1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим



Download 1,2 Mb.
bet1/50
Sana13.07.2022
Hajmi1,2 Mb.
#792358
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
Кимё ва биология ПҚ-4805 12.08.2020




[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;

2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;

3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.01.00 Умумий қоидалар]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;

2.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда кимё ва биология фанларини ривожлантириш, ушбу йўналишларда таълим сифати ва илм-фан натижадорлигини ошириш «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили» Давлат дастурининг устувор вазифалари қаторида белгиланган.
Зеро, ўғил-қизларимизни кимё ва биология фанлари бўйича чуқур ўқитиш ҳудудларда янги-янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган фармацевтика, нефть, газ, кимё, тоғ-кон, озиқ-овқат саноати тармоқларини жадал ривожлантиришга туртки беради ҳамда пировардида халқимиз турмуш шароити ва даромадларини оширишга пухта замин ҳозирлайди.
Шу билан бирга, умумтаълим мактабларидаги кимё ва биология фанларини ўқитиш сифати бугунги давр талабларига жавоб бермаслигини, ўқитиш методологияси ва лабораториялар маънан эскирганлигини, ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш механизмлари жорий қилинмаганлигини алоҳида қайд этиш зарур.
Шунингдек, ўрта махсус, профессионал, олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда соҳадаги ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида кадрлар тайёрлаш ва илм-фан натижаларидан фойдаланиш борасида узвий боғлиқлик, самарали мулоқот ва ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.
Кимё ва биология фанлари бўйича таълим сифатини тубдан ошириш, умумтаълим мактабларида ушбу фанларни ўқитишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, таълим муассасаларини замонавий лабораториялар, дарсликлар ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, ушбу йўналишларга малакали ўқитувчи-мураббийларни жалб этиш, кадрлар тайёрлаш ва илм-фан натижаларидан фойдаланишда таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ўзаро яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида:
1. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, кимё, фармацевтика, нефть ва газ саноати корхоналари, кимё ва биология фанлари бўйича узоқ йиллик тажрибага эга устоз-мураббийлар, ўқитувчи ва илмий ходимларнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Таълим муассасалари / 13.01.04.01 Мактабгача таълим ташкилотлари]

республиканинг ҳар бир ҳудудида босқичма-босқич кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14 та таянч ихтисослаштирилган мактаблар (кейинги ўринларда — таянч ихтисослаштирилган мактаблар)ни ташкил этиш, бунда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ушбу мактаблар мақомига мослаштириш;
республика туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 150 та мактаблар (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаблар)ни ташкил этиш;
таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган мактабларда кимё ва биология фанларини самарали ўқитишни мувофиқлаштириш учун уларга олий таълим муассасаларининг 55 та кафедраларини бириктириш;
ишлаб чиқариш тармоқлари учун ўрта бўғин кадрлар тайёрлаш тизимини самарали йўлга қўйиш юзасидан кимё ва биология йўналишларига тегишли мутахассисликлар бўйича ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган 47 та профессионал таълим муассасаларига ишлаб чиқариш корхоналарини бириктириш;
олий таълим муассасаларида кимё ва биология йўналишларида самарали ўқув жараёнини ташкил этиш, фанларни ривожлантириш учун уларнинг 74 та кафедраларига 11 та Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари ҳамда ишлаб чиқариш тармоқларини бириктириш.
2. Ташкил этиладиган таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган мактабларга олий таълим муассасаларининг кафедралари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш тармоқларини бириктириш рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича комиссия (Б.А. Мусаев) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унга 2020 йил 1 декабрга қадар:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда умумтаълим мактабларининг салоҳияти, ўқувчиларнинг кимё ва биология фанларига бўлган қизиқиши ва ота-оналарнинг талабларини ўрганган ҳолда, улар негизида таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш;
таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича манзилли дастурни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш вазифаси юклансин.
3. Қуйидагилар:
Кимё ва биология йўналишларига тегишли мутахассисликлар бўйича ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган профессионал таълим муассасаларига ишлаб чиқариш тармоқларини бириктириш рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Олий таълим муассасалари кафедраларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш тармоқларини бириктириш рўйхати 4-иловага мувофиқ;
2020 — 2025 йилларда кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ҳамда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича мақсадли дастур (кейинги ўринларда — Мақсадли дастур) 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish