2019 — 2023 йилларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтиришга йўналтирилган ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р
Тадбирлар номи
Амалга ошириш шакли
Бажариш муддатлари
Сумма
Молиялаштириш манбаи
Ижрочилар
I. Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар ва ўсмирларга кўрсатиладиган бирламчи тиббий хизмат сифатини ошириш
1.
Жойларда аҳолига, жумладан репродуктив ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмирларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш ҳамда кўламини кенгайтириш мақсадида:
Ташкилий чора-тадбирлар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), «Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Хотин-қизлар қўмитаси (Баситханова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов)
репродуктив ёшдаги аёллар орасида касалланишни камайтиришга ҳамда уларни соғломлаштиришга йўналтирилган «Соғлом аёл ойлиги»ни йилига 2 маротаба ўтказиш;
доимий
—
Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети, «Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ маблағлари доирасида
болалар, ўсмирлар ва айниқса, ўсмир-қизларни профилактик кўриклар билан қамраб олиш;
доимий
—
халқаро ҳамкорлик доирасида Корея, Германия, Ҳиндистон ва бошқа чет эл мутахассисларини жалб этган ҳолда кам таъминланган оилалардаги бемор аёллар ва ногиронлиги бўлган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда уларни соғломлаштириш чораларини кўриш;
«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФнинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари ёрдамида тоғли, чўл ва бориш қийин бўлган ҳудудларда, шунингдек, алоҳида эътибор талаб этиладиган туманларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш;
2019 — 2023 йиллар
14 млрд сўм
Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети, «Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ маблағлари доирасида
экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларда (Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси) яшовчи аҳоли учун «Саломатлик» поездларини ташкил этиш.
Репродуктив ёшдаги аёллар орасида онкологик касалликларни олдини олиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғинларида бачадон бўйни саратони скрининги пилот лойиҳасини амалга ошириш йўли орқали 6 минг нафар аёлни текширувдан ўтказиш.
Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида аҳолида, айниқса болаларда қандли диабет касаллигини олдини олиш мақсадида зарурий диагностик тест-воситаларини етказиб бериш ҳамда қандли диабет билан оғриган бемор болаларни соғломлаштириш.
Қуйидагиларни ташкил этиш:
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч бўлимларининг мавжуд педиатрик ўринлар фонди ва штат бирликлари негизида болалар анестезиология — реанимация ва интенсив терапия бўлимлари ҳамда бемор болаларга туну-кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган навбатчи шифокор постлари;
ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларидаги умумий ўринлар фонди ва штат бирликларини оптималлаштириш ҳисобига ихтисослаштирилган тиббий хизматнинг устувор йўналишларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб туман (шаҳар) ва (ёки) туманлараро болалар бўлимлари.
Ташкилий чора-тадбирлар
2020 — 2022 йиллар
—
Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
5.
Болалар, ўсмирлар, аёллар ва ҳомиладорларга кўрсатиладиган амбулатор тиббий ёрдам сифатини ошириш мақсадида, бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизмати штатлар меъёрларига умумий амалиёт шифокорларининг иш юкламаларини қайта кўриб чиқиш ва сонини оптималлаштириш ҳисобига педиатр ва акушер-гинеколог штат бирликларини киритиш.
Штат жадвали
2021 йил 1 апрель
—
Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида
«Овқатланиш бўйича миллий тадқиқот» дастури натижаларидан келиб чиқиб репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болалар ўртасида микронутриент танқислигини камайтириш ҳамда овқатланишни яхшилаш стратегияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
тузни йод билан бойитишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;
унни мажбурий бойитиш дастурларини амалга ошириш;
мактаб ўқувчиларининг тўғри овқатланиш масалаларида билимларини яхшилаш;
аҳоли орасида ортиқча вазн ва семизликни баҳолаш учун мониторинг тизимини ишлаб чиқиш;
репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор ва болалар микронутриентлар статусини ошириш;
таълим тизимида аёллар ва болалар овқатланиши бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.