3-расм. Муаммонинг ечимлари
“Дўппи” муаммоли таълим методини қўллаш натижасида талабалар мавзу бўйича муаммонинг сабаблари ва ечимларини мукаммал ва кенг миқёсида аниқлайдилар тақдимотини бажарадилар. Ушбу методнинг афзаллиги шундаки, талабаларда мавзу тўлиқ ўзлаштирилади ҳамда уларда билим, кўникма, малака ҳаттоки фанга оид компетенцияларни шаклланишида ёрдам беради.
Инновацион методлардан унумли ва тўғри танлаш орқали қуйидаги натижаларга эришади:
Талабаларни дарс мавзусига қизиқтириш;
Билимларни пухта ўзлаштиришга эришиш;
Ёшлар тафаккурини ривожлантириш, яъни талабани фикрлашга ўргатиш;
Талабаларни ўзаро мулоқот қилишга ўргатиш;
Таълим жараёнига ҳамма талабаларнинг фаол иштирокини таъминлаш учун шароит яратиш;
Талабалар гуруҳида мўтадил психологик иқлим яратиш;
Талабаларни фаоллаштириш учун дарс жараёнида қўлланиладиган усулларни тўғри танлаш ва саволларни аниқ тузиш ката самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |