1-вазиятли топшириқ:
Истеъмол бозорини қандолат маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифи қуйидаги манбалар орқали шаклланган:
Таклиф
|
Талаб
|
Кўрсаткичлар
|
млн. сўм
|
Кўрсаткичлар
|
млн. сўм
|
1. Қандолат маҳсулотлари ресурслари
|
608
|
1. Ички истеъмол бозори эҳтиёжи
|
560
|
2. Йил бошидаги товар заҳираси
|
32
|
2.Ўртача 1 йилда ҳисобланган 1 кишига бўлган меъёр, кг
|
3.6
|
3. Экспорт
|
12.5
|
3. Импорт
|
158.6
|
4. Йил охиридаги товар заҳираси
|
12
|
5. Маҳсулотнинг ўртача 1 кг. нархи, сўм
|
6500
|
Топиш керак:
Истеъмол бозор сиғими?
Қандолат маҳсулотларига бўлган талабни қондирилишининг оптимал истеъмол миқдорини?
КЕЙС
«SAP JUICE INC» АЖ учун товар стратегиясини танлаш
ва асослаш.
Замонавий бозор муносабатларида, ишлаб чикариш амалиетида самарали маркетинг фаолиятини амалга оширишга талаб кучаймокда. Бу шуни курсатадики, аввало, товар ва хизматлар бозорида ракобатнинг усиши, самарали ривожланаетган корхонага маркетингнинг таъсири кай даражада эканлигини. Купчилик корхоналарда маркетинг фаолиятини суст йулга куйилиши еки умуман йуклиги, корхонанинг бозордаги фаоллигини пасайишига, ишлаб чикаришни кискаришига, айрим йуналишдаги сотув хажмини йуколишига , хамда ижтимоий ва молиявий кийинчиликларни вужудга келтирадиган асосий сабаблардан биридир. Бундай вазиятда хар бир корхона маркетологларининг асосий вазифаси тугри маркетинг фаолиятини ишлаб чикиш ва уни амалда куллай билишдир.
Бу кейснинг асосий максади анализ ва бахолаш, маркетинг фаолиятини тугри ишлаб чикиш кобилиятини маркетинг тафтиши оркали ривожлантиришдир.
Берилган кейснинг ечими куйидаги илмий погоналарни забт этишга ердам беради:
- корхонанинг имкониятларини анализ ва бахолаш кобилиятини ривожлантириш;
- корхонада маркетинг фаолиятини ишлаб чикиш ва танлай билиш;
- мустакил карор кабул кила олиш илмига эга булиш.
Вазият
«SAР JUICE INC.» АЖ Ўзбекистон Республикасининг ичимликлар бозорида ўзининг салмокли ўрнига эга, республика худудидаги умумий шарбат ишлаб чикаришнинг 25 % ни ташкил этади. Шуни хам таъкидлаш керакки махсулот узоқ муддатли сақлашга мўлжалланмаган, «SAР JUICE INC.» маҳсулотларини катта ҳажмда, аввалги харидорларига ўзи йўлга қўйган транспорт тармоғида етказиб беради.
Хозирги кунда бозорда ўнлаб компаниялар фаолият кўрсатмоқда, шулардан 4 нафари актив маркетинг сиёсатини олиб бормоқда. Рақобатчиларнинг маҳсулоти хам худди «SAР JUICE INC.» маҳсулоти каби ўз харидорига эга. Шунингдек, рақобатдош компаниялар катта инвестициялар жалб қила олишлари мумкин, бу эса «SAР JUICE INC.»нинг фаолиятини сусайтириши мумкин. Агарда рақобатчилар ўз сотув тармоқларини очиб маҳсулотларини тўғридан тўғри (дистрибюторларсиз) сотса, у холда маҳсулот нархи пасаяди. Шу билан бирга харидорлар томонидан уларнинг маҳсулотига талаб ортади, бу эса корхона томонидан унинг келажакдаги ривожи учун тўғри товар стратегиясини танлашга алоҳида эътиборни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |