1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида


-модда. Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш



Download 345,5 Kb.
bet10/37
Sana22.07.2022
Hajmi345,5 Kb.
#837292
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
ЎРҚ-637 23.09.2020 таълим тўғрисидаги қонун

22-модда. Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш уларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-боб. Таълим тизимини бошқариш
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
таълим соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, педагог кадрларни ва илмий ходимларни аттестациядан ўтказиш, нодавлат таълим ташкилотларига таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) бериш ваколатли органни ушбу соҳада фаолият бошлаш тўғрисида хабардор қилиш, таълим тўғрисидаги ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини белгилайди;
(23-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, 2009 йил 11 февралдаги 40-сонли қарори билан тасдиқланган «Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисида»ги низом.
педагогик кадрларни таълим ташкилотларига ишга қабул қилиш ва улар фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди;
хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар беради;
хорижий давлатларда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди;
давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлайди ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бериш тартибини белгилайди;
экстернат тартибида ўқитишга йўл қўйилмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлайди;
фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлайди;
давлат таълим муассасалари ва ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди;
давлат олий таълим муассасалари ректорларини, шунингдек давлат иштирокида ташкил этиладиган олий таълим ташкилотлари (давлат улуши бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари, қўшма таълим муассасалари, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган таълим муассасалари ва бошқалар) ректорларини (раҳбарларини) лавозимга тайинлайди ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этади;
таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим ташкилотидан бошқасига кўчириш, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибини белгилайди;
таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш тартибини белгилайди;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди;
меҳнат бозори талабларини прогноз ва таҳлил қилиш асосида таълим ташкилотларида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаларини шакллантиради;
таълим ташкилотларига нисбатан моддий-техник, инфратузилмавий ва параметрик талабларни белгилайди;
дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш тартибини, шунингдек уларни етказиб беришга ва улардан таълим ташкилотларида фойдаланишга қўйиладиган талабларни белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(23-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси.

Download 345,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish