1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


III. Соғлиқни сақлаш тизимининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича кадрлар салоҳиятини кучайтириш



Download 291,94 Kb.
bet4/11
Sana01.06.2022
Hajmi291,94 Kb.
#624855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ПҚ-4513 08.11.2019

III. Соғлиқни сақлаш тизимининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича кадрлар салоҳиятини кучайтириш.

15.

Бирламчи тиббий ёрдам тизимида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишидаги кадрларни босқичма-босқич тайёрлаш ва оптималлаштириш жараёнида мутахассислиги ўзгараётган умумий амалиёт шифокорларини педиатр ва акушер-гинеколог мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларидан ўрнатилган тартибда бепул асосида ўтказиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2023 йиллар



Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

16.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт ва фармацевтик ихтисосликларининг номенклатурасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритган ҳолда реанимация ва интенсив даволаш ҳамда болалар реанимацияси ва интенсив даволаш ихтисосликларини (мутахассисликлар бўйича) киритиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи

2020 йил 1 февраль





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

17.

Республикадаги туғруққа ёрдам берувчи муассасаларни, жумладан вилоят перинатал марказлари ва туманлараро перинатал марказларнинг акушер-гинеколог, неонатолог ва анестезиолог- реаниматологларнинг замонавий перинатал технологиялар бўйича босқичма-босқич малакасини ошириш йўли билан оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болаларга акушер-гинекологик, перинатал, неонатал ва педиатрик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2021 йиллар режа асосида

100,0 минг АҚШ доллари

ЮНИСЕФ ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

18.

Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган 4-даражадаги Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази билан ҳудудий болалар тиббиёт муассасалари ўртасида узвийликни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят кўп тармоқли болалар марказлари ходимлари учун кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларини очиш.
Бунда, болалар кардиохирургияси, нефрологияси, нейрохирургияси, гемато-онкологияси, радиологияси, пластик хирургияси, анестезиология ва реанимацияси каби йўналишларида ўқув-амалий машғулотларини ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2023 йиллар режа асосида

2 млн АҚШ доллари

KOICA халқаро ҳамкорлик агентлиги гранти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (Жаффаров)

19.

Бачадон бўйини саратони профилактикаси ва уни назорат қилиш дастури доирасида:
кольпоскопик текширув бўйича миллий стандарт ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
бирламчи тизимдаги барча кольпоскопия бўйича мутахассисларни босқичма-босқич халқаро стандартлар асосида ўқитиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

50,0 минг АҚШ доллари

БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

20.

Аёллар ва болаларнинг овқатланиши масалалари бўйича дипломгача, малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим дастурларини халқаро ва миллий экспертларнинг иштирокида янгилаш, ўқув қўлланмаларини чоп этиш;
амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида овқатланиш борасидаги маслаҳатларни бериш орқали оналар ва болалар патронаж ташрифлари самарадорлигини ошириш моделини ишлаб чиқиш;
мазкур модел асосида патронаж ҳамшираларини ўқитиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

90,0 минг АҚШ доллари

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

21.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича тиббиётда далилларга асосланган клиник қўлланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда янгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2023 йиллар

85,0 минг АҚШ доллари

ЖССТ, ЮНИСЕФ ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)

22.

Халқаро мутахассисларни жалб қилган холда аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини мустаҳкамлаш мавзуларида илмий семинар ва конференциялар ўтказиш:
«Ўсиб келаётган авлоднинг соғлом генофондини сақлаш» мавзусида Республика илмий-амалий конференция;
«Миллий озиқ-овқат тадқиқотлари» натижалари бўйича халқаро конференция;
Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги йиллик конференциялар.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2023 йиллар

15,0 минг АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари грант маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), «Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Акушер-гинеколог ва педиатрлар ассоциацияси (келишувга асосан)


Download 291,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish