Илмий ташкилот
номи
|
Тармоқ корхонанинг
номи
|
Молиялаштириш
маблағи
(млн. сўм)
|
Муддати
|
Амалга ошириладиган ишлар
(бириктирилган ташкилот томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига)
|
КИМЁ СОҲАСИ
|
1.
|
Биоорганик кимё институти
|
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
|
2000
|
2020 йил якунига қадар
|
1. GMP талаб ва нормаларига мослашган тажриба-синов базасини яратиш.
2. Рутан таблеткаси, Прамипексол, «Равонол» капсуласи, «ГЛАС таблетка 0,1 г.» — яллиғланишга қарши, «Глилагин таблетка
0,2 г.», «Тимогель» суртмаси ва «Полижель» — дори воситаларини лицензион шартномалар асосида тижоратлаштириш.
3. «Тимоптин инъекцияси 100 мкг» ва «Эритим эритмаси»ни ишлаб чиқариш ҳажмини 10 баробарга ошириш.
4. Яллиғланишга қарши «Афлан 0,001%», «Кардин» препаратларини клиник синовларини амалга ошириш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
Шартнома асосида
|
2020 йил якунига қадар
|
1. Феромон тутқичлари ва «Биосолвент» препарати ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.
2. Элита уруғлик картошкани тижоратлаштириш, ДАГ-1 ва ДАГ-2 препаратларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.
|
2.
|
Умумий ва ноорганик кимё институти
|
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
|
Шартнома асосида
|
2020-2021 йилларда
|
1. 300000 та понтон қурилмасини сиғимларга урнатилиши, 100 тонна техник сульфанолни ва иссиқлик алмаштириш ускуналари тузли қатламлардан тозалаш учун маҳаллий эритувчини реализациясини таъминлаш.
2. Институт лабораторияларини замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш.
|
«Ўзсаноатқури-лишматериаллари» уюшмаси
|
Шартнома асосида
|
2020-2021 йилларда
|
«Стром» илмий-тадқиқот лабораторияси ва синов марказини таъмирлаш.
|
«Ўзкимёсаноат» АЖ
|
Шартнома асосида
|
2020 йил якунига қадар
|
1. Институтга қарашли технологик корпусни тўлиқ таъмирлаш ва институт лабораторияларини замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш.
2. «Ўзкимёсаноат» АЖ тасарруфидаги корхоналарда ишлаб чиқарилган 100 тонна нитрон толаси, 50 тонна олеум, 100 тонна поливинилхлорид маҳсулотларини харид қилиш.
3. «ЎзДЕФ-И» дефолиантини тажриба ишлаб чиқариш.
|
«Ўзбеккўмир» АЖ
|
Шартнома асосида
|
2020 йил якунига қадар
|
1. Кўмир брикет ишлаб чиқаришда қўлланиладиган импорт ўрнини босувчи маҳаллий боғловчи ишлаб чиқариш.
2. «Ўзбеккўмир» АЖ корхонаси базасидаги лабораторияда Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш.
|
3.
|
Ўсимлик моддалари кимёси институти
|
«Ўзкимёсаноат» АЖ
|
2000
|
2020 йил якунига қадар
|
1. Институт лабораторияларини замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш.
2. Сумиальфа, Номиний препаратларини давлат кимё комиссиясидан синовлар ўтказиш, кимёвий тоза реактив даражасидаги эритувчиларни тайёрлаш ва композицион гербицид ишлаб чиқиш.
|
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
|
2 000
|
2020 йил якунига қадар
|
1. Институт лабораторияларини замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш.
2. Ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда қисқа муддатли илмий стажировкаларига юборилишини таъминлаш.
3. Дигидроатизин гидрохлориди, Дангшень, Аллалгин технологиясини ишлаб чиқиш ва тажриба саноат намуналарини яратиш.
|
4.
|
Полимерлар кимёси ва физикаси институти
|
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
|
Шартнома асосида
|
2020-2021 йилларда
|
1. «Шўртан ГКК» МЧЖ билан углеродли суперконцентратлар ишлаб чиқариш технологиясини лицензион шартномалар асосида тижоратлаштириш.
2. «Шўртан ГКК» МЧЖ қошида замонавий илмий лаборатория ташкил этиш.
|
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси
|
8600
|
2020 йил якунига қадар
|
Бино ва иншоотларни таъмирлаш, коммуникация воситаларини ўрнатиш ва институт лабораторияларини замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш.
|
|