1. Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги



Download 23,86 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi23,86 Kb.
#30639
Bog'liq
109 19.04.2013




[ОКОЗ:

1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;

2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.02.00 Фан ва таълим (айрим ходимлар хизмати) соҳасидаги меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари;

3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.16.00 Педагог кадрлар. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги;

2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ҳамда улар 2013 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Таълим муассасаларининг педагог ходимларига устамалар белгилаш билан боғлиқ харажатлар 2013/2014 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида «Маориф» тармоғи бўйича назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 19 апрель,
109-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 109-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «халқ таълими» сўзлари «таълим соҳалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-иловада:
а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Таълим муассасаларининг қўшимча тўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорлари»;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Таълим муассасаларининг чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларига қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида – лавозим маошларига базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 30 фоизи миқдорида, қолган таълим муассасаларида – базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 15 фоизи миқдорида ойлик устамалар белгиланади, бунда қуйидагилар мажбурийдир:
асосий ишидан ажралган ҳолда камида 144 соат давом этадиган дастур бўйича белгиланган тартибда малака ошириш;
тегишли таълим муассасасида педагогик фаолият олиб бориш учун зарур малака ва чет тилини билишни аниқлаш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларидан ўтиш. Тест синовларини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади;
малака ошириш тўғрисидаги давлат намунасидаги сертификат мавжудлиги»;
в) қуйидаги мазмундаги 4-банд қўшилсин:
«4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибига (чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари ўқитувчилари бундан мустасно), шу жумладан меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқув машғулотлари олиб борувчи профессор-ўқитувчилар таркибига чет тилида айрим махсус ўқув фанларини ўқитганлик учун фанни ўқитиш курсининг давомийлигига ва чет тилини ўқитиш касб маҳоратига қараб бюджет маблағлари ҳисобига уларнинг лавозим маошларига базавий лавозим маошининг (меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг) 25 фоизидан 40 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устамалар белгиланади.
Штатдаги профессор-ўқитувчилар таркиби учун чет тилида ўқув фанини ўқитиш курсининг давомийлиги бир семестрда камида 36 соатни ташкил этиши керак.
Профессор-ўқитувчилар таркибининг лавозим маошларига юқорида кўрсатиб ўтилган устамалар тегишли факультетларнинг деканлари тақдимномалари бўйича олий таълим муассасасининг ректори (директори) томонидан белгиланади».


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 16-сон, 218-модда)

Download 23,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish