхон даври); Ота Ғиёс –танбурчи, дуторчи (1859-1927 Бухоро), (Музаффархон, Абдулаҳадхон ва Сайид Олимхон даври); Қори Кароматуллои Дилкаш Танбурий (1851-1906-Бухоро), (Музаффархон, Абдулаҳадхон даври); Қори Нажм-ҳофиз, созанда (Қори Нажмиддин Савтхон (1954-Ромитан, 1942-Бухоро)(Музаффархон, Абдулаҳадхон ва Сайид Олимхон даври); Тўра Ҳофиз – ҳофиз, созанда (1857-1924-Бухоро) (Музаффархон, Абдулаҳадхон ва Сайид Олимхон даври); Уста Эргаш Танбурий (1850-Ғиждувон, 1902-Бухоро), (Музаффархон, Абдулаҳадхон даври), Уста Яраш Танбурий Дафий – (1868-Ромитан,1908-Бухоро), (Музаффархон ва Абдулаҳадхон даври); Уста Тўла –хонанда, созанда (1860-Ғиждувон, 1914-Бухоро), (Музаффархон, Абдулаҳадхон ва Сайид Олимхон даври); Абдусамад Бегижон – хонанда, танбурчи, (1868-Ғиждувон, 1918-Бухоро), (Абдулаҳадхон ва Сайид Олимхон даври); Уста Иди (1869-1914 Ғиждувон) (Аҳадхон, Сайид Олимхон даври); Муҳаммадсиддиқ Ҳаййрат шоир, созанда (1876-1902-Бухоро) (Абдулаҳадхон даври); Ҳожихон Дуторий –танбурчи, дуторчи (1867-Бухоро, 1922-Самарқанд)(Абдулаҳадхон, Cайид Олимхон даври); Шарофхон ҳофиз (1864-1919) хонанда, созанда (Домла Ҳалим Ибодовнинг устози), (Музаффархон, Абдулаҳадхон ва Олимхон даври); Шоҳин (Шамсиддин Муҳаммад)-шоир, мусиқашунос (1866-Бухоро-1896-Насаф), (Абдулаҳадхон даври); Мирзо Абдукарим Танбурий-хонанда, созанда (1866-Вобкент-1924-Бухоро), (Абдулаҳадхон ва Амир Олимхон даври); Уста Жалол Ғолиб Дафий – доирачи, дафчи (1869-1948-Бухоро), (Абдулаҳадхон ва Сайид Олимхон даври); Қори Камоли Савтхон-ҳофиз, созанда, (1862-1942 Бухоро), (Абдулаҳадхон ва Сайид Олимхонлардаври); Туроб Мехтар-ҳофиз, бастакор, (1856-Ғиждувон-1933-Бухоро) (Музаффархон, Абддулаҳадхон, Олимхон даври), Борухи Калхот (1845-Бухоро, 1891-Самарқанд) Мақомхон ҳофиз, (Музаффархон ва Абдулаҳадхон даври); Левича ҳофиз (1873-Бухоро,1926-Самарқанд), Уста Шоди Азизов – ҳофиз, созанда, (1878-Ғиждувон, 1943-Бухоро), (Абдул-аҳадхон, Олимхон даври); Юсуфи Гург, Довудча Иноятов-хонанда, созанда, (Абдулаҳадхон, Сайид Олимхон даври); Уста Қурбон (бойсунлик ҳофиз) (Абдулаҳадхон, Олимхон даври); Туроб Қоровулбеги ғижжакчи – (Бухоро, Олимхон даври); Туроб Қоровулбеги ғижжакчи –(Бухоро, Олимхон даври); Уста Ёдгор – доирачи, мақомдон, Бухоро тумани, Деҳча қишлоғи, (Олимхон даври) каби қирққа яқин мақомдоон созандаю хонандалар амир рикобида хизмат қилганлар 1

Мазкур маълумотлар Асқарали Ражаб муҳаррирлигида нашр этилган Донишномаи Шашмақом, Душанбе-2009 ва бухоролик кекса санъаткорлар Иброхим ота Қосимов, (Қосим Персиён) ҳамда Оймуллойи Булбул (Бухоро фольклори билимдони) берган маълумотлар асосида аниқланган.





Download 19,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish