Т/р
|
Тадбирлар номи
|
Амалга ошириш муддати
|
Кутилаётган натижа
|
I мақсад. Перинатал муассасаларнинг инфратузилмасини яхшилаш ва зарур ускуналар билан жиҳозлаш орқали аҳолини перинатал хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш
|
1.
|
Туғруқхоналарни жиҳозлаш учун зарур бўлган ускуналар, тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари рўйхатини тузиш.
|
2019 йил IV чорак
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларини жиҳозлаш учун зарур бўлган замонавий ускуналар, тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материалларининг батафсил тавсифи ва рўйхати шакллантирилади.
|
2.
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан сув таъминотини яхшилаш, хоналарда электр энергияси, совитиш ва вентиляция тизимларини модернизация қилиш.
|
2019 йил IV чорак
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларида сув насослари ва резервуарлари, сувни иситиш ва юмшатиш тизимлари ўрнатилади, электр таъминоти, совитиш ва вентиляция тизимлари модернизация қилинади.
|
3.
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг сифатини назорат қилиш.
(Мувофиқлаштирувчи БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).
|
2019 йил IV чорак
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ушбу мақсадда жалб қилинаётган юқори малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади.
|
4.
|
Туғруқхоналарга зарур тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материалларини етказиб бериш ҳамда ўрнатилишини таъминлаш.
(Мувофиқлаштирувчи ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).
|
2020 йил I — III чорак
(режа асосида)
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат бўйича ускуналар, тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари билан таъминланади.
|
5.
|
Туғруқхоналарга зарур тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материалларини етказиб бериш ҳамда ўрнатилишини таъминлаш.
(Мувофиқлаштирувчи БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).
|
2020 йил I — III чорак
(режа асосида)
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат бўйича ускуналар, тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари билан таъминланади.
|
6.
|
Харид қилинган тиббий техникадан фойдаланиш бўйича тиббиёт ходимлари учун тренинглар ташкил қилиш.
(Мувофиқлаштирувчи ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).
|
2020 йил II-III чорак
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларининг тиббиёт ходимлари янги тиббий техникадан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини оширади.
|
7.
|
Халқаро харидлар бўйича мутахассисни ёллаш.
(Мувофиқлаштирувчи ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).
|
2019 йил IV чорак — 2020 йил II чорак
|
Харидлар бўйича лойиҳа ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилиши ва харидлар ўтказилишини шаффофлиги таъминланади.
|
II мақсад. Оналар ва гўдакларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг ўз соғлиги ва овқатланиши бўйича онгли равишда қарор қабул қилиши учун тиббий саводхонлигини ошириш
|
8.
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларида кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини баҳолаш (шу жумладан уй-жой хўжаликларини ўрганиш орқали).
|
2019 йил IV чорак
|
Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларида кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати мазкур соҳада зарур билим ва кўникмаларга эга 8 та малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳоланади.
|
9.
|
Оналар ва чақалоқларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини баҳолаш натижаларига кўра тиббиёт муассасалари ва ходимлари салоҳиятини ошириш ҳамда қўллаб-қувватловчи кураторлик тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
|
2019 йил IV чорак
|
Оналар ва чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича аниқ механизмларни ўз ичига олган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
|
10.
|
Ўқув материаллари, ота-оналар учун қўлланмалар, плакатлар ва тарқатма материалларини чоп этиш ҳамда тренинглар ўтказиш учун канцелярия буюмларини харид қилиш.
|
2019 йил IV чорак — 2020 йил III чорак
|
Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
|
11.
|
|