1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]



Download 278,64 Kb.
bet2/4
Sana28.05.2022
Hajmi278,64 Kb.
#613345
1   2   3   4
Bog'liq
ПҚ-103 26.01.2022

Т/р

Трансформация йўналиши

Тиббий асбоб-ускуна номи

Ижро муддати

Миқдори

Қиймати
(АҚШ доллари)

Чоксиз кардиожарроҳликни ривожлантириш

1.

Юрак ишемик касаллиги ва атеросклероз илмий-тадқиқот лабораторияси

1. Юрак-қон томирларини оптикокогерент томография қилиш ускунаси

2022-2023 йиллар

1

150 000

2. Коронар қон-томирлар ичида қон оқимининг фракцион резервини (FFR,DFR) ўлчаш имкониятини берувчи ультратовуш текшируви ускунаси

1

150 000

3. Миокардни интраоперацион хариталаш ва қон-томирлар ультратовуш флоуметриясини ўтказиш ускунаси

1

200 000

2.

Юрак аритмияси ва электрофизиологик текширув лабораторияси

1. Абляция амалиётини ўтказиш учун керак бўладиган криоабляция модули ва баллонли криоабляция қиладиган катетерлар, интродьюсерлар, стерил кабеллар ва бирлаштирувчи шланглардан иборат тўплам

2022-2023 йиллар

1

100 000

2. Электрофизиологик 3D Carto нофлюороскопик навигация ва юрак аритмияларини даволаш ускунаси

1

700 000

3. Юрак аритмияларини электрофизиологик текшируви ва радиочастотали абляциясини ўтказиш учун мобил ускуна тўплами

1

100 000

4. Универсал ангиограф

1

600 000

5. Универсал ультратовуш диагностик ускунаси

1

90 000

3.

Юракнинг структур патологияси ва қон айланиш етишмовчилиги илмий-тадқиқот лабораторияси

4D универсал ультратовуш диагностик ускунаси

2022-2023 йиллар

1

150 000

Кардиология йўналишида экспериментал тиббиётни ривожлантириш

4.

Артериал гипертония ва молекуляр-генетик, биохимик илмий-тадқиқот лабораторияси

1. Юқори ишлаб чиқарувчи янги авлод секвенатори

2022-2023 йиллар

1

230 000

2. Сэнгер бўйича секвенслаш учун генетик анализатор

1

110 000

3. 136 хил ген мутацияларини аниқлашга мўлжалланган кенгайтирилган кардиологик генетик панель

1

120 000

4. Секвенслаш учун янги авлод реагентлар ва бутловчи материаллар тўплами

1

110 000

5.

Каминвазив кардиожарроҳлик ва операциядан кейинги тикланиш илмий-тадқиқот лабораторияси

1. Универсал ангиограф

2022-2023 йиллар

1

600 000

2. Операцион чироқ

2

25 000

3. Коагулятор (юқори частотали)

2

80 000

4. Дефибриллятор

2

15 000

5. Юрак-қон томир ва коронар жарроҳлик учун ускуналар тўплами

2

240 000

6. Умумий жарроҳлик ускуналари тўплами

2

90 000

7. Марказий станция билан бирга кардиомониторлар

6

70 000

8. Ўпкани сунъий вентиляция қилиш ускунаси

5

130 000

9. Кўп функцияли электр операцион стол

1

35 000

10. Сунъий нафас ва наркоз бериш ускунаси

2

60 000

11. Шприц дозатор

20

40 000

12. Икки камерали ташқи электрокардиостимулятор

3

15 000

13. Плазма стерилизатори

1

90 000

14. Виброакустик массаж ускунаси

1

30 000

15. 4D универсал ультратовуш диагностик ускунаси

1

150 000

16. Функционал кроват

20

20 000

Ўқув-симуляцион марказ

Ўқув-симуляцион марказ учун асбоб-ускуналар (интервенцион кардиология)

2022-2023 йиллар

1

500 000

ЖАМИ:

5 000 000

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-103-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кардиология хизматини 2022 — 2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Маблағ / молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Кардиология йўналишида норматив-ҳуқуқий база ҳамда соҳани тартибга солувчи ҳужжатларни такомиллаштириш ва соҳани рақамлаштириш

1.

Юрак-қон томир касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ҳамда беморларга ёрдам кўрсатиш стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш.

1. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) бошчилигида юрак қон-томир касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ҳамда беморларга кардиологик ёрдам кўрсатиш стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта ишлаб чиқиш.
2. Бирламчи тиббий ёрдам муассасалари учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқумли бўлмаган касалликлар бўйича мослаштирилган клиник протоколини (PEN) ишлаб чиқиш.
3. Мазкур стандартлар ва клиник протоколларни тасдиқлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритиш.
4. Тасдиқланган стандартлар ва протоколларни Марказ, унинг ҳудудий филиаллари ва барча тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи кардиолог мутахассисларга етказиш.

2022 йил 1 июнь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов),
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

2.

Юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини рақамлаштириш.

1. Тиббиётнинг бирламчи бўғинида фаолият юритувчи оилавий шифокорлар ишини соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг PEN-протоколига асосланган юрак-қон томир касалликлари хавф-стратификациясини баҳолаш учун мобил илова яратиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2023 йил 1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлигига рақамлаштириш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар,
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Шерматов),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва Марказнинг ҳудудий филиалларида рақамлаштириш ишларини якунлаш.

3. Ягона юрак-қон томир касалликлари реестрини яратиш.

4. Юрак-қон томир касалликлари аниқланган беморларни рўйхатга киритиш, даволаш ва диспансер назорати натижаларини баҳолаш борасида барча тиббиёт муассасаларини ягона электрон тизимга улаш.

2024 йил 1 январь

Бунда, Марказ ушбу тизимнинг бош бўғини ҳисобланиб, юрак қон-томир касалликлари билан мурожаат қилган беморларни тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб Марказгача бўлган босқичларида кардиологик хизматнинг узлуксизлигини таъминлайди. Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларини қамраб олувчи, статистик ва бошқа ҳисоботларни бирлаштирувчи кардиологик беморларнинг электрон маълумотлар базаси яратилади.

5. Марказнинг барча ҳудудий филиалларида телемедицина ва телеметрия марказларини ташкил этиш.

II. Аҳоли орасида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, диагностика ва даволаш сифатини ошириш

3.

Аҳоли орасида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш.

1. Юрак-қон томир тизими касалликларини эрта аниқлаш бўйича аҳоли орасида сўровномалар ўтказиш.

2022 йил 1 апрель

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
(Маматов),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
(Хаджаев)

2. Оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио ва газеталар) орқали аҳоли орасида соғлом турмуш тарзига оид, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари истеъмолига қарши материаллар (видеороликлар, тарқатма материаллар ва бошқалар) бериб бориш.

2022 — 2024 йилларда медиа-режа асосида
(ҳар йили 1 январгача тасдиқланади)

4.

Бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг даврий профилактик тиббий кўриклари ўтказилишини ташкил этиш.
Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш.

1. Бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг даврий профилактик тиббий кўрикларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2022 йил 1 апрель

70 млрд сўмгача
Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Иноятов),
Молия вазирлиги
(Ишметов),
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази
(Одилова),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тиббий кўриклар натижасида хавф даражасидан келиб чиқиб, аҳолига маслаҳат бериш, қўшимча текширувлардан ўтказиш, назорат қилиш, соғломлаштириш ва реабилитация қилишда индивидуал ёндашувлар механизмини жорий қилиш.

3. Ўрта ва юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни тиббиётнинг бирламчи бўғинида соғломлаштириш ва реабилитация қилиш режа-жадвалини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2022 — 2024 йиллар
(ҳар йили 1 январгача)

4. Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида юқумли бўлмаган касалликлар, шу жумладан юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари профилактикаси, ўз касаллигини доимий назорат қилиб бориш кўникмасини шакллантиришга қаратилган «Профилактика мактаблари»ни ташкил этиш.

2023 йил 1 январь

Бунда, «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарини ташкил этиб, беморларни 35 турдаги кўрсатма материаллар билан таъминлаш.

5. Тромбоэмболик асоратлар (мия инсульти, миокард инфаркти) хавфи юқори бўлган беморларда асоратларнинг олдини олиш мақсадида барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини коагулометр билан таъминлаш.

2023 йил 1 январь

6. «Соғлом турмуш тарзи» платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш.

100 млрд сўм
Давлат бюджети маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Туризм ва спорт вазирлиги
(Каримов),
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
(Маматов)

7. Намунали маҳаллалар рўйхатини шакллантириб бориш.

2022 — 2024 йиллар
(ҳар йили 1 январгача)

Мазкур мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Намунали маҳаллаларда замонавий фитнес учун шароитга эга кўчаларни барпо этиш.

5.

Аҳолининг артериал қон босимини ўлчаш, пульс ва тана вазнини аниқлаш, юриш масофасини назорат қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

1. Аҳолини артериал қон босимини ўлчаш, пульс ва тана вазнини аниқлаш, юриш масофасини назорат қилишга ўргатиш.
2. Аҳоли орасида мунтазам равишда артериал қон босимини ўлчаш, пульс ва тана вазнини аниқлаш, юриш масофасини назорат қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

2023 йил 1 июнь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Иноятов),
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
(Маматов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6.

Ҳудудларда кардиология йўналишида юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, диагностика қилиш ва даволаш сифатини ошириш.

1. Режа-жадвалга асосан Марказнинг етакчи ходимларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириш.

2022 йил 15 февраль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

Ишчи гуруҳларнинг Марказ ҳудудий филиаллари ва чекка ҳудудларга ташрифларини амалга ошириш.
2. Ташрифлар доирасида беморларни кўрикдан ўтказиш.

