1 география фанини ўҚитишда инновацион педагогик фаолиятни шакллантириш



Download 0,53 Mb.
bet4/8
Sana05.11.2020
Hajmi0,53 Mb.
#51715
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маҳмудова НамДУ

Key concepts : innovation, problem-based learning, innovative pedagogical activity, pedagogical skill, world population, “Doppi”

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида ижтимоий ҳаётнинг барча йўналишлари жумладан, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ахборотлар оқими нафақат жаҳон ижтимоий ҳаётига балки Ўзбекистонга ҳам шиддат билан кириб келмоқда ва барча жабҳаларни тўлиқ қамраб олмоқда. Шунингдек, Олий таълим тизими олдида ҳам ахборотларни тезкор суратларда қабул қилиб олиш уларни янги педагогик инновацион усулларда таҳлил этиш қайта ишлаш назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалаш ҳамда, талабага маҳорат билан етказиб беришни йўлга қўйиш муҳим, долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Таълим-тарбия жарёнидаги ўзгаришлар ўқитувчилар ёшлар олдига ҳам муҳим вазифа кўяди. Улар излаш, керақли билимларни мустақил кидириб топиш, ахборот тўплаш ва уларни ишлата билишлари билан боғлиқ. Умуман олганда глобаллашув даврида таълим-тарбия жараёни замон кўяётган талабларга жавоб бериши, ундан орқада колмаслиги муҳим аҳамиятга эга. Бу мамлакатимизда белгиланган демократик жамият қуриш вазифаларини амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Таълим сохасидаги ютуқлар тараққиётнинг калити бўлса, тарбия соҳасидаги ўзига хослик Ўзбекистонни мустақил тараққиёт йўлидан ривожланишини кафолатлаб беради” [1,б,3] деган сўзларини эътироф этган ҳолда таълим–тарбия бериш ёш ўқитувчиларни янгича шароитларда ишлашга тайёрловчи инновацион жараён бўлиб, олдинги эгалланган билимлар асосида ижобий педагогик самараларни берувчи янгича ёндашув технологияларни яратиш ва жорий этишдан иборатдир. Ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оширишда, асосий ўринни таълимга интерфаол усулларни, инновацион педагогик технологияларини киритиш ва улардан моҳирона фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Зеро анъанавий таълимда талабалар фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлишса, ривожлантирувчи таълим мезонларига мувофиқ билимларни талабаларнинг ўзлари мустақил қидириб топиши, ўрганиши, таҳлил қила олиши, хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришга йўналтирилиши билан муҳим аҳамият касб этади .

Таълим жараёнида педагогик инновацион технологияларнинг қўлланиши таълим тизими модернизациясини таркибий элементи ҳисобланади. Бу давлат ва жамиятни малакали кадрларга, шахснинг эса сифатли таълим олишига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда рўй беради.

Олий таълим тизимида инновацион технологияларни қўллаш педагогик фаолият ва маҳоратни муҳим кўриниши ҳисобланади ва у бир неча босқичларда яъни, лойиҳа яратиш, педагогик жараённи ташкиллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш, талабалар фаолиятини баҳолаш ва назорат этиш билан биргаликда олиб борилади.

Ҳозирги замон таълим-тарбия жараёнида технологиялаштириш, инновацион ўқитиш усулларини кенг қўллаш, кам куч ва вақт сарфлаган ҳолда кутилаётган натижани қўлга киритишга имкон яратади. Ўқитиш сифатини яхшилаш самарадорлигини оширади.

Ушбу жараёнга янгиликларни киритиш инновация натижасчи сифатида тушунилади. Инновацион жараён эса қуцйидаги учта асосий босқичларнинг ривожланиши сифатида қараб чиқилади: яъни, ғояларнинг шакллантирилиши, амалий жиҳатдан ғояларнинг ишлаб чиқилиши ва янгиликнинг амалиётга жорий этилиши. Мазкур ўзгаришларга боғлиқ ижтимоий –педагогик муҳитдан фойдаланиш амалиёти сифатида қараш мумкин [7,б,23].

Таълим соҳасида инновациялар педагогик фаолиятга янгиликларни изчил олиб киритишни таъминлайди. Дидактик имкониятларга кўра таълим тизими инновацион фаолият ўқитувчилар жамоасини педагогик маҳорати ривожланиб боради.

Таҳлиллардан маълумки, инновацион педагогик фаолиятни шаклланиши ва уни тадбиқ этилиши география фанини ўрганиш жараёнида аввал маълум бўлмаган, қайд қилинмаган янгиликлар, ҳолат ёки натижага олиб борувчи усуллар фаннинг ўзлаштириш кўрсаткичи ўзгариб боради. Натижада ўқитиш самарадорлигининг юксалиб бориши мумкин эканлигини кўрсатмоқда.

Барча фанларда бўлганидек, география фанини ўқитишда шартли янгилик сифатида муносабат, объект ёки жараёнда мураккаб, прогрессив янгиланишнинг содир этилишини таъминловчи маълум элементларнинг йиғиндисини ёритишга хизмат қилади.

География фани янги таълим технологияларини қўллаш учун жуда катта имкониятларга эга, аммо мазкур технологияларни қўллаш бўйича илмий-методик ишлар бошқа фанларга қараганда суст олиб борилмоқда [3,б,62] .

Педагогик технологиянинг ўзига хос хусусияти чундан иборатки, унда ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараёни лойиҳалаштирилади ва амалга оширилади. Технологик ёндашув, аслини олганда, тасвирлаш эмас, балки лойиҳалаштирилган натижаларни амалга очириш имконини берувчи амалий кўрсатмали таълим тизимидан иборатдир[5,б,3].

География фанини ўқитишда инновацион педагогик фаолиятни шакллантиришда янги техник воситалар, усуллар ва модуллар асосида мамлакатимиз ва хориж мамлакатларини табиий, ижтимиоий-иқтисодий таркиби ривожланиши, тараққиёти ва истиқболини чуқур ўрганади.

Жумладан, Жаҳоннинг иқтисодий ва ижтимоий географияси фанининг “Европа мамлакатлари” мавзуси мисолида “Беш+1” методи тавсия этилади (1-расм). Ушбу методни қўллаш жараёнида талабалар мавзуга тегишли маълумотларнинг тўрттасини ва тегишли бўлмаган битта ортиқча маълумотни аниқлаши лозим бўлади.

Масалан, миллий (глобал) рақобатбардошлик рейтингига кўра юқори ўринни эгаллаган Европа мамлакатларини аниқланг.

“Беш+1” методини қўллаш натижасида талабаларнинг дарчсдаги фаоллиги ортади. Ўз фикрини тезлик билан баён эта олади.

Шунингдек, Жаҳоннинг иқтисодий ва ижтимоий географияси фанининг “Жаҳон аҳолиси” бўлимини ўқитишда нафақат интерфаол таълим технологияларидан, балки муаммоли таълим технологияларидан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Муаммоли таълим технологияларидан фойдаланиш ўз навбатида ўқитувчидан педагогик маҳорат талаб этилади. В.Сластенин [6,б,142 ] таъбирича, педагогик маҳорат, билим ва кўникмага боғлиқ бўлиб, тарбия жараёнини билиш, уни ярата олиш ва ҳаракатга келтириш билан кўринади. Г.М. Коджаспирова [4,б,137] эса педагогик маҳоратни педагогик фаолиятни мукаммал ўзлаштирганлик даражаси, деб баҳолайди. Шу






Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish