Халқаро молия ташкилотлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари
-
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-103-сон қарорига
3-ИЛОВА
Кардиология хизматини 2022 — 2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари
Т/р
Юқори технологик амалиётлар
2020 йил
2024 йил
1.
Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган ўткир инфарктдан ўлимлар кўрсаткичи
22,9
18,0
2.
Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган ўткир бош мия қон айланишида ўлимлар кўрсаткичи
28,4
23,0
3.
Инфаркт миокарддан госпитал ўлим, фоиз
13,20
9,0
4.
Даволаш мақсадида тож томирларни стентлаш амалиётлари сонининг ўткир коронар синдроми бўлган беморларнинг умумий сонига нисбати, фоиз
Юрак-қон томир тизими касалликларидан эрта ўлим кўрсаткичлари
308,2
287,7
7.
Диагностик коронароангиография ва юрак катетеризацияларининг умумий бир йиллик сони
15 269
30 000
8.
Тери орқали коронар аралашувларнинг умумий бир йиллик сони
6 819
15 000
9.
Бирламчи тери орқали коронар аралашувларнинг умумий бир йиллик сони
349
3 000
10.
Аортакоронар шунтлаш амалиётининг умумий бир йиллик сони
1 599
5 000
11.
Электрокардиостимулятор имплантациясининг умумий бир йиллик сони
597
2 000
12.
Юрак аритмиялари абляциясининг умумий бир йиллик сони
661
3 500
13.
Митрал қопқоқ жарроҳлик амалиётлари (алмаштириш ва пластика)нинг умумий бир йиллик сони
557
1 500
14.
Митрал қопқоқ интервенцион амалиётларининг умумий бир йиллик сони
53
100
15.
Уч табақали қопқоқ жарроҳлик амалиётлари (алмаштириш ва пластика)нинг умумий бир йиллик сони
163
250
16.
Аортал қопқоқ жарроҳлик амалиётлари (алмаштириш ва пластика)нинг умумий бир йиллик сони
308
600
17.
Аортал қопқоқ интервенцион амалиётларининг умумий бир йиллик сони
15
100
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-103-сон қарорига
4-ИЛОВА
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кардиология бўлинмаларини 2022 йилда тиббий ускуналар билан жиҳозлашга доир чора-тадбирлар
Т/р
Ҳудудлар номи
Тиббиёт ускуналари
ЭКГ
ЭхоКГ
Холтер-монитор
Дефибриллятор
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
17
17
17
17
2.
Андижон вилояти
17
17
17
17
3.
Бухоро вилояти
13
13
13
13
4.
Жиззах вилояти
13
13
13
13
5.
Қашқадарё вилояти
15
15
15
15
6.
Навоий вилояти
11
11
11
11
7.
Наманган вилояти
14
14
14
14
8.
Самарқанд вилояти
16
16
16
16
9.
Сурхондарё вилояти
14
14
14
14
10.
Сирдарё вилояти
11
11
11
11
11.
Тошкент вилояти
22
22
22
22
12.
Фарғона вилояти
19
19
19
19
13.
Хоразм вилояти
13
13
13
13
14.
Тошкент шаҳри
12
12
12
12
ЖАМИ
207
207
207
207
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-103-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857 сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкиллаштиришни янада такомиллаштириш комплекс чора тадбирларининг 13-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2017 йил 2017 — 2021 йй.» сўзлари «2022-2023 йй.» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 августдаги ПҚ-3925-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 7, 16 — 19, 22 ва 23-позициялари «Бажариш муддатлари» устунидаги «2019 — 2021 йй.» сўзлари «2022-2023 йй.» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 апрелдаги ПҚ-4295-сон қарори билан тасдиқланган 2019 — 2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш Миллий дастурининг 27-позицияси «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2020-2021 йиллар» сўзлари «2022-2023 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4890-сон қарори 3-иловасида:
а) 13-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарманинг ғазна ҳисобварақларида вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар. Ушбу даромадларнинг 50 фоиз қисми Жамғарма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга йўналтирилади»;
б) 14-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш»;
в) 29-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бўш иш ўринлари ҳисобига иқтисод қилинган иш ҳақи фонди маблағлари Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш (устама, қўшимча ҳақ, ойлик мукофотлар ва бошқалар)га йўналтирилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 583-сон қарорида:
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати 2а-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2а-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 07/22/103/0070-сон, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)