2022 — 2024 йиллар
(ҳар йили 1 январгача тасдиқланадиган режа-жадвал асосида)

3. Марказнинг ҳудудий филиаллари моддий-техника базасини ўрганиб, уни яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.

2022 йил 1 июнь

7.

Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида кўрсатилаётган юқори технологик, каминвазив кардиологик ҳамда кардиожарроҳлик тиббий хизматлар кўламини ошириш ва сифатини назорат қилиш.

1. Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида бажариладиган кардиологик ва кардиожарроҳлик амалиётларининг янги турлари ва даволаш усулларини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Жумладан:

туман (шаҳар) шифохоналарини 4 турдаги кардиология ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига кўрсатиладиган хизмат турлари 15 тага етказилишини таъминлаш;

2023 йил 1 январь

Марказ ҳудудий филиалларида кардиология йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари турини босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача ошириш.

2023 йил 1 январь

2. Каминвазив ва юқори технологик амалиётлар бажаришни услубий жиҳатдан таъминлаб бориш.

8.

Ҳудудларда юрак-қон томир касалликларини даволаш тизимини такомиллаштириш, кардиологик тиббий муассасалар моддий-техника базасини яхшилаш.

1. Аҳолини юқори технологик кардиологик тиббий хизмат билан қамраб олиш даражасини яхшилаш мақсадида Марказнинг Бухоро ва Фарғона вилоятлари ҳудудий филиалларини замонавий ангиограф ускунаси билан таъминлаш.

2022 йил 1 июнь

15 млрд сўмдан
(жами 30 млрд сўм)
Маҳаллий бюджет маблағлари

Бухоро
(Зарипов)
ва Фарғона
(Бозаров)
вилоятлари ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев)

2. Марказнинг Бухоро ва Фарғона вилоятлари филиаллари учун янги бино қуриш.

2023 йил 1 январь

Ҳисоб-китоблар асосида

3. Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган тиббиёт кластери таркибида Марказнинг Тошкент вилояти филиалини ташкил қилиш ва уни юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш имконини берувчи тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан замонавий ангиограф ускунаси билан жиҳозлаш.

2023 йил 1 январь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги
(Мирзаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев)

4. Марказнинг Самарқанд вилояти филиали биноси қурилиши 2023 йилги инвестиция дастурига киритилишини таъминлаш.

2023 йил 1 январь

Ҳисоб-китоблар асосида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(Бобоев)

5. Марказнинг Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятлари филиалларида коронарография ва стентлаш амалиётларини йўлга қўйиш.

Режа-жадвал асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

9.

Юрак-қон томир касалликларини даволашда ишлатиладиган воситалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.

Юрак-қон томир касалликларини юқори технологик жарроҳлик амалиётлари билан даволашда қўлланиладиган сарфлов воситалари ҳамда тромб эритувчи дори воситаларини республикамизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2022 йил 1 март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(Кариев)

10.

Эҳтиёжманд аҳолини эналаприл дори воситаси билан бепул таъминлаш.

1. Эҳтиёжманд аҳолига эналаприл дори воситасини тўлиқ таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 апрель

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Молия вазирлиги
(Ишметов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолини эналаприл дори воситаси билан таъминлаш.

2022 — 2024 йиллар
(тақсимот асосида)

4 млрд сўмдан
(жами 12 млрд сўм)
Давлат бюджети маблағлари

11.

Юрак-қон томир касалликларини реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Миллий қадриятларимиз ва географик иқлим шароитидан келиб чиқиб, Миллий кардиологик реабилитация тавсияларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 апрель

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

2. Марказ, тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ўқув режасига юрак-қон томир касалликлари бўйича юқори технологик амалиётлар ўтказилган беморлар реабилитацияси бўйича ўқув соатларини киритиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(Тошкулов)
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов),
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
(Акилов)

3. Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ташкил этилган «Профилактика мактаб»ларида кардиолог мутахассислар томонидан Кардиореабилитология машғулотларини ўтказишни йўлга қўйиш.

2023 йилдан бошлаб режа асосида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

Кардиореабилитология машғулотларини ўтказиш учун зарур материалларни тайёрлаш ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига етказиш.

2022 йил 1 сентябрь

Кардиореабилитология машғулотларини ўтказувчи мутахассисларнинг машғулот ўтказиш борасидаги билимларини ошириш.

2022 йил 1 ноябрь

12.

Юрак-қон томир касалликларини ташхислаш ва даволашга оид зарур маълумотларни аҳолига етказиш.

1. Марказнинг расмий веб-сайтини такомиллаштириш, унда зарур маълумотлар жойлаштирилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш.

2022 йил 1 март

Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Юрак-қон томир касалликлари бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари, ихтисослаштирилган бепул тиббий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни аҳолига етказиш.
3. Оммавий ахборот воситаларида юрак-қон томир касалликлари бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бўйича кенг тарғибот ишларини ташкил этиш.

Медиа-режа асосида

-


Download 278,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